Визуал материаллар
1-илова
2-илова
Уйга вазифа:
Меҳнат таълимининг таркибий қисмлари нима?
Графика таълими элементларига ўргатиш дейилганда нимани назарда тутилади?
5-6 синфларда ўқувчилар қандай чизмаларни билиш керак?
Бу лабараториядан мақсад нима?
12-Лаборатория машғулот
Мавзу: 5-6-синфларда меҳнат таълими дарсларида касбкорлик йўналишидаги ишларни ташкил этиш
Мақсад: Талабаларга 5-6-синфларда меҳнат таълимининг таркибий қисмлари графика таълимини ўргатишдан иборат.
Керакли жихозлар: адабиётлар, анкеталар, ҳар ҳил техникага оид расмлар, деталларнинг чизмалари.
Ишнинг мазмуни
Меҳнат бўйича амалдаги программа ўқув устахоналарида техникавий ижодкорлик ва конструкторлик қобилиятини ўстиришни назарда тутади. Аммо ўқувчиларни конструктсиялаш масалаларига улар графика таълимини ўрганганларидан материал ва загатовка турлари танлашни, тўғри техналогик планлаштириш ва тегишли асбоб-ускуналарини, жихозларни, шунингдек, ишлов бериш оператсияларини бажаришни амалда мустақил бўлиб олганларидан кейин ўрганиш мумкин.
Графика таълим элементларига ўргатиш дейилганда ўқувчиларнинг техникага оид расмлар, эскизлар ва деталларнинг чизмалари: йиғиш чизмаси, ҳар ҳил тугунлар, механизм ва жихозларнинг принтсипал ва кинематик схемаларини тушинмоқ зарур.
5 -6 синфларда техник расмларга ўргатиш зарурати йўқолади. Энди ўқувчилар эскизлар, чизмалар бўйича мураккаброқларини бажарадилар. Бунда деталнинг кўринмас ёки мураккаброқ элементларини кўрсатиш зарурати туғилса, қирқма ва кесимдан фойдаланиш зарур.
5-6 синфларнинг катта миқдордаги ишлов бериш оператсияларини ўзлаштириб олишлари туфайли биргина проектсияга эга бўлган (6-синфда бўлганидек) деталъ буюм ва чизмаларни эмас, балки иккиг`уч проектсияга эга бўлган деталлар, буюлар ва чизмаларни тайёрлашлари мумкин эканлигини кўрсатади. Ўқувчилардан чизмани тўғри ва тўла тушинтириб беришни, ундаги таянч юзани аниқлашни, чизманинг ҳар хил чизиқлари ва деталларнинг конструктсиялаш хусусиятларини тушинтирини талаб қилиш, ана шу билим ва кўникма базасида эса уларга мураккаб бўлмаган деталъ (конкрет намуна)ларнинг эскиз ва чизмаларини яратиш ёхуд ўйлаб лойихалаштирилиши мумкин бўлган деталлар бўйича мустақил топшириқлар бериш зарур.
5-6-синфларнинг ўқувчиларига мураккаб бўлмаган йиғиш чизмаларини буюмларининг конкрет намуналари билан бирга қўшиши қулайдир. 7-8 синфларда фойдаланиладиган чизмалар ҳам 5-6 синфлар учун чизмалардагидек маълумотларни ўз ичига олади, бироқ улар ўқувчиларга чизмачилик дарсларида танишадиган юқори талаблар қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |