Касбни туғри танлашнинг аҳамияти
Касбни тўгри танлаш - инсон турмушида мухим кадамдир, ёш авлоднинг бутун хаётидаги муваффакият кўп жихатдан касбнинг канчалик тўгри танланишига боглик.
Касбни тўгри танлаш ҳар бир мактаб ўқувчисининг объектив важларига, қизиқишига, майлига, кобилиятига ва имкониятларига мос бўлиши учун унинг соглигини, ўзлаштирингани ва хиссиётларини хисобга олиш лозим, булар ижтимоий фойдали ва унумли мехнатда ҳаммадан кўра кўпрок карор топади на намоён бўлади.
Одам бажараётган ишларига ижодий муносабатда бўлиб, мехнат унумдорлигини доимо ошириб борса, танлаган касбига зўр қизиқиш билан караса, ўз ишининг ижтимоий аҳамиятини тўшунса, унинг кобилиятлари мехнатда такомиллашиб борса, ўшандагина у мехнатдан коникиш хосил килади ва хурсанд бўлади, бундай холда ҳар бир шахс жамиятга энг кўп наф келтиради.
Мана шу айтган гаплардан касб танлашнинг гоят мухим ижтимоий аҳамияти келиб чикади. Н.К.Купская фикри бўйича касб-корни эркин танлаш жуда катта аҳамиятга эга. Одам шугулланаётган ишини яхши кўрса, бундан у хурсанд бўлади, коникиш хосил килади, зўр ташаббус кўрсатади, толикмай мехнат унумини оширади.
Мактаб ўқувчиларининг касб танлаши онгли зарурият бўлиши ва айни вактда жамият мафаатларига мос бўлиб тушиши, йигит на кизларнинг камолот йўлида шахсий мўддаоларини кондириш лозим. Бунинг учун юксак даражада маълумотли бўлиш зарур, хозирги асримизда бундай маълумотсиз фан-гехника илдам тараккий этиши мумкин эмас
4-расм. Касб танлашга таъсир қилувчи омиллар.
4-расм. Қизиқиш, майл ва қобилиятларнинг касб танлашга таъсири
Умуммехнат ва махсус малакаларни, касбга бўлган қизиқишни шакллантириш.
Саноат тез ривожланганлиги, кишлок хўжалигини механизациялаш ва электирлаштириш борасида катта кадамлар кўйилгаганнлиги, илм-фан, техникани ва маданиятни юксалтириш сохасидаги муваффакиятлар бир томондан, ешларнинг қизиқишларига ва кобилиятларига мувофик, иккинчи томондан халк хўжалиги талаб-эхтиёжларига асосан касб танлашлари учун амалий жихатдан чекланмаган имкониятлар яратди; умумий таълим мактабида мехнат политехника таълими шароитида касбга йўналтириш муаммосини ижобий хал килиш учун барча шарт-шароитлар вужудга келтирилди.
Касбга йўналтириш ўқувчиларга политехник маълумот бериш масалалари билан, касб танлаш эса муайян билим даражаси билан чамбарчас богликдир.
Ёш авлодда мехнатга ижодий муносабатда бўлишни тарбиялаш мухимдир. Ижодкорлик инсон фаолиятига умуман хос нарсадир. кобилиятларини ҳар томонлама камол топтириш учун имконият мавжуд бўлади, чунки болалар ёшлигиданок мехнатга қизиқиб коладилар: улар ўз ўйинларида ота-оналарига, атроф-теваракдаги кишиларга таклид киладилар, уларнинг мехнат ҳаракатларини такрорлайдилар. Фаолиятга ана шунда интилиш, катталарнинг мехнатига таклид килиш болаларга мактабгача ёшдаек ҳаммабоп мехнат малакаларини сингдириш учун кулай омил бўлиб хизмат килади.
Do'stlaringiz bilan baham: |