1-мавзу. ДИНШУНОСЛИК ФАНИГА КИРИШ
Режа:
Диншунослик фанининг мақсад ва вазифалари ҳамда бошқа соҳалар билан боғлиқлиги.
Дин ва диншунослик атамаларининг таърифи.
Диншунослик фанининг юзага келиши ва тарихий тараққиёти.
Диннинг жамиятдаги функциялари.
Динларни таснифлаш.
“Диншунослик” фанини ўқитишдан мақсад – талабаларга буддавийлик, христианлик, ислом каби жаҳон динлари билан бир қаторда уруғ-қабила динлари ва алоҳида миллатларга хос миллий динлар тарихини замонавий илмий концепциялар асосида чуқурроқ ўргатиш. Шунингдек, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда динга нисбатан муносабатнинг тубдан ўзгарганлиги, диний қадриятларни тиклаш, диний бағрикенглик маданиятини шакллантириш йўлида қилинаётган муҳим ўзгаришлар, янгиликлар ҳақида маълумотларни бериш кўзда тутилган.
Мустақиллик даврида миллий ва диний қадриятларнинг халққа қайтарилиши билан бирга жаҳонда мавжуд халқларнинг динлари ҳақида кенг маълумот олиш, уларнинг қадриятларини ўрганиш имконияти юзага келди. Натижада диншунослик фани изчилликда ривожлана бошлади. Бунда аллома аждодларимиз қолдирган бой илмий-маънавий меросни ўрганиш билан бирга шу кунга қадар чет элларда амалга оширилган изланиш ва тадқиқотларнинг натижаларидан унумли фойдаланиш зарурати пайдо бўлди.
“Диншунослик” фани динни танқид қилиш ёки кўр-кўрона мақташ мақсадида эмас, балки динни тарихийлик, холислик асосида турли халқлар ҳаётида тутган ўрнини илмий жиҳатдан, маънавий ҳаётнинг бир бўлаги сифатида ёндошиб ўрганади.
“Диншунослик” фанининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
диннинг жамиятга ижтимоий, маънавий, руҳий таъсири ҳақида билимлар бериш;
ибтидоий диний тасаввурлар, миллий ва жаҳон динлари таълимотлари ҳақида маълумот бериш;
диннинг моҳияти ва унинг кишилик жамияти тараққиётидаги турли тарихий босқичларда тутган мавқеи ҳақида тушунча бериш;
жамиятни маънавий жиҳатдан камол топтиришда диний қадриятларнинг аҳамиятини ёритиш;
дунёвий давлат ва диннинг ўзаро муносабатларини ёритиб бериш;
миссионерлик ва прозелитизмнинг моҳияти хусусида тушунча бериш;
диний ақидапарастлик, экстремизм ва фанатизм каби салбий иллатлар моҳиятини ёритиш ва уларга қарши ғоявий иммунитетни шакллантириш;
кибермакон ва унда дин омили хусусида маълумот бериш;
Ўзбекистон Республикасида динга нисбатан муносабатнинг тубдан ўзгарганлиги, хусусан, ислом дини қадриятларини тиклаш йўлида қилинаётган ишлар ҳақида кенг тасаввур ҳосил қилиш.
“Диншунослик” фанининг амалий аҳамияти шунда ҳам кўринадики, у талабаларда ислом ва бошқа динлар қадриятларига ҳурмат билан қараш, уларни қадрлаш, бошқа динларга ва уларнинг вакилларига ҳурмат билан муносабатда бўлишни тарбиялайди.
“Диншунослик фани бўйича талабаларнинг билими, уқуви ва кўникмаси учун қуйидаги муҳим талаб, вазифалар қўйилган:
Биринчидан, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ўзбек халқининг маънавий мероси, дини, жумладан, ислом дини қадриятлари, миллий ғоя, миллий мафкура ҳақида билдирган фикр ва мулоҳазалар, таъриф ва тавсифларни мазкур фанни ўрганишда назарий асос қилиб олиш;
Иккинчидан, Ўзбекистон Конституцияси, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонун ва бошқа қонуний ҳужжатларда дин масаласи юзасидан белгиланган инсон ҳуқуқлари, турли диний ташкилотлар ҳуқуқлари ва мажбуриятларини билиш;
Учинчидан, “Диншунослик” асосий фанлар қаторида ўқитилиши, дин, диндорлар ва диний ташкилотларга нисбатан давлат томонидан адолатли сиёсат ўрнатилиши, фуқаролар учун виждон эркинлигининг конституцион кафолатланиши мустақиллик шарофати эканлигини тушуниб етиш;
Тўртинчидан, қонунга ҳурмат ҳиссини, фақат ўзининг эмас, балки бошқаларнинг ҳам диний ҳис-туйғулари билан ҳисоблашиш лозимлигини, ўз шахсий фикрларини бошқа кишиларга тазйиқ билан ўтказиш, турли норасмий диний мазҳаб ва гуруҳларга жалб этиш ғайриқонуний хатти-ҳаракат эканлигини, жамоат жойларида диний масалаларда зўравонлик, мутаассибликка, агрессивликка йўл қўйиш мумкин эмаслигини чуқур тушуниб етиш;
Бешинчидан, “Диншунослик” фанининг бошқа гуманитар фанлар билан бирга ривожланишини назарда тутган ҳолда, ўзи қўлга киритган соҳа ютуқларидан ушбу фанни ўзлаштиришда фойдаланиш.
