See discussions, stats, and author profiles for this publication at



Download 8,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/195
Sana23.02.2022
Hajmi8,96 Mb.
#182707
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   195
 
Foydalanilgan adabiyotlar 
1. 
Mirziyoyev Sh.M “Buyuk kelajagimizni mard va oliyjanob xalqimiz bilan birga quramiz, T; 
“O’zbekiston”, 2017. 
2. 
Soliyev A.S., Usmonov M. “Turizm geografiyasi”. Samarqand, 2005-yil. 
3. 
Internet saytlar: 
www.jizzaxstat.uz

www.jizzax.uz

www.uzbektourusm.uz
;  
ЭКОЛОГИК ТУРИЗМНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ ВА УНИНГ ВИЛОЯТ 
ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ҲАЁТИДАГИ АҲАМИЯТИ 
НДКИ Исломова Р. А. 
НДКИ Мамадалиева Н.А. 
 
Экологик туризм бошқа туризм турларига нисбатан бевосита атроф-муҳит билан боғлиқ 
бўлганлиги туфайли ҳам ўзига хос хусусиятларга эга. Экологик туризмнинг ижобий томонлари 
билан бирга салбий тарафлари ҳам мавжуд.  
Вилоят учун экологик туризмни ривожлантиришнинг ижобий томонлари шундаки,
айниқса, уни халқаро даражага кўтаришга эришилса, қуйидаги қулайликларни яратади: 
- вилоят хазнасига валюта тушумини кўпайтиради; 
- вилоятда миллий боғларни, зоповедникларни барпо қилиш имконияти ва заруратини 
туғдиради; 
- вилоятнинг бўш ётган ерларида ички имкониятларни ишга солган ҳолда сунъий 
ўрмонларни кўпайтиришга олиб келади; 
- сув ҳавзалари ва дарёлар қирғоқларининг ободонлаштирилишини таъминлайди; 
- вилоят ҳудудида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун қўшимча молиявий 
имкониятлар пайдо бўлади; 
- чўл ва саҳроларга сайр қилиш заруратини туғдиради ва уларни экотуристик объектга 
киритиш, қўшимча даромад олиб келиш имкониятини пайдо қилади; 
- ушбу туризмни ривожлантириш, шунга мос равишда инфратизилмани шакллантириш 
ва ривожлантиришни ҳам тақозо қилади, натижада кўплаб янги хўжалик юритувчи субъектлар 
пайдо бўлади; 


153 
- экотуризмнинг ривожланиши, шу ҳудудда янги иш ўринларини яратиш орқали 
бандлик муаммосини ҳал қилишга кўмаклашади. 
Ушбу ижобий ҳолатлар минтақа ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг янада ривожланиши 
ва туристларнинг бемалол дам олишини таъминлаш билан боғлиқ масалалардир. Аммо 
экологик туризмнинг ижобий томонлари билан бирга, уни ташкил қилишда инобатга олиниши 
лозим бўлган, салбий томонлари ҳам йўқ эмас. Булар жумласига қуйидагиларни киритиш 
мумкин: 
- вилоят ҳудудида миллий парклар ва шунга ўхшаш туристик объектларнинг янгидан 
яратилиши албатта яйловларни қисқартиришга ва мос равишда минтақада чорвачиликнинг 
камайишига олиб келиши мумкин; 
- туристларнинг кўпайиши эвазига оқар сувларда чўмилишни ташкил қилиш, унинг 
ифлосланиши, кўплаб транспорт воситаларидан фойдаланиш эса, ҳавонинг айниши каби 
ҳолатларга ҳам олиб келиши мумкин; 
- экологик туризмнинг бир йўналиши овчилик билан боғлиқ бўлганлиги туфайли, турли 
отишмалар эвазига ёввой ҳайвонларнинг, қушларнинг қочиб кетиши, балиқларнинг 
камайишига олиб келади; 
- экотуристик объектларда кўнгилочар муассасаларнинг вужудга келиши билан, 
уларнинг дам олишини ташкил қилиш билан боғлиқ муассасаларнинг кўпайиши ҳудудда 
ортиқча шовқиннинг пайдо бўлишига олиб келиши ҳам мумкин; 
- туристлардан турли овқат ва бошқа чиқиндиларнинг қолдиғи, уларнинг ачиши ва 
бузилиш эвазига маҳаллий ёввойи ҳайвонлар ва қушларнинг турли касалликларига учрашлари 
оқибатида уларнинг қирилиб кетиш хави ҳам туғилиши мумкин; 
- экологик туризмни ташкил қилиш учун ўзлаштирилган жойлада ҳайвонот ва наботтот 
оламига ҳам салбий таъсир қилиши натижасида кўплаб ноёб ўсимликлар пайхон бўлиб, бошқа 
жойда ўсмаслиги ва бир қанча ёввойи ҳайвонларнинг бошқа жойга кўчиб ўтиши натижасида 
табиий мувозанатнинг бузулишига олиб келиши ҳам мумкин; 
- туристларнинг олов ёқиши эвазига шу ҳудуддаги бир қанча дарахтларнинг барвақт 
кесилиб кетишига ҳам сабаб бўлиши мумкин. 
Булардан ҳам кўриниб турибдики, экологик туризмни ривожлантиришда фақат тижорат 
нуқтаи назаридан, фойда олишни кўзда тутиб эмас, балки атроф-муҳитни асраш нуқтаи 
назарида қараган ҳолда иш тутиш лозимдир. Шуни эътироф этиш керакки, атроф-муҳитни 
муҳофаза қилиш тадбирлари, бузилган атроф-муҳитни ўнглашга қараганда жуда арзонга 
тушади. Табиатнинг жароҳати битиши қийин бўлган жароҳатдир. Чунки табиат ўзига мослаб 
бирорта муҳитни яратгандан кейин, у агар бузулган бўлса, уни инсон томонидан асл ҳолига 
келтириши қийин. Шу туфайли экологик туризмни ривожлантиришни атроф-муҳитни 
муҳофаза қилиш билан бирга қўшиб олиб бориш лозимлиги ҳам экологик туризмнинг ўзига 
хос хусусиятларидан биридир. 
Эколоик туризмни ривожлантиришнинг концептуал асосларини ва йўналишларини 
ишлаб чиқиш учун унинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаб олишни тақозо қилади.
Ушбу хусусиятда бир қанча камчиликлар кузатилмоқда. Хусусан, турист саёҳат 
давомида кутилмаган ёввойи ўсимликлар, ҳайвонлар дунёси билан тўқнашиш масаласи ўз 
ифодасини топмаган. Шунингдек, экотуризм асосан қишлоқ ва тоғ ҳудудларда амалга 
оширилиши, табиат ва инсон муносабатининг уйғунлигининг таъминланиши ҳам ушбу 
рўйхатга киритилмаган. Булардан ташқари, экотуристик объект сифатида асосан табиат, 
маҳаллий аҳолининг этнографик маданияти ва урф одатлари, уларнинг яшаш тарзи ҳам 
экологик туризмнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобланади.
Навоий вилояти иқтисодиёти ва ижтимоий ҳаётида экологик туризмнинг ўрнини 
белгилаш учун вилоятининг ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) ўсиш суръатини, аҳолининг сони 
ва экологик туристлар сонининг ўсиши билан қиёслаш етарли.


154 

Download 8,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish