ǀ
ISSUE 2
ǀ
2022
ISSN: 2181-1601
Uzbekistan
www.scientificprogress.uz
Page 636
белкурак билан ўстирилган, ҳозир эса одатда омоч билан етиштириладиган
шолғом, сабзи, карам каби сабзавотлар ҳақида ҳам айтиш мумкин”
[13-15].
Ортиқча маҳсулотнинг замонавий назарияси ҳам илмий янгиликларни
жорий этиш орқали яратилган ортиқча маҳсулот ер капиталининг рентабеллиги
каби бир хил эмас деган фикрга асосланади. Муаммонинг мураккаблиги ортиб
қолган қисмни унинг ҳосил бўлиш манбаларига қараб парчалашдан иборат
[16-
18].
Ернинг табиий хусусиятлари туфайли ҳосил бўлган ортиқча маҳсулотнинг
бир қисмини, яъни унумдорлик ва жойлашув дифференциал рентасини ундириш
муаммоси пост
-
социалистик мамлакатларда ердан фойдаланганлик ва ерга эгалик
қилиш учун тўлов жорий этилгандан кейин долзарб бўлиб қолди. Барча
мамлакатларда рентани ундириш механизми ролини ер солиғи бажарди. Аграр ва
ер ислоҳотлари жараёнлари натижасида ҳар бир республикада маълум ер солиғи
тизими шаклланди
[19].
Хорижий мамлакатларда ер солиғи тизими
.
Ер бозори ва ер солиғи
тизимини тартибга солиш тажрибасини ўрганишга кўплаб
тадқиқотлар
бағишланган. Жаҳон хўжалиги мамлакатлари тажрибаси шуни кўрсатадики, бу
мамлакатларнинг қонунлари оилавий фермер хўжаликларини ривожлантиришга
хизмат қилади, шунингдек, ернинг сифат хусусиятлари ва жойлашувига қараб
турли солиқ имтиёзларини назарда тутади
[20-22].
Америка Қўшма Штатларида фермерлар ва кооперативларни солиққа
тортиш фарқланади: 13 минг долларгача бўлган даромадлар солиққа
тортилмайди, 13 дан 40 минг долларгача бўлган даромадлар учун солиқ ставкаси
15%, 40 минг доллардан юқори
-
28%. Фермерлар оиласининг умумий
даромадини солиққа тортишда имтиёзлар берилади: фермерга
-
5000 АҚШ
доллари, оиланинг ҳар бир аъзосига
-
2000 доллардан
[23].
Канадада провинция бўйлаб ягона ёндашувни яратиш мақсадида солиққа
тортиладиган
мулкни
баҳолаш
провинция
ҳукуматининг
масъулияти
ҳисобланади. Ер ва бинолар солиққа тортилади, ускуналар эса тортилмайди.
Баҳолаш жараёнида учта омил ҳисобга олинади: ушбу қийматни яратиш
харажатлари; у эгасига олиