ХХ сулола. Фива. Сетнахт. Рамзес III. Ибодатхоналар ва коҳинлар. Миср парчаланиши. Мернептах вафотидан кейин Миср тахтига Сетнахт ўтиради ( м.ав. 1200 йилда). У анча тадбиркор киши бўлиб, Мисрдаги мушкул аҳволни анча яхшилашга эришади. Мамлакатдаги қўзғолонлар бостирилиб, тартиб ўрнатилади. Сетнахтнинг ўғли Раразес III (м.ав. 1190-1159) даврида мамлакат хўжалигини тиклашга катта эътибор берилган. Миср қўшини кучайтирилиб, интизом яхшиланган. У мамлакат ичидаги низоларга қарши кураш олиб борган. Ливияликлар ва “денгиз халқлари”нинг Мисрга қилган ҳужумлари қайтарилган. У Сурия ва Фаластинда ғолибона урушлар олиб бориб, у ерда Мисрнинг аввалги таъсирини тиклаган. Аммо Рамзес III подшолигининг охирларида у билан руҳонийлар, ном ҳокимлари ва айрим амалдорлар ўртасида низо чиққан. Фитначилар Рамзесга суиқасд уюштириб м.ав. 1166 йили уни ўлдирганлар. Рамзес III ўлимидан сўнг жуда кўп подшолар алмашган. Лекин уларнинг ҳеч бири Мисрнинг аввалги куч-қудратини тиклай олмаган. Ниҳоят, м. ав. 1075 йили Рамзес ХI вафотидан сўнг Миср фиръавнларининг 20- сулоласи тугатилган. Ягона Миср давлати иккига бўлиниб кетган. Жанубий Миср Фива ҳокимлари, Шимолий Миср эса 21- сулола асосчиси Танис ҳукмдори Смендес қўлига ўтган. Шу билан Миср тарихидаги Янги подшолик даври ҳам тугаган.
Янги шоҳлик даврида ижтимоий муносабатлар. Фиръавнлар. Зодагонлар. Хизмат зодагонлар. Кохинлар. Дехқонлар ва хунармандлар. Қуллар. Давлат бошқаруви. Янги подшолик даврида ҳунармандчилик ҳам анча ривож топган. Темирчилик, ёғочсозлик, кўнчилик, бинокорлик, кулолчилик, тўқимачилик, заргарлик, қуролсозлик, кемасозлик ва бошқа касб-корлар ривожланган. Янги подшолик даврида мамлакатнинг ички ва ташқи савдоси равнақ топган. Ички ва ташқи савдода мол айирбошлаш Нил дарёси, Ўртаер, Қизил денгиз вақуруқликдаги йўллар орқали амалга оширилган. Мисрдан ўзга мамлакатларга, олтин, фил суяги, кумуш, ёғочдан ишланиб, ложувард тошлари билан безатилган буюмлар чиқарилган. Бундан ташқари мисрликлар қўшни мамлакатларга шиша буюмлар, қимматбаҳо мато, қурол-аслаҳа ва бошқа буюмлар ҳам чиқарган. Суриядан Мисрга дон, шароб, қуруқ мева, ёғоч, асал, чорва моллари, чарм ва бошқа буюмлар келтирилган. Кипр ороли, Синай ярим ороли ва Мессопотамиядан эса мис, жез, Бадахшон ложуварди, газмол, кийим-кечак, жанг аравалари от ва бошқа нарсалар олиб келинган. Ложувард, лаъл каби қимматбаҳо тошлар Мисрга қўшни мамлакатларнинг савдогарлари орқали Ўрта Осиёдан келтирилган бўлса керак. Шундай қилиб, Янги подшолик даврида Мисрда ҳунармандчилик, ички ва ташқи савдо янада ривожланади. Бу даврда Миср Шарқдаги энг қудратли, энг бой мамлакатга айланган.
Миср фиръавнлари ва юқори табақага мансуб аъёнлар меъморчиликка катта эътибор берганлар. Юқори Нилнинг икки соҳилидаги тоғларда меъморчиликда ишлатиладиган ҳар турли тошлар кўп бўлган. Фиръавнлар, аъёнлар, номахлар ва руҳонийларга қарашли саройлар, ибодатхоналар, мақбаралар, эхромлар ва бошқа маъмурий бинолар ана шу тошлардан қурилган эди. Тош конларида юз минглаб қуллар ва асирлар ишлатилган. Мисрга хос меъморий обидалардан бири пирамидалар – Миср эҳромларидир. Бу жиҳатдан Саккарадаги Жосер, Гизадаги фиръавн Хеопс эҳромлари, боши одам, танаси шер сурат қилиб ишланган сфинкс ва бошқалар ўзларининг салобати, улуғворлиги билан ҳозиргача кишиларни ҳайратга солиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |