ЎзМУ Тарих факультети Сиртқи таълим Архившунослик йўналиши 2-курс талабалари учун “Тарбия” фанидан семинар машғулот мавзулари ва саволлари
1-Мавзу: Тарбия инсонни комилликка элтувчи илм сифатида. Ўз-ўзини
англамоқ сири (4 соат)
Режа:
Тарбия тушунчаси. Тарбиянинг шакллари. Муқаддас диний китоблар
“Авесто”, “Инжил”, ва “Қуръон” да одоб-ахлоқ ва тарбия масалалари.
Қадимги афсона ва асотирларнинг тарбиявий аҳамияти. Қадимги Шарқда
тарбияга оид ёзилган китоблар. Ушбу соҳада фаолият юритган олимлар
фаолияти ҳақида. Олам ва одамнинг яратилиши. Одамнинг биологик мавжудотдан, ижтимоий шахсга айланиши. Умр мазмуни. Шахс камолотида эътиқоднинг ўрни. Иймон, виждон, инсоф ва диёнат тушунчалари. Ўзликни англашда илмнинг, тарих илмининг тутган ўрни. Ўтмишни унутганнинг келажаги бўлмайди. Аждод ва авлод. Уруғ. Эл. Элат. Халқ. Фуқаро. Миллат.
2-Мавзу: Ватан саждагоҳ каби муқаддас. Оила тарбияси (2 соат)
Режа:
Ватан нима? Ватан остонадан бошланади. Ота макон. Она замин. Маданий қатлам. Тарихий Ватан. Ватан тўйғусини тарбиялаш. Ватан соғинчи ва Ватан қайғуси. Ватаннинг қиёфаси. Ватанни севмоқ иймондандир. Ватаннинг маънавий устунлари. Ватан ўзининг улуғ фарзандларини унутмайди. Ватанпарварлик. Оила тушунчаси. Оилада эр-хотинлик муносабатлари. Исломда оиланинг ўрни. Оилада қариндош-уруғчилик. Ўзбек оиласидаги ўзига хосликлар. Оилада отанинг ўрни. Оилада онанинг ўрни.Оилада фарзандлар. Ака-укани ва опа-сингиллик мажбуриятлари. Эр хотиннинг қандай яшамоқлиги хусусида. Оиланинг моддий тутуми. Қуш уясида кўрганини қилади. Оила назорати. Оилада шахс тарбияси. Оилада жинсий тарбия. Мактаб ва оила. Оилада ота-онанинг ҳақ-ҳуқуқлари.
3-Мавзу: Уйланиш одоби. Нафс тарбияси (4 соат)
Режа:
Никоҳ ва унинг одоблари. Эр-хотин зиммасидаги ҳақ-ҳуқуқлар. Балоғатга етган йигит ва қиз одоби. Қулоққа айтиладиган гаплар. Ҳаё – иймондандир. Меҳр-муҳаббат олий инсоний туйғу. Никоҳ уйлари анъанавийлик ва замонавийлик. Ота-она бўлиш ҳаваси ва масъулияти. Нафсни таниш. Нафснинг турлари. Орзу-ҳавас. Олтин меъёр. Нафс ҳақида тасаффуф алломаларининг қарашлари. Нафс инсонни дунё билан боғлайдиган бир занжир. Нафснинг ҳалокатли оқибатлари. Нафсга ҳокимлик қилиш энг улуғ амаллардан. Бойлик ва дунё. Очкўзлик ва
саҳийлик. Искандарнинг очиқ қўллари. Қандай одам бой одам саналади?
Судхўрлик, таъмагирлик, порахўрлик, ўғирлик, ёлғончилик энг ёмон иллат. Кибр ва унинг зарари. Ҳирс офатлари. Мулк ҳақида тушунча.
Do'stlaringiz bilan baham: |