Семинар машғулотлари : 6 Лаборатория: 24 Мустақил таълим 111



Download 7,91 Mb.
bet40/135
Sana27.03.2022
Hajmi7,91 Mb.
#512981
TuriСеминар
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   135
Bog'liq
Касб танлашга йўллаш фанидан мажмуа 2013 йил

ТАЯНЧ ИБОРАЛАР:
1. Танлов ўтказиш. 2. Профессиограмма.

V-IХ синф ўқувчиларини касб танлашга, МУСТАҚИЛ хаёт йўлини танлашга тайёрлаш керакми?


Ўн беш-ўн олти ёшли ўсмир хисобланган тўккизинчи синф ўқувчиси ўз майлларини ва мехнатга бўлган қизиқишларини озми-кўпми аник белгилаб олиши лозим,
Мактаб ёки авлодга барвакт касб-хўнар ўрганиш принципини рад этиб, ўқувчиларнинг шахсий «истеъдод нишоналари ва қизиқишларини ҳар томонлама ривожлантиришга интилади, мактаб ўқувчилари жамиятга наф келтирадиган фаолиятга қизиқишни, касб танлашга тайёрлаш учун негиз бўлиб хизмат киладиган қизиқишни тарбиялайди. Бу эса мехнат тарбиясининг энг мухим вазифаларидан биридир.
Мактаб ўқувчиларга фан асосларидан мустахкам билим бериши, уларда дунёкарашни ҳамда иш-ҳаракат ва хулк атворда умуминсоний йўналишларни шакллантириши лозим.
Дархакикат, мактаб ўсмирларнинг шахсий қизиқишлари, истеъдод куртаклари ва кобилиятларини шакллантиришга каратилган хилма-хил ишларни ташкил килиб, бола шахсини ҳар томонлама ривожлантиришга кўмаклашади, севимли ишни аниклаб олишга ёрдам беради. Хуш, мактаб ўқувчиларининг касб-корлик масаласини муваффакиятли хал килиш учун барча зарур маълумотлар бера оладими, ҳар бир ўқувчида касб танлаш муаммосига пухта ўйлаб муносабатда бўлиш хис туйгусини тарбиялай оладими, шу муаммони хал килишнинг тўгри йўлларини кўрсатиб бера биладими?
Афсуски, хозирги вактда кўпгина мактаблар ана шу вазифани эплай олмаяптилар. Саккизинчи синфларнинг ўқувчиларигина эмас, балки бундан юқори синфларнинг ўқувчилари ҳам касб танлаш масаласига кўпинча чукур ўйлаб, жиддий муносабатда бўмаяптилар. Кўпгина мактабларда «Мен ким бўмокчиман» мавзуида ўтказилган анкета ва рўзнома сахифаларида ҳамда бошка воситаларда истеъдод мавзусида давом этаётган мунозара ана шундан далолат бермокда. Ўқувчиларнинг кайтарган жавобларини тахлил килиш шуни кўрсатдики, уларнинг келгусида эгаллаши мумкин бўлган касблари синфдан-синфга ўтишлари билан ўзгариб туради.
Кўпинча ўқувчи ўзининг физиологик, психологик ёки АҚЛИЙ имкониятларига тамомила мос бў/шлган касб тўгрисида орзу килади Шундай холлар ҳам бўладики ( бундай холлар кам эмас), мактаб ўқувчиси келгусида ким бўлишни умуман билмайди, буни олдиндан ҳам уйлаб курмаган.
Бирок, усмирларнинг «Мен ким бўлишни хохлайман» деган саволга кайтарган жавоблари канчалик хилма-хил бўлмасин, бошка бир нарса орзу килинаётган касблар тўгрисида уларнинг гоят ноаник тасаввурлари ва келгусидаги мехнат фаолиятига тайёргарчилик куриш муносабати билан ўз бурчлари хакида муайян тасаввурга эга эмасликлари фикр юритишга мажбур этмокда.
Кўпгина ўқувчилар ўз иншоларида бўлгуси касбга тайёргарлик кўриш борасида хозирча хеч бир иш килмаётганликларини ошкора ёзмокдалар. Уларнинг баъзилари у ёки бу касбга тайёргарлик кўриш учун умуман нима килиш учун айтиб ўтишга уринадилар-у, лекин ўзлари нима килаёттанликлари хакида лом-мим демайдилар. Одатда жавоблар куйдагичадир: «Шифокорнинг иродаси кучли бўлиши, куллари юмшок ва мулойим «бўлган лозим, мен эса шифокор бўлиш учун куп нарсали билишим ва ҳамма нарсани кила олишим керак»; ёки : «Ўкитувчи, шифокор ёки инженер булиш учун яхши ўкиш, боадаб, халол, интизомли бўлиш керак.биз ҳаммамиз бунга эришишимиз зарур».
Бундан ҳам умумий тарздаги жавоблар бор. Бу жавобларда шундай дейилган: «У ёки бу касбни эгаллаш учун узок вакт давомида астойдил ишлаш керак» ёки: «Бунинг учун эса кўп нарсани билиш лозим, демак яхши ўкиш зарур».
Аммо шундай ўқувчилар борки, улар у ёки бу касб тўгрисида орзу килибгина колмай, балки бу хакда кўп нарсаларни билишга ҳам интиладилар, шу касб билан боглик булган китобларни ўкийдилар. Бирок, улар зарур адабиётни кўпинча танлаб олишни билмайдилар, тасодифий китобларни ўкийдилар, уларни ўкиган чогларида нималарга эътибор бериш кераклигини билмайдилар. Чунончи, уларнинг баъзилари иншоларида кўп китоб ўкиётганликларини умумий тарзда баён киладилар, бошкалари эса «барча фанларга оид «ёки муайян фан бўйича.масалан, физика, кимёга доир адабиёт укиётганликларини айтадилар. Бирмунча аник жавоблар ҳам бор: «Саломатлик тўтрисидаги ойномани укидим», «Опамнинг X синф учун мўлжалланган астрономияга оид дарстшгини ўкийман, куп нарсаларни тушунмаяпман, рўзномаларда босилаётган ракета, йўлдоши хакидаги хабарларни ўкийман» (астраном бўлишни орзу килади), «Болалар хакидаги ва болалар учун мўлжалланган китобларни ўкийман» (ўкитувчи бўлмокчи), «Адабиётга оид китобларни ўкийман», «Двигателлар тўтрисидаги адабиётни ўкийман» ва х.к.
Кўпгина ўқувчилар касблар билан танишишни шу касблар хакидаги адабиётни ўкиш билан чеклайдилар, мазкур фаолиятга бўлган ўз кобилиятларини ва қизиқишларини баркарорлигини текшириб шугулланишга уриниб кўрмайдилар, у ёки бу касб учун зарур бўлган ўз кобилиятларини кандай килиб ривожлантириш ва бошкариш кераклигини бир томонлама, содда тасаввур киладилар.



Download 7,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish