See discussions, stats, and author profiles for this publication at


НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА ТУРИСТИК ХИЗМАТЛАР ВА УНИНГ ЎЗИГА ХОС



Download 8,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/195
Sana23.02.2022
Hajmi8,96 Mb.
#182707
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   195
НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА ТУРИСТИК ХИЗМАТЛАР ВА УНИНГ ЎЗИГА ХОС 
ХУСУСИЯТЛАРИ 
Р.Каримжанова, катта ўқитувчи
Наманган муҳандислик-технология институти 
Туризм хўжалик фаолияти соҳаси сифатида улкан аҳамиятга ва ўзига хос жихатларга 
эга. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий мажлисга 2018 йил декабрдаги 
Мурожаатномасида айтилганидек “бизда туризм кўпинча қадимий шаҳарларимиз, тарихий-
маданий ёдгорликлар доирасида чекланиб қолмоқда. Ваҳоланки, мамлакатимизнинг бетакрор 
табиати, миллий қўриқхоналар, тоғли ҳудудларда туризмни ривожлантириш учун катта 
салоҳият мавжуд. Айниқса, тиббиёт туризми, зиёрат туризми ва экотуризмни ривожлантириш 
нафақат иқтисодиёт, балки ижтимоий соҳалар ривожига ҳам катта туртки беради”. 
Туристик маҳсулотлар, туристик хизматлар(бронлаштириш, ташиш, жойлаштириш, 
овқатлантириш, ўйинлар), туристик ишлар(фото хизмати, суғурта, ахборот, молия, банк 
хизмати), туристик товарлар( эсдалик совғалар, хилма-хил туристик товарлар, истеъмол 
товарлари-парфюмерия, маиший техника, кийим-кечаклардан иборат. 
Туристик хизматлар - турист ва экскурсанд эҳтиёжларини қондириш ва таъминлашга 
қаратилган, хизмат соҳасидаги бир мақсадга йўналтирилган харакатлар тўплами бўлиб, улар 
туризм мақсадларига, характерига ва туристик хизматнинг қандай йўналтирилганига жавоб 
бериши ҳамда умуминсоний тамойилларга қарши бўлмаслиги керак. 
Давлат стандарти тарифига кўра, туристик хизматлар - сайёҳларнинг эҳтиёжларини 
қондириш фаолияти билан шуғулланувчи туризм ташкилотларининг фаолияти маҳсулидир. 
Президентимизнинг 2017 йилнинг 16 августдаги “2018-2019 йилларда туризм соҳасини 
ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори 
мамлакатимизда иш ўринларини яратиш, валюта тушумини янада кўпайтириш, ҳудудларни 
жадал ривожлантириш, аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини юксалтиришда муҳим омил 
бўлиб хизмат қилмоқда. 
Наманган вилоятида ҳам бу борада изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 
Вилоятда бугунги кунда 1500 сайёҳни қабул қилиш имкониятига эга 25 та меҳмонхон ва 8 та 
сайёҳлик фирмаси фаолият кўрсатмоқда. Вилоятда 282та маданий меърос объекти мавжуд 
бўлиб, шундан 103таси архитектура ёдгорлиги, 155таси археология ёдгорлиги, 8таси 
монументал санъат асарлари, 16таси диққатга сазовор жойлар, зиёратгоҳлардир. 
Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманидаги Заркент қишлоғида жойлашган 
“Шаршара” болалар оромгоҳи 20 миллиард сўм миқдоридаги инвестиция эвазига замонавий 
дам олиш комплексига айлантирилмоқда. 
Вилоятда амалга оширилаётган ислоҳотлар қаторида туризм ва уни ривожлантириш 
бўйича бир қанча ишлар амалга оширилиши тўғрисида дастурий режалар тузилган. Жумладан, 
вилоят ҳокимлиги ҳамда Туризм бошқармаси томонидан туристик зоналарнинг концепцияси 
ишлаб чиқилди ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилди. Ўз навбатида, Вазирлар 


55 
Маҳкамасининг “Нанай кичик туристик зонаси”ни ташкил этиш бўйича “Йўл харитаси” 
тасдиқланди.
Бугунги кунга келиб, туризм соҳаси иқтисодиётнинг муҳим энг юқори ва тез даромад 
келтирадиган соҳага айланиб бормоқда. Туризм соҳасини жадал ривожлантириш борасида 
республикамизда бир қатор қонунлар, меъёрий хужжатлар ва дастурлар қабул қилинди. 
Наманган вилоятида ҳам ушбу соҳани ривожлантириш борасида бир қатор ижобий ишлар 
амалга оширилмоқда. 
Жумладан, Наманган шаҳрида барпо этилаётган “Афсоналар водийси” парки 
вилоятимизнинг туристик салоҳияти ва жозибадорлигига ўзининг жуда катта ижобий 
таъсирини кўрсатади. Мазкур паркнинг умумий қиймати 171 миллион АҚШ долларини 
ташкил этади. 110 гектар майдонни эгаллаган ушбу паркда очиқ ва ёпиқ сузиш хавзаси, кичик 
ўйингоҳ, тўрт юлдузли мехмонхона, савдо шахобчалари, кутубхона ва хунармандлар маркази 
ташкил этилган. Энг эътиборлиси, ушбу боғда йилига 100 минг кишига хизмат кўрсатилади. 
Чортоқ туманидаги "Гулшан" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Чортоқ Ресорт” МЧЖ 
шаклидаги Ўзбекистон-Нидерландия қўшма корхонаси томонидан умумий лойиҳа қиймати 
149,0 миллиард сўм бўлган 250 ўринли, замонавий чет эл технологияларига асосланган 
“Санатория соғломлаштириш маркази” барпо этилмоқда. Ушбу марказ 15,2 гектар ер 
майдонига эга бўлиб, йил давомида 6000 фуқарога, шундан 2300 хорижий сайёҳга хизмат 
кўрсатишимконига эга бўлади. 
Наманган вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш, хорижий ва маҳаллий 
сайёҳларнинг ташрифини кўпайтириш учун уларга қулай шароитлар яратиш, хизматлар 
турини кенгайтириш мақсадида Наманган вилоятида “Санитар-гигиена узеллари ҳолатини 
яхшилаш” маҳаллий дастури ишлаб чиқилмоқда. 
Ушбу дастурни амалга ошириш мақсадида “МЭГА ГРОМАДА МЕБЕЛ” МЧЖ билан 
Наманган вилоятида замонавий модулли санитар-гигиеник шаҳобчалари қуриш бўйича 
келишувлар олиб борилмоқда. 
Наманган шаҳридаги “Ойдин Плаза” мехмонхонасида вилоят туризм бошқармаси 
ҳамда вилоятдаги мавжуд мехмонхоналар рахбарлари иштирокида семинар бўлиб ўтди. 
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги “Туризм 
тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4095-сонли қарори 
ижроси бу жараёнда мехмонхоналарга яратилаётган имтиёзлар, тизимда учраётган муаммолар, 
мехмонхонага ташриф буюрган туристларга кўрсатиладиган хизматлар муҳокама қилинди. 
Наманган вилоятида туристик фаолиятни амалга оширувчи фирма ва ташкилотлар сони 
2 та. Бу фирма ва ташкилотлар томонидан 2020 йилда 28 та сайёҳлик йўлланмалари сотилган 
бўлиб, қиймати 324,8 млн сўмни ташкил қилди. 
Вилоятда учта йирик туристларга хизмат кўрсатадиган “Наманган”, “Ойдин плаза” ва 
“Буюк Ипак йўли” брендига эга бўлган мехмонхоналар мавжуд. 
Давлатимиз раҳбарининг ҳар бир ҳудуднинг хусусият ва имкониятидан келиб чиқиб, 
янги корхоналар ташкил этиш, иш ўринлари яратишга оид топшириғига асосан комплекс 
ишлар амалга оширилмоқда. 
Наманган вилоятининг Чортоқ туманида жойлашган “Чортоқ ресорц” санаторийси 
яқингача қаровсиз эди. Маҳаллий тадбиркор ва хорижий инвесторларнинг жами 25 млн 
долларлик сармояси эвазига бугун бу ерди 15 гектардан зиёд майдонда замонавий оромгоҳ 
бунёд этилмоқда. Бу эса туманда туризм ҳамда экотуризмни ривожлантириш учун қўшимча 
имкониятлар очади. Бу оромгоҳда иглатерапия йўлга қўйилади. Бу таянч-ҳаракат аъзолари ва 
кичик тос-суяк касалликларини даволашга ёрдам беради.
Президент ушбу соғломлаштириш марказида яратилган шароитларни кўздан кечирди. 
Чортоқда яна кўплаб санаторийлар ташкил этиш, уларни арзон, ўрта ва қиммат тарзда 


56 
таснифлаш орқали аҳолининг барча қатламларини қамраб олиш, рақобатни таъминлаш орқали 
хизмат нархини тушириш бўйича топшириқлар берди. 
Узоқ муддатга мўлжалланган лойиҳа доирасида кўплаб объектлар қурилиши кўзда 
тутилган. Улардан бири Нанай туризм маркази 27,9 гектар майдонда барпо этилади. Унинг 
таркибига 549 ўринли беш юлдузли мехмонхона ва 241 ўринли тўрт юлдузли мехмонхона, 400 
ўринли қишги ва ёзги томошалар зали, кўргазмалар маркази, хунармандлар устахоналари, 
шунингдек қатор кўнгилочар иншоотлар киритилган. 
Нанай кичик туризм зонаси эса 14,5 гектар ҳудудда жойлашган бўлиб, бу сихатгоҳда 78 
та вилла мехмонхона, замонавий савдо маркази, ресторан, кафе, тоғ дор йўли каби объектларни 
барпо этиш режалаштирилган. 
Қуйидагилардан келиб чиқиб, Наманган вилоятида янги шаклланаётган туризм 
хизматларини янада ривожлантириш учун ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, 
туристларга хизмат кўрсатиш сифатини халқаро стандарт талабларига мос равишда ташкил 
этиш, вилоятнинг Чортоқ, Нанай, Ахсикент ва бошқа диққатга сазовор жойлари тўғрисида 
видео, рекламалар тайёрлаб аҳолига таништириш, интернет сайтларига жойлаштириш, 
аҳолини, тадбиркорларни янада қизиқтириш бўйича ҳар ҳил тадбирларни йўлга қўйиш лозим 
деб ҳисоблаймиз. 
Тавсия этилган чора-тадбирларнинг изчил амалга оширилиши халқаро туризм бозорида 
Ўзбекистоннинг рақобатбардошлигини бир неча поғонага оширади. Бу эса, Узбекистонда шу 
билан биргаликда Наманган вилоятида ҳам туризм ривожланишининг узоқ муддатли стратегик 
мақсадлари бўлган туризм тушумларини ўстириш экологик ва ижтимоий барқарорликни ҳамда 
аҳолининг муносиб турмуш тарзини таъминлашга кенг йўл очади. 

Download 8,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish