3. Синф раҳбарининг касб танлашдаги ўрни.
Синф раҳбарининг вазифалари аввало ўқувчининг шаклланаётган тахтини, унинг майллари, қизиқишлари, қобилиятларини чуқур ва ҳар томонлама ўрганишдан иборат. Бу соҳада унга фан ўқитувчилари, ота-оналар билан суҳбатлар, касб танлаш варақасини тўлдириш ва ўқувчининг шахсий варақача-тавсифномасини тўлдирган ҳолда уни мунтазам равишда кузатишга ёрдам беради. Синф раҳбари ўқувчиларни касб танлашга йўллашда муайян дастур асосида бир мақсадга қаратиб касбга йўналтириш ишини олиб боради. Бунда синф соатларидан, қўшимча машғулотлардан ва экскурсиялардан фойдаланилади. Касбга йўналтириш иши ўқувчиларнинг ота-оналари билан мустаҳкам алоқада ўтказилади.
Синф раҳбари томонидан:
-махсус синф машғулотлари, йиғилишлар, кечалар, касбларни тўғри танлашнинг аҳамияти ҳақида ўқувчилар билан суҳбатлар ўтказилади;
-анкеталар тарқатиш, кузатиш ва шахсий суҳбатлар йўли билан 9-синф ўқувчиларининг қайси касбни танлаш ниятида эканлигини аниқлайди;
-ўқувчиларни турли хил меҳнат соҳалари ва энг кўп тарқалган касблар, шу жумладан, ўзи яшаб турган тумандаги касблар билан таништиради, бу ишга ота-оналар, корхона мутахассисларини жалб қилади;
-ўқувчиларни тўгарак ёки қўшимча машғулотларга, касблар бўйича ўқувчиларни турли гуруҳларга жалб қилиш йўли билан ҳар бир ўқувчининг қизиқиш ва майлларини ривожлантиришга доир синфдан ташқари тадбирларда иштирок этишига эришади,
-ўқувчиларнинг ижтимоий-фойдали ишларини ташкил этади ва режалаштиради, ишлаб чиқариш гуруҳлари меҳнат ва дам олиш оромгоҳларини ташкил этади, касб танлашга йўллаш мақсадида 4-9-синф ўқувчиларининг қизиқиши, майллари ва қобилиятларини мунтазам равишда ўрганади, кузатиш натижаларини қайд қилади;
-тўгарак раҳбарлари, турли хил фан ўқитувчилари ва ўқувчилар гуруҳларининг раҳбарлари касблар бўйича биргаликда 9-синф ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари билан индивидуал суҳбатлар ўтказади. Уларнинг мақсади ҳар бир ўқувчининг касбларни онгли танлаши ва маълумот олишни давом эттириш йўлларини белгилашига ёрдам кўрсатишдан иборат.
Ўқувчилар йилига бир марта касб танлаш варақасини тўлдирадилар. Бундан мақсад-ўқувчиларнинг хаётий режаларини аниқлаб олишдир. Синф раҳбарлари касб танлаш варақаси асосида ўқув йили охирида касбга йўналтирувчи мактаб кенгашига топшириш учун у ёки бу касбни онгли равишда танлаган ёки зарур малака даражаси бўйича касб эгаллаган ҳамда ўқиш ва иш хусусидаги ўз истакларини билдирган 9 синф ўқувчиларининг рўйхатларини тузадилар.
Демак, ўқувчиларни ишчи касблари билан таништиришда синф раҳбарининг роли бениҳоя катта бўлиб, у ўқувчиларнинг ишлаб чиқаришга бўлган қизиқишларини, айниқса, фан ўқитувчиларининг ўқувчи ҳақидаги маълумотларини ҳамда ўқувчиларнинг қобилияти ва соғлиғи танлайдиган касбига мос келиш-келмаслигини ҳисобга олиб иш кўриши керак. Синф раҳбарининг ўқувчиларни ишчи касблари билан таништиришдаги вазифаси жуда мураккабдир, чунки унинг олдида ўқувчиларнинг касбга бўлган қизиқишини аниқлаш ва таркиб топтириш, келажакда онгли ва адашмай касб танлаши учун зарур бўладиган билим, кўникма ва малакалар ҳосил қилиш билан боғлиқ бўлган масалалар туради.
Синф раҳбарининг касб танлашга йўллаш бўйича олиб борадиган ишлари олдиндан ўйлаб қўйилган ва режада кўрсатилган бўлиши лозим. Қуйида синф раҳбарининг касб танлаш иши бўйича ярим йилга тузилган тахминий режаси келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |