Семинар №1 мавзу: гимнастиканинг ривожланиш тарихи режа


Гимнастиканинг швед тизими



Download 215,2 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana24.02.2022
Hajmi215,2 Kb.
#187055
TuriСеминар
1   2   3   4
Bog'liq
Гимнастика 2-курс 3-семестр 1-семинар .pdf [SHARED]

1.3.Гимнастиканинг швед тизими. 
Швед гимнастикаси гигиеник йўналишда эди ва кўп мамлакатларда 
асосий гимнастика мактаби сифатида кенг тарқалди. Бу тизимнинг 
асосчилари П.Линг ва Я.Линг эди. Дания ушбу даврда Европанинг 
ривожланган мамлакатларидан бири эди ва у ерда 1779 йили биринчи 
гимнастика жамияти ва институти ташкил этилган эди. Кейинчалик 
Стокгольмда махсус институт очилди. Ушбу институтда П.Линг ўзининг 
жисмоний тарбия усулларини қўллар эди. Жисмоний тарбия учун одам 


танасининг ривожланишига ва мустаҳкамланишига олиб борувчи 
машғулотлар билан шуғулланиш керак деб ҳисобларди. Лўндасини айтганда 
гимнастиканинг 
мақсади, 
инсонни 
соғломлаштириш 
ва 
танасини 
мустаҳкамлаш. П.Линг, гимнастика дарслари тизимини ишлаб чиқди, бир 
қатор йўриқномалар ѐзди, машғулотларни системалаштирди ва махсус 
снарядларни киритди.
Швед гимнастика машғулотлари анатомик белгилар бўйича, 
(баданнинг қисмлари бўйича) бир нечта классификацияга бўлинарди. қўл, 
оѐқлар ва баданни аниқ жойлашишига жуда катта эътибор бериларди.
Танқидчилар швед гимнастикасини - харакат гимнастикаси эмас, 
кўргазма гимнастикаси деб аташар эди.
Швед гимнастикаси туфайли, гимнастикага швед девори, швед 
скамейкаси, от, арқон каби снарядлар (мосламалар) кириб келди.
Швед гимнастикаси тизимининг гигиеник йўналиши, баданни 
анатомик тузилишинииг ҳаракат шаклларига боғлиқлиги, дарсларнинг 
махсус ишлаб чиқилган тизимлари, машқларнинг хилма-хиллиги, 
машғулотларни ўтказиш учун методик қўлланмаларнинг борлиги, швед 
гимнастикасининг немис гимнастикасидан ажралиб туришини ва 
устунлигнни кўрсатар эди. Шунинг учун швед гимпастикаси кўпчилик 
орасида тан олинди ва кенг тарқалди.
XXI - аср охирларида Легсфат И.Ф.(Россия) ва Демени Ж (Франция) 
швед тизимини илмий танқид қилишди.
Австро-Венгрия ва Чехияда "Сокольское движение" ва гимнастиканинг 
Сокол тизими пайдо бўлди. Унинг асоси хозирги кунда спорт 
гимнастикасида қўлланилмоқда ва унинг
- биринчи қисмига озод машқлар киритилган эди;
- иккинчи (асосий) қисмига снарядларда бўладиган машқлар 
киритилган эди;
- учинчи (якунловчи) қисмига юриш ва югуриш киритилган эди.
М. Турш замонавий спорт гимнастикасининг муаллифи эди. Швед ва 
Сокол гимнастикаси Россияда кенг тарқалди ва бу гимнастика асосан армия 
ва армиягача бўлган ѐшларнинг жисмоний тарбиясида кенг қўлланилди. 
П.Ф.Лесгафт мактаб ѐшидаги болалар учун жисмоний тарбиянинг тизимини 
ишлаб чиқди. У уч поғонага бўлинарди:
1. Тўғри ҳаракатга ўргатиш;
2. Ҳаракатлардан имконият қадар самарали фойдаланишни ўргатиш;
3. Ўз имкониятини вақт ва атроф муҳитда тўғри ўлчаб билишни 
ўргатиш.


Ж. Демени бор гимнастика тизимларини ўрганиб чиқиб, машқлар 
статик эмас, аксинча динамик бўлиши ва тўлиқ амплитуда билан 
бажарилиши керак деган хулосага келди. Ж.Демени таклиф этган машқлар 
инсон физиологияси талабларига мос эди ва гимнастикани анча бойитди. 
У жисмоний тарбия масалалари - соғлиқни мустаҳкамлаш, баданни 
ҳаракат ва шакллантириш орқали гўзалликга етказиш, инсоннинг чаққонлиги 
ва иродасини кучайтириш деб биларди.
Деменининг ўқувчиси Ж.Эбер жисмоний тарбиянинг табиий 
методларини қўллашни таклиф этарди. Бу эса ҳарбий гимнастикани очиқлик 
жойдаги ривожланиши эди. Ўша даврда Э. Бъерстен аѐллар учун гигиеник 
гимнастика тизимини ташкил этди.
Унда машқларнинг физиологии ва эстетик жиҳатлари хисобга олинган 
эди. Машқлар тез темпда ўтказиларди ва жуда кўп маротаба такрорланарди. 
Ушбу гимнастика машқлари ҳозирги ритмик гимнастика машқларига 
киритилган. Машқларда машқ қилувчи гуруҳларни ѐши ҳисобга олинардн.
XIX - асрнинг бошларида Россияда харбий - дала гимнастикаси 
тарқалди. Бу гимнастикани Суворов А.В. кейинчалик эса Драгомниров М.И. 
мажбурий тартибда қўллашарди ва бу гимнастикани рус армиясида 
қўллашни таклиф этишдн, чунки у армиянинг жисмоний тарбиясини 
ривожлантириши керак эди.
Ҳозирги кунда гимнастика турлари ва тизимлари жуда яхши ишлаб 
чиқилган ва педагогик жараѐнларининг усуллари етарлича такомиллашган. 
Масалан, охирги йилларда "айлана" (круговой) усули кенг оммалашди. 
Унинг мазмуни шундан иборатки, бир нечта машқлар навбатма-навбат, анча 
тезликда такрорланадн.
XIX аср охирларида спорт гимнастикасининг ривожланиши халқаро 
спорт алоқалари ва спорт тадбирларининг ривожланиши билан яқиндан 
боғлиқ. 1881 йилда халкаро гимнастка федерацияси, 1894 йилда эса Халкаро 
олимпик қумитаси ташкил этилди.

Download 215,2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish