Bog'liq Касб танлашга йўллаш фанидан мажмуа 2013 йил
2. Ўзгартирувчи касблар. Жуда кўп касблар меҳнат предметларини ўзгартириш билан боғлиқ бўлади.
Одамни ўзгартирувчи фаолияти фақат буюмларгагина қаралиб қолмай, шу билан бирга энергия турларига, информатсияларга, жараёнларга, ижтимоий хаётнинг тузилишига қаратилган бўлиши ҳам мумкин.Мана бунга бир мисол: болалар этакчиси ўқувчиларни уюштиради ва улар кўчат ўтқазишда актив иштирок этадилар. Мана шу мисолда ландмантнинг ўзгарганлиги тўғрисида гапириш кифоя қилинмайди. Бу эрда энг мухими болаларни меҳнатга бирг`бирига бўлган муносабатларини ўзгартиради ва хк. Гохи ўзгариш меҳнат претметига бевосита таъсир кўрсатиш жараёнида айтайлик слесарликнинг ишида чизмачи ортограф ёки тошга ўйиб гул солувчи устанинг акси содир бўлиши мумкин.
Ўзгартирувчи касблар туркумига оид мисолларни илгари кўриб чиқилган 5 типдан истаган 5 тасидан кўплаб топиш мумкин. Ўзгартирувчи касблар ходимдан муайян касбларга эга бўлишини талаб қилинади. Шунчаки талаб қилибгина қолмай шу билан бирга ўша фазилатларни актив равишда ривожлантиради.
Мазкур туркимга оид касбларнинг яна бир ўзига хос хусусиятини таъкидлаб ўтиш керак. Меҳнат претметини амалий равишда ўзгартириш ходимдан ақлий фаолият кўрсатишни талаб қилади. Меҳнатнинг ақлий томони кўпинча ташқаридан кузатганда кўзга кўринмайди. Шунинг учун ҳам баъзи бир ишларнинг интелектуал нагрузкаси йўқдай бўлиб туюлади Касб танлаётган вақтда ва кейинчалик ўша касбни пухта эгаллаб олаётган вақтда меҳнатнинг ана шу кўзга кўринмайдиган яширин томонини кўра билишни ўрганиш мухим аҳамиятга эгадир. Масалан, мана шундай амалий вазиятни кўздан кечириб чиқайлик. Токар кесиш асбобини танлаяпти дейлик. Ташқаридан қараганда бу бир дақиқалик иш бундай қарайди у дархол ўзига кераклигисини танлаб олади. Хўш аслидачи, аслида олганда барча кесиш асбобларининг қирраларини, учларини, бурчакларини алоҳида-алоҳида текшириб чиқди. Сўнгра яна ҳаёлан у ёки бу резейни танлаб ўзига керак бўлган маълум группага киритади. Шундан кейин у яна ўз диққат эътиборини қирқилаётган претметга яқинлаштирилган муайян кесиш асбобига жалб қилади, ушбу асбобни ҳаёлдан бошқа шунга ўхшаш типдаги асбоблар группасига киритади.
Юқорида келтирилган инсонларнинг қайси бирида ходимларнинг ўзгартирувчи фаолияти ёрқинроқ намоён бўлганлигини аниқланг. Озиқ-овқат махсулотлари сотувчиси шу кун мобайнида сотувчи бўлимдаги молларни текшириб туради, уларнинг олувчилар учун қулай бўлган жойларга олиб қўяди. Ҳарид қилинган молларга тўғри ҳақ тўланаётганлигини текширади ва бошқа шу сингари ишларни бажаради.
Болалар боғчасининг тарбиячиси болаларнинг ўйинларига, меҳнатига, ўз-ўзига хизмат кўрсатишга рахбарлик қилади. Болаларда элементар математик тасаввурларни ривожлантириш, нутқ ўстириш, расм чизиш, ҳайкалчалар ясаш, музика бўйича машғулотлар ўтказади. Одамлар жамиятда ўз-ўзларини қандай тутишлари тўғрисида қоидалар, аҳлоқ-одоб нормалари бўйича ота-оналар хузурида нутқ сўзлайди.
3. Тадқиқотчилик касблари. Мазкур туркумнинг номи изоҳ беришни талаб қилади. Бу номга қараб мазкур касб қидирув ишлари билан албатта боғлиқ касб бўлса керак, деб ўйламаслик керак. Мазкур туркумда қилинадиган меҳнатнинг мақсади қандайдир номаълум нарсани, бунинг устига кўпинча чекланган бир вақт шароитда қидиришдан иборат бўлади. Буни биз поябзал сиртини тайёрлайдиган бичиқчи устанинг иши мисолида тасвирлаб беришга ҳаракат қиламиз. У бир парча чармни пулга олиб пресснинг плитаси устига қўяди, материал устига тирқиш асбоби резакнинг жойлаштиради, ударниклик иш устига шундай яқинлаштирадики резак устига келиб қолади ва шундан кейингина станокни юргизади. Сиртдан қараганда ҳаммаси оддийга ўхшаб туюлади. Лекин ҳар бир чарм ўзининг шАҚЛИЙ ўлчови яққол кўзга кўриниб турган ва кўринай турган сифатлари бўйича бошқа хеч бир шундай чарм парчасига ўхшамайдиган даражада бетакрордир. Чарм қимматбахо материал, шунинг учун ундан оз даражада чиқинди чиқарадиган бичиш айниқса мухим аҳамиятга эгадир. Ҳар бир материал парчаси қўлга олинганда бу ҳақда узоқ ўйлаб ўтириш учун вақт йўқ, шундай бўлгач айни шу чарм парчаси бичишнинг қандай қилиб энг яхши вариантини топиш мумкин. Қандай қилинганда энг тежамли ва сифатли вариант бўлади деган вазифа кўндаланг бўлиб туради. Ўзгарувчи туркумдаги касбларга разметкачилик якка тартибда кийим тикиш ателъесининг бичиқчилик касбини ва бошқа шунга ўхшаш касбларни киритиш мумкин. Қуйидаги келтирилган 2 хил касб ишчилари меҳнатини бир-бирига таққосланг: улардан қайси бири мураккаб амалий вазифаларни ҳал этади. Кўчма бетон қориш машинасининг мотористи белгиланган ретсептларига мувофиқ у юк ташиш қурилмаларининг семент, қум ва бошқа зарур компонентларни аралаштириш агрегатларига тўкади.Мана шу агрегатларни токка улаб юргизади, ўчиради ва шу йўл билан бетон қоришма ва шунга ўхшаш нарсалар ишлаб чиқариш бўйича берилган режимни беради.