Иш ҳақига харажатлардан фойдаланиш самарадорлигини илмий-техни тадбирларни амалга оширилишидан келиб чиққан ўзгаришнинг хусусий кўрсаткичлари: 1) аниқ илмий – техник тадбирларни амалга ошириш участкаларидаги меҳнат унумдорлигини ўсиш суръатлари ва ўртача иш ҳақини ўсиш суръатлари ўртасидаги нисбат;
2) аниқ илмий – техник тадбирларни амалга ошириш участкасидаги қўшимча қийматни ўсишининг ҳар бир фоизига иш ҳақини қўшиш фоизи;
3) ўз ичига социал заруриятларга ажратмаларни олувчи иш ҳақига харажатларни аниқ илмий – техник тадбирларни амалга оширилиши натижасида нисбатан тежалиши;
4) ўз ичига социал заруриятларга ажратмаларни олувчи иш ҳақига харажатларни ўзгартиришга қаратилган аниқ илмий – техник тадбирларни амалга оширилиши билан боғлиқ интенсив ва экстенсив ҳаракатлар ҳисобига фойдани ўсиши;
5) ўз ичига социал ажратмаларни олувчи иш ҳақига харажатларни ўзгартиришга қаратилган илмий – техник тадбирларни амалга ошириши билан боғлиқ интенсив ва экстенсив харакатлар ҳисобига қўшимча қийматни ўсиши;
6) ўз ичига социал заруриятларга ажратмаларни олувчи иш ҳақига харажатларни ўзгартиришга қаратилган илмий – техник тадбирларни амалга ошириши билин боғлиқ интенсив ва экстенсив омилларнинг ҳаракати ҳисобида даромадни ўсиши:
7) қўшимча қиймат, фойда ва даромаднинг ўз ичига социал заруриятларга ажратмаларни олувчи иш ҳақига харажатларни ўзгартиришга қаратилган илмий – техник тадбирларни амалга оширилиши билан асосланган уларни ўсишининг умумий хаммадаги интенсив ва экстенсив ҳаракатлар ҳисобига ўсишларини улуши;
8) ходимлар сонидан нисбатан тежалиш.
Амортизацияга харажатлардан фойдаланиш самарадорлигини илмий – техник тадбирларни амалга ошириш натижасида ўзгаришининг хусусий кўрсаткичлари:
1) Илмий – техник тадбирларни амалга оширилиши натижасида маҳсулотларнинг аниқ турлари амортизациясига харажатлар самарадорлигини ошиши (амортизацион сиғимни пасайиши );
2) илмий – техник тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида амортизацияга нисбатан харажатларни тежалиши;
3) илмий – техник тадбирларни амалга оширилиши билан боғлиқ асосий ишлаб чиқариш фондлари ва номоддий активлардан фойдаланиш самарадорлигини ўзгаришидан келиб чиқувчи интенсив ва экстенсив омиллар харакати ҳисобига кўшимча қиймат, фойда ва даромадни ўсишлари улушлари;
4) қўшимча қиймат, фойда ва даромадни уларни илмий – техник тадбирларни амалга оширилиши билан асосланган, асосий ишлаб чиқариш фондлари ва номоддий активлардан фойдфланиш самарадорлигидаги ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ўсишларининг умумий ҳажмларидаги интенсив омиллар ҳаракати ҳисобига шсишларининг улушлари;
5) илмий – техник тадбирларни амалга оширилиши натижасида асосий ишлаб чиқариш фондлари ва номоддий активларни нисбатан тежалиши.