Семинар машғулот саволлари (топшириклари): 8-мавзу: Янги Ўзбекистонда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгиланиши (2 соат) Режа


Фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш



Download 37,26 Kb.
bet4/11
Sana23.02.2022
Hajmi37,26 Kb.
#169346
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
8-семинар

Фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш.Фуқаролик қонунчилигининг асосий манбаларидан бири бўлганЎзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси 1993 - 1996 йилларда, яъни бундан 24 йил аввал, иқтисодиёт эндигина ривожлана бошлаган, иқтисодиётни ҳуқуқ билан тартибга солишга киришилган бир шароитларда ишлаб чиқилган.
Таъкидлаш лозимки, Фуқаролик ва фуқаролик процессуал Кодексларини такомиллаштириш юзасидан ишлар олиб борилар экан, фуқаролик қонун ҳужжатлари ривожланишининг стратегияси ҳамда уни босқичма-босқич тактик жиҳатдан амалга ошириш масалалари бўйича аниқ тўхтамга келиш зарур бўлиб ҳисобланади.
Биз қонун ҳужжатлари юзасидан нималарга эга эканлигимизни ва яқин йиллар ҳамда келажак истиқболдаги 15-20 йил ичида фуқаролик қонун ҳужжатларини ривожлантириш бўйича қандай ишлар олиб борилиши кераклиги юзасидан аниқ тасаввурга эга бўлишимиз лозим.
Бу борадаги қонунчилик базасини яратиш, такомиллаштириш ҳамда уларни амалга ошириш юзасидан тегишли ишлар режалаштирилиши керак. Фуқаролик ва Фуқаролик процессуал Кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш Фуқаролик ва Фуқаролик процессуал Кодексларининг тегишли матнларини барча конструктив ва мазмун элементларини тубдан ўзгартиришга йўналтирилмаган ҳолда асосан мазкур кодекснинг айрим институтлари ва нормаларини янгилашга, бозор иқтисодиёти шароитларига мос келмайдиган ёки юридик техника қоидаларини бузадиган Кодексдаги мавжуд қоидаларни чиқариб ташлашга ҳамда бир қатор моддаларни янги таҳрирда баён қилишга қаратилган бўлиши керак.

Фуқаролик қонун хужжатларини такомиллаштириш учун аввало қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиш лозим:
-фуқаролик суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга;
-фуқаролик суд ишларини юритиш вазифаларини тўлақонли бажаришга;
-суд орқали ҳимояланиш ҳуқуқини таъминлашга;
-судга мурожаат қилиш шаклларини тушинтиришга
-фуқаролик ишини юритиш ва суд ҳужжатларини ижросини таъминлашга.

Иқтисодий қонунчиликни такомиллаштириш.
Иқтисодий қонунчиликни такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари қуйидагиларни:
-иқтисодий процессуал қонунчилиги нормаларини кўриб чиқиш ва унификациялаш;
-иқтисодий-процессуал қонунчилик нормаларини тизимлаштириш ва уйғунлаштириш;
-иқтисодий процессда юридик шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш;
-биринчи инстанция судида, апелляция ва кассация инстанциясида иш юритиш;
-чет эллик шахслар иштирокидаги ишларни юритиш;
-иқтисодий судларнинг суд ҳужжатларини қайта кўриш бўйича иш юритиш, иқтисодий судларнинг суд ҳужжатларини ижро этиш механизмларини такомиллаштириш ва бошқаларни ўз ичига олади
жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини ташкил этиш.

4. 2001 йил 29 августда “Прокуратура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрири қабул қилиниши, прокуратура органларининг фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоясини таъминлашга йўналтирилган фаолиятларини янада такомиллаштирди. Унда:
• фуқаролар прокурорлик назорати объектлари қаторидан чиқарилди;
• прокурорларнинг суд қарорлари ижросини тўхтатиш ҳуқуқи бекор қилинди;
• прокурорларнинг ижро этиш учун мажбурий бўлган амрнома киритиш ваколати олиб ташланди;
• шаҳар ва туман прокурорларининг тергов ва айбдорларни қамоқда сақлаш муддатларини узайтириш ҳуқуқи бекор қилинди;
• қонунга вилоят, туман, шаҳар прокурорлари қонунчиликнинг ва жиноятчиликка қарши курашнинг аҳволи тўғрисида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ҳар йили бир маротаба ахборот бериб туриши шарт эканлиги ҳақидаги қоида киритилди;
• Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруқлари ва бошқа ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига зид бўлса, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг қарори асосида бекор қилиниши белгиланди.
2005 йил 28 январда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишга бағишланган дастурий маърузада прокуратура органларининг суд жараёнига аралашувини жиддий чеклаш бўйича қонунчилик нормаларига зарур ўзгартишлар киритилганлигини, бугунги кунда суд жараёнида тортишув тамойили, яъни прокурор билан адвокат ҳуқуқларининг тенглиги таъминланаётганлигини алоҳида таъкидлаган. 2010 йил 28 сентябрда “Судлар, прокурорлар, терговчилар ва суриштирув органларининг хорижий давлатлар ваколатли органлари билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди.
Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси “Жиноий суд ишларини юритиш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик” номли янги ўн тўртинчи бўлим билан тўлдирилди.
Мазкур бўлимда Судлар, прокурорлар, терговчилар ва суриштирув органларининг хорижий давлатлар ваколатли органлари билан ўзаро ҳамкорлигининг тартиби тўғрисидаги асосий қоидалар ўз ифодасини топди.
2011 йил 21 апрелда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди.
Мазкур Қонун билан киритилган қўшимчага кўра, эндиликда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни фуқаролик ишлари бўйича судлар ҳам кўриб чиқишлари белгиланди.
Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси янги 2454-модда билан тўлдирилди. Унга кўра фуқаролик ишлари бўйича судлар фуқаролик ишларининг муҳокамаси чоғида маъмурий ҳуқуқбузарликларни аниқлаган ҳолларда ушбу Кодекснинг 180- ва 181-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади.
Шунингдек, Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексига ҳам ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, Кодекснинг суд буйруғи бўйича талаблар деб номланувчи 103-моддаси янги 11-банди билан тўлдирилди. Бундан буён коммунал хизматлар ва алоқа хизматлари тўловлари бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида тасдиқловчи ҳужжатларга асосланган талаб қўйилса суд буйруғи берилиши мумкинлиги белгиланди.


Download 37,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish