1.
1.2. СЕМИНАР МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ
Семинар машғулот 1.
Бош мия.
Ишдан мақсад:
Бош мия стволи, катта ярим шарлар, пўстлоқ,
пўстлоқ ости ядроси ва лимбик тизимнинг анатомик тузилиши ва
функциялари билан танишиш
Ишни бажариш учун намуна:
Бош мия стволи миянинг энг қадимги
қисми бўлиб, анатомик ва функционал жиҳатдан орқа мия ва бош мия ярим
шарлари билан боғлиқ (1 расм). Мия стволига узунчоқ мия, Варолий
кўприги, мияча, ўрта мия (мия оёқчалари ва тўрт тепалик), ҳамда оралиқ мия
(таламус ва гипоталамус) киради.
Мия стволидаги ядроларда ҳам оддий, ҳам мураккаб рефлексларни
ёйи ўтиши мумкин. Бу ерда овқат ҳазм қилиш ва нафас олиш аъзоларининг
функциясини, юрак фаолиятини, томирлар ва мушаклар тонусини,
вегетатив асаб тизимининг функциясини ва ички секреция безларини
фаолиятини бошқарувчи марказлар жойлашган.
Кейинги мия - узунчоқ мия ва Варолий кўпригидан тузилган (орқа
миянинг тўғридан-тўғри давоми сифатида юқорига кўтарилган бўлиб) бош
мия бўлими ҳисобланади (2 расм). Орқа миянинг кул ранг моддаси узунчоқ
миянинг кул ранг моддасига қўшилган ҳолда ўтади ва сегментар
тузилишини сақлайди. Лекин, кул ранг модданинг асосий қисми орқа
миянинг барча ҳажми бўйлаб, оқ модда билан чегараланган, бир-биридан
ажралган ядролар кўринишида тарқалган.
Узунчоқ миянинг ҳар бир тарафида, охирги тўрт жуфт, бош мия
асабларининг ядролари жойлашган (1 ва 2 расмлар). Ромбсимон чуқурчада
адашган асабнинг ядроси юза жойлашган, ундан нарида тил-ҳалқум асаби
ядроси латерал жойлашган (3 расм).
Узунчоқ мия ва Варолий кўприги чегарасида эшитув ва вестибуляр
асаблар ядроси жойлашган бўлса, юз асаби ядроси эса, тўрсимон
формациянинг кўприк қисмида жойлашган . Варолий кўпригининг энг
юқори қисмида узунлаштирувчи асаб ядроси ва юз асаблари ядроси
жойлашган.
Кейинги мия кул ранг моддасининг бир қисмини, бош мия асаблари
ядроларидан ташқари, Голль ва Бурдах тутамлари тугайдиган
нейронларнинг сомалари ташкил қилади. Кейинги миянинг марказий
қисмида оралиқ нейронларнинг диффузияли занжири жойлашган бўлиб,
уни ретикуляр (тўрсимон) формация дейилади. Бу тузилмани ташкил
қилувчи нейронларнинг сома ва дендритларида, Кейинги миядан ўтган
афферент ва эфферент йўлларнинг ён шохлари тугаб, уни миянинг барча
қисмлари билан боғлайди. Бундан хулоса шуки, кейинги мияда 8 жуфт, жуда
муҳим аҳамиятга эга ядролар жойлашган. Бу ядроларни, периферия билан,
ҳаракатлантирувчи (соматик), сезувчи ва айримларини эса вегетатив
толалар
боғлаб туради.
Айнан шу
толаларга биноан, улар
ҳаракатлантирувчи, сезувчи ва вегетатив қисмларга бўлинади. Масалан,
адашган асаб ядросининг ҳаракатлантирувчи (соматик) қисми ҳалқум ва
ҳиққилдоқ мушакларининг қисқаришини бошқаради.
Вегетатив қисми эса ҳиққилдоқ, қизилўнгач, меъда, ингичка ичак,
меъда ости бези, жигар ва юракка парасимпатик толалар юборади. Сезувчи
қисмига, кўкрак ва қорин бўшлиғидаги кўпчилик аъзоларда жойлашган
турли хилдаги рецепторлардан афферент импульслар етиб келади.
Кейинги миянинг оқ моддасини, асосан, орқа миядан бош мияга
ўтувчи афферент йўллар ва бош миядан орқа мияга ўтувчи (эфферент)
йўллар ташкил қилади. Бу ерда баъзи ўтказувчи йўлларнинг бир толаси
тугаб, иккинчиси бошланади, баъзилари бир-бири билан кесишади,
айримлари эса Кейинги мия ядроларидан бошланиб, бош мияга ва миячага
кўтарилади, орқа миянинг сегментларига тушади. Шу туфайли, Кейинги
мияда ҳам рефлектор ва ўтказувчи йўл фаолиятлари фарқланади.
1.1 расм. Бош мия устуни
1
1
(
ММ.Курепина и Г.Г.Воккен, 1963).
1.2 расм. Узунчоқ мия
2
1.3 расм. Узунчоқ мияни олд томонидан ва пастки олива
даражасида горизонталига кесилган кўриниши..
2
(
ММ.Курепина и Г.Г.Воккен, 1963).
1.4 расм. Ромбсимон чуқурча.
5 расм. Узунчоқ мия ва мия кўприги
3
1-кўзни ҳаракатлантирувчи асаб ядроси; 2-блокли асаб ядроси; 3-
учлик асаб ўрта мия ядроси; 4-учлик асаб ҳаракатлан-тирувчи ядроси; 5-
учлик асабнинг
асосий ядроси; 6-четловчи асаб ядроси; 7-8-вестибуляр ядро; 9-кохлеар
ядро; 10-юз асаби ядроси; 11-тил-ҳалқум ва сайёр асабнинг парасимпатик
ядроси; 12-олива; 13-
3
(уларда жойлашган бош суяк асабларининг ядролари
билан)(А.Д.Ноздрачев, 1991):
тил ости асаб ядроси; 14-солитар тракт ядроси; 15-сайёр асабнинг
ҳаракатлантирувчи ядроси; 16-қўшимча асаб ядроси; 17-майин тутам
(Голл) ядроси ва понасимон тутам (Бурдах) ядроси.
Do'stlaringiz bilan baham: |