Диннинг таърифи ва унинг жамиятдаги вазифалари
Дин – эътиқод ва у ҳар бир кишининг шахсий иши ҳисобланади. Диний нуқтаи назарга кўра, дин – муайян диний эътиқодларга, яъни илоҳга, унинг томонидан инсонларга хабар етказувчиларнинг ғайриоддий салоҳиятга эга эканига (пайғамбарлик), инсонлар атрофида унга кўринмайдиган аммо ундан анча юқори даражада турувчи мавжудотлар борлигига (фаришталар, жинлар) инсон идеал ҳаёт кечириши учун азалдан белгиланган қонуниятлар мавжудлигига (муқаддас китоблар), инсон ҳаёти мунтазам назорат остида эканига, қилинган барча яхшилик ва ёмонлик учун мукофот ёки жазо
“Диншунослик” фанининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
диннинг жамиятга ижтимоий, маънавий, руҳий таъсири ҳақида билимлар бериш;
ибтидоий диний тасаввурлар, миллий ва жаҳон динлари таълимотлари ҳақида маълумот бериш;
диннинг моҳияти ва унинг кишилик жамияти тараққиётидаги турли тарихий босқичларда тутган мавқеи ҳақида тушунча бериш;
жамиятни маънавий жиҳатдан камол топтиришда диний қадриятларнинг аҳамиятини ёритиш;
дунёвий давлат ва диннинг ўзаро муносабатларини ёритиб бериш;
миссионерлик ва прозелитизмнинг моҳияти хусусида тушунча бериш;
диний ақидапарастлик, экстремизм ва фанатизм каби салбий иллатлар моҳиятини ёритиш ва уларга қарши ғоявий иммунитетни шакллантириш;
кибермакон ва унда дин омили хусусида маълумот бериш;
Ўзбекистон Республикасида динга нисбатан муносабатнинг тубдан ўзгарганлиги, хусусан, ислом дини қадриятларини тиклаш йўлида қилинаётган ишлар ҳақида кенг тасаввур ҳосил қилиш.
“Диншунослик” фанининг амалий аҳамияти шунда ҳам кўринадики, у талабаларда ислом ва бошқа динлар қадриятларига ҳурмат билан қараш, уларни қадрлаш, бошқа динларга ва уларнинг вакилларига ҳурмат билан муносабатда бўлишни тарбиялайди.
“Диншунослик фани бўйича талабаларнинг билими, уқуви ва кўникмаси учун қуйидаги муҳим талаб, вазифалар қўйилган:
Биринчидан, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ўзбек халқининг маънавий мероси, дини, жумладан, ислом дини қадриятлари, миллий ғоя, миллий мафкура ҳақида билдирган фикр ва мулоҳазалар, таъриф ва тавсифларни мазкур фанни ўрганишда назарий асос қилиб олиш;
Иккинчидан, Ўзбекистон Конституцияси, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонун ва бошқа қонуний ҳужжатларда дин масаласи юзасидан белгиланган инсон ҳуқуқлари, турли диний ташкилотлар ҳуқуқлари ва мажбуриятларини билиш;
Учинчидан, “Диншунослик” асосий фанлар қаторида ўқитилиши, дин, диндорлар ва диний ташкилотларга нисбатан давлат томонидан адолатли сиёсат ўрнатилиши, фуқаролар учун виждон эркинлигининг конституцион кафолатланиши мустақиллик шарофати эканлигини тушуниб етиш;
Тўртинчидан, қонунга ҳурмат ҳиссини, фақат ўзининг эмас, балки бошқаларнинг ҳам диний ҳис-туйғулари билан ҳисоблашиш лозимлигини, ўз шахсий фикрларини бошқа кишиларга тазйиқ билан ўтказиш, турли норасмий диний мазҳаб ва гуруҳларга жалб этиш ғайриқонуний хатти-ҳаракат эканлигини, жамоат жойларида диний масалаларда зўравонлик, мутаассибликка, агрессивликка йўл қўйиш мумкин эмаслигини чуқур тушуниб етиш;
Бешинчидан, “Диншунослик” фанининг бошқа гуманитар фанлар билан бирга ривожланишини назарда тутган ҳолда, ўзи қўлга киритган соҳа ютуқларидан ушбу фанни ўзлаштиришда фойдаланиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |