учинчидан, прокуратура органлари томонидан кундалик асосда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга, шу жумладан, иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга амалий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, аниқланган қонунбузарликлар, сунъий тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш;
тўртинчидан, аҳолига энг яқин бўлган жойларда куч ва воситалар фаолиятини бевосита бошқариш ва мувофиқлаштиришнинг самарали тизимини яратиш мақсадида ички ишлар органларининг амалдаги тузилмасини такомиллаштириш;
бешинчидан, ички ишлар органлари шахсий таркибининг интеллектуал ва касбий даражасини ошириш, уларга қўшимча тадбир ва ишлардаги иштироки туфайли ортиқча вазифалар юкланишини бартараф этиш мақсадида соҳавий хизматлар ўртасидаги вазифаларнинг аниқ чегараларини белгилаш;
олтинчидан, жиноятларга чоралар кўриш ва уларни фош этишда, биринчи навбатда, тезкорлик ва мувофиқлашган ҳамкорликни таъминлаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни "Хавфсиз ахоли пункти" аппарат-дастурий комплекси имкониятларидан кенг фойдаланишга йўналтириш.
Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш тизимини такомиллаштириш учун туманлар ва шахарларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, тадбиркорликни ривожлантириш ва муаммоли оилалар билан ишлаш устидан назорат қилиш жамоатчилик кенгашларини тузиш бу борадаги муҳим қадамлар бўлди.
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар жумласига –ички ишлар, прокуратура, адлия органлари, миллий хавфсизлик, миллий гвардия, солиқ, божхона хизматлари, адвокатура ва бошқа органлар киради.
Бугунги кунда ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ва назорат идоралари устидан жамоатчилик назорати ҳамкорлигини ошириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилади ҳамда аниқланган жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликларга оид мавжуд материаллар тўғрисидаги ахборотни алмашади, шу жумладан электрон шаклда алмашади, шунингдек бошқа ахборотни алмашишни амалга оширади.
Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда, жамоат тартибини сақлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлашда, жиноятлар ва маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларни фош этишда, жиноят ишларини тергов қилишда, жиноятчиларни қидиришда, бедарак йўқолганларнинг турган жойини аниқлашда, шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикасида ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар органларига ўз ваколатлари доирасида кўмаклашадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |