ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ
Мақолада илмий мушоҳада, анализ ва синтез усулларидан самарали
фойдаланилган.
Шунингдек, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига
ўтишда ва уни амалиётга тадбиқ этиш жараёнидаги иқтисодчи олимлар ва соха
мутахассисларининг илмий
-
назарий қарашлари илмий абстракциялаш методи
ёрдамида ўрганилди ва таҳлил қилинди. МҲХС нинг ахамияти
ва унинг мамлакат
учун зарурияти, Глобал пандемия шароитига қарамасдан Молиявий барқарорлик
форуми (Financial Stability Forum) томонидан жаҳон иқтисодиётининг барқарор
фаолият юритиши учун зарур бўлган 12 глобал стандартнинг бири сифатида тан
олинган МҲХСнинг стандартларидан фойдаланилган.
SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 3
ǀ
ISSUE 2
ǀ
2022
ISSN: 2181-1601
Uzbekistan
www.scientificprogress.uz
Page 554
ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР.
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХСлар) –
бу Бухгалтерия
ҳисобининг халқаро стандартлари Кенгаши (БҲХСК) томонидан чиқарилган
Стандартлар ва Шарҳлардир.
Улар қуйидагиларни қамраб олади:
(a)
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари;
(б)
Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари;
(в)
МҲХСларни Шарҳлаш бўйича Қўмита (МҲХСШҚ) томонидан
чиқарилган Шарҳлар;
(г)
Шарҳлаш бўйича Доимий Қўмита (ШДҚ) томонидан чиқарилган
Шарҳлар.
Умумий фойдаланиш учун мўлжалланган молиявий ҳисоботларни тақдим
этиш асосини тадбиркорлик субъектининг олдинги даврлардаги молиявий
ҳисоботлари ҳамда бошқа тадбиркорлик субъектларининг молиявий ҳисоботлари
билан қиёсланувчанликни таъминлаш мақсадида 1
-
сонли Бухгалтерия ҳисобининг
халқаро стандарти (БҲХС) мавжуд бўлиб, у молиявий ҳисоботларни тақдим
этишга нисбатан умумий талабларни, уларнинг тузилишига оид кўрсатмаларни
ҳамда уларнинг мазмунига доир минимал талабларни ўрнатади.Умумий
фойдаланиш учун мўлжалланган молиявий
ҳисоботлар –
бу шундай
фойдаланувчиларнинг ахборотга бўлган талабларини қондиришга қаратилган
молиявий ҳисоботларки, бундай фойдаланувчилар уларнинг ахборотга бўлган
махсус талабларига мослаштирилган ҳисоботларни тадбиркорлик субъектидан
талаб қила олмайди.
1-
сон Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартларида молиявий ҳисоботга
қуйидагича таърифланган: Молиявий ҳисоботлар
-
тадбиркорлик субъектининг
молиявий ҳолати ва молиявий натижаларининг тартибга солинган ифодасидир.
Молиявий ҳисоботларнинг мақсади турли фойдаланувчилар учун иқтисодий
қарорларни қабул қилишда фойдали бўлган, тадбиркорлик субъектининг
молиявий ҳолати, молиявий натижалари ва пул оқимлари тўғрисидаги
маълумотларни таъминлашдан иборатдир. Молиявий ҳисоботлар, шунингдек,
раҳбарият томонидан
унга ишониб топширилган ресурслар бошқарилишининг
натижаларини акс эттиради. Ушбу мақсадга эришиш учун, молиявий ҳисоботлар
тадбиркорлик субъектига тегишли бўлган қуйидаги жиҳатлар тўғрисидаги
маълумотларни таъминлайди:
(a)
активлар
;
(б)
мажбуриятлар
;
(
в)
капитал
;
(г)
даромад ва харажатлар, жумладан фойда ва зарарлар
;
SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 3
Do'stlaringiz bilan baham: |