Семинар машғулотлари : 6 Лаборатория: 24 Мустақил таълим 111


-босқич. Якуний(10 мин.)



Download 7,91 Mb.
bet90/135
Sana27.03.2022
Hajmi7,91 Mb.
#512981
TuriСеминар
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   135
Bog'liq
Касб танлашга йўллаш фанидан мажмуа 2013 йил

3-босқич.
Якуний(10 мин.)

3.1. Лабораторияга якун ясайди ва талабалар эътиборини асосий масалаларга қаратади.
Фаол иштирок этган талабаларни рағбатлантиради.
Мустақил иш учун вазифа: беради, баҳолайди.

3.1. Эшитади,
аниқлаштиради.
3.2. Топшириқни ёзиб
олади.



Визуал материаллар
1-илова





2-илова


Уйга вазифа:



  1. Касбларни соҳалар бўйича таснифланг.

  2. Ҳар бир касбни тўлиқ таърифланг ва тавсифланг.

  3. Касб туркумларига мисоллар келтиринг?

  4. Касб бўлимлари ва гуруҳларига мисол келтиринг.

  5. Касб танлаш формуласи асосида ўз касбингизни танланг.

3-Лаборатория машғулот
Мавзу: Касбларнинг туркумлари, бўлимлари, гуруҳлари


Мақсад: Талабаларга касбларнинг туркумлари, бўлимлари, гуруҳлари ҳақида маълумот бериш. Ўқувчиларни ўз шахсий сифатларини касбнинг инсонга қўядиган талабларига мувофиқлаштириш муаммоси билан таништириш.
Машғулотни жиҳозлаш: ЎМКҲТ даги тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликлар таснифлагичи; мавзу бўйича плакатлар ва слайдлар.
Машғулот режаси:

  1. Касбларни меҳнатнинг мақсади, воситалари ва шароитлари бўйича таснифлаш тўғрисида сўзлаб бериш.

  2. Касб формуласини тузиш қоидасини тушунтириш.

  3. Талабаларнинг ўқув муассаси база корхонаси, ўқув ишлаб чиқариш корхонаси мисолида бир неча касблар формуласини тузиш бўйича мустақил иш.

  4. Мустақил ишни текшириш.

Методик тавсиянома
Меҳнатнинг мақсади одам фаолияти мазмунинг муҳим ҳарактеристикаси ҳисобланади. Меҳнатнинг мақсадлари ҳилма ҳил бўлишига қарамасдан уларни учта катта группага: билиш, ўзгартириш, ўйлаб топиш бўлиш мумкин.
Меҳнат мақсадига қараб касбларни уч туркумга ажратиб кўрсатиш мумкин.
1.Гностик касблар. Бу касбларнинг номи лотинча “гнозис” билим билиш маъносини англатувчи сўздан олинган. Агар сиз ақлий меҳнат билан фақат иш столида, кабинетда шуғулланиш мумкин деб ўзингизга одат қилиб олган тарзда ўйлайдиган бўлсангиз, у ҳолда бундай фикрдан воз кечишга тўғри келади. Билиш, ўрганиш меҳнати билан боғлиқ бўлган кўпгина касиблар мавжуд бўлиб, улар билан бевосита моддий ишлаб чиқариш жараёнида шуғулланишга тўғри келади. Масалан, контролёрлар , сортга ажратувчилар, пирометрислар ана шундай касбдаги кишилардир.
Бу туркимдаги касбга оид меҳнатнинг мақсади турлича: маҳсулотни навларга ажиратиш, олинадиган маълум белгиларга қараб текшириш, бахо беришдан иборат бўлиши мумкин.

Масалан: корхонадаги техника назорати бўлими контролёри тайёрланган махсулотни ГОСТ талаблари, махсулот намуналари билан солиштириб, таққослаб текширади.У махсулотни қандай навга киритиш кераклиги тўғрисида масъулятли қарор чиқаради, брак махсулотни аниқлайди. Контролёр ўз меҳнатида хилма хил ўлчов асбобларидан, инструментларидан ва жихозларидан фойдаланилади.
Гностик касбларни илгари қараб чиқилган бешта типдаги касбларнинг ҳар бири орасида топиш мумкин. Мана бунга бир нечта мисол келтирамиз: 2 типдаги касб-туркумларни сортларга ажиратувчи, химик-биологик анализ лабаранти; Т типидаги касб радиоаппаратлар контрорлёри, Ч типидаги касб корректор, нормировшик; Х типидаги касб музика асбобларининг контрорлёри, адабий танқидчи.
Маскур туркумдаги касблар ходим олдига муайян талаблар қўяди. Унда яққол намоён бўлиб турган билим активлиги, кузатувчанлик, юксак даражадаги ишчанлик ҳамда диққат, хотира ва тафаккурнинг барқарор бўлиши, хулосалар чиқаришда принтсипиаллик кўрсатиш ғоят мухим аҳамиятга эгадир.
Қуйидаги гностик касблар вакилларининг меҳнати мазмунига жуда қисқа тарзда берилган учта изох келтирилади. Сиз уларда:
А) классификатсияси Б) баҳо бериш
С) тадқиқот мақсадларидан қайси бири устун турганлигини аниқлашга ҳаракат қилинг.
Таваршунос олинган газламаларда узунасига босилган гулнинг бир текис чиққанлигини, уларда ишлаб чиқариш нуқсони ёки доғлар эхтиётсизлик билан ортиб туриши ва вақтида кир_чир бўлган-бўлмаганлигини, омборларда нотўғри сақлаш, нотўғри ташиш натижасида хосил бўлган доғнинг бор ёқлигини текширади, тайёр кийимларни сифатли тикишлигига эътиборни қаратади. Радиодеталларнинг электр параметрларининг ўз иш жойида электр ўлчов асбобига, текшириладиган ва текшириб бўлинган махсулотни солиш учун тарага, радиодеталларнинг параметрларида йўл қўйиш мумкин бўлган четга чиқишлар тўғрисида маълумот берувчи, ҳароратга қараб тузатиш киритишга, приборлардаги хатоликлар тўғрисида маълумотлар ёзилган жадвалга эга бўлади. ўлчовчи киши детални қўлга олиб, уни ўлчов асбобининг контактига улайди, шаклига қараб у ёки бу қарорга келгандан кейин детални тегишли идишга солади.
Вагонларга қараб юрувчи қўли билан буксаларни ушлаб кўриш йўли билан уни ҳароратини белгилайди, буксаларда метал чангларни изи бор йўқлигини текширади ва бошқа шунга ўхшаш ишларни бажаради, ремонт оператсиялари ўтказиш зарурлиги тўғрисида бир қарорга келади.

Download 7,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish