ǀ
ISSUE 2
ǀ
2022
ISSN: 2181-1601
Uzbekistan
www.scientificprogress.uz
Page 707
ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ
Ислом Акрамович
Ҳамдамов
Самарқанд давлат чет тиллар институти доценти в.в.б.,
фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
АННОТАЦИЯ
Ушбу мақолада
темурийлар давридаги мадрасаларда таълим ва тарбия
масалалари
,
шунингдек, мaдрaсaлaрдаги дунёвий билимларни ўрганиш
,
илмий
анъаналар
борасида
фикр юритилади.
Калит сўзлар
:
Илм
-
фан, мадрасайи Олия, мадраса, алломалар, мударрислар,
Мирзо Улуғбек, Али Қушчи,
aстрoнoмия (ҳaйъaт), мaтeмaтикa (риёзиёт), таълим
-
тарбия, маънавий мерос
,
вақф
.
Темурийлар даври
таълим тизими
қатор олимлар томонидан эътироф
этилган
.
Жумладан,
чет эл олимларидан В.В. Бартольднинг
“Улугбек и его
время”
,
А. Мецнинг
“Мусульманский Ренессанс”
каби асарларни келтириш
мумкин.
Шуни таъкидлаш жоизки, Темурийлар саройида туркий тилда сўзлашган
бўлишига қарамасдан, мадрасаларда дарслар араб тили ва ёзувида олиб борилган,
илмий ва бадий асарлар араб тилида ёзилган, шу сабабдан мадрасаларда
араб
тилининг
морфология ва синтаксиc бўлимлари
чуқур ўқитилган.
Араб тили ва
ёзувини мукаммал ўрганиш, ўзлаштириш мударрис
ва толиблардан талаб этилган.
Мадрасаларда ўқитиладиган фанлар
мударрислар мавқеига, толибларнинг
ёшига, ўрганиш савиясига қараб таълим икки босқичга бўлинган. Биринчиси
мадраса деб аталиб, илми нақлия (Қуръон, ҳадис, фиқҳ, тасаввуф
)
–
диний илмлар
чуқур ўргатилган, илми ақлия (рационал билимлар
-
тарих, адабиёт
-
шеърият
,
фалсафа, жуғрофия, аниқ фанлар риёзиёт, ҳандаса, илми ҳайъат, илми аруз,
муҳандислик, араб тили ва унинг морфологияси, мантиқ тиббиёт, хаттотлик
санъати
)
–
табиий фанлардан эса умумий маълумот берилган.
Умумий таълим
мадрасаларини битирган толиблар, кичик мадрасаларда мударрис, масжидларда
имом, қозихоналарда муфти
даражасида ва бошқа соҳаларда ишлаганлар. Қуйи
мадрасани битирган толиблардан иқтидорлилари “Мадрасайи олияда”
ўқишни
давом эттирганлар. Мадрасайи олия
таълим
-
тарбиянинг
энг олий даражаси
ҳисобланиб, асосан, йирик марказий шаҳарларда
Самарқанд, Бухоро, Ҳирот
кабиларда бўлган. Толибларга жума дам олиш куни ҳисобланган. Толибларга
ўқиш бир йилда олти ой давом этиб, сентябрдан
мартгача давом этади.
Қолган
ойлар таътил ойлари бўлиб, толиблар турли хил ишлар
билан банд бўлганлар.
Тадқиқотчилар маълумот беришига кўра
,
мадрасаларни йилига минглаб толиблар
битирган, жумладан Ҳиротдаги Ихлосия мадрасасида йигирма
йил давомида ўн
SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 3
Do'stlaringiz bilan baham: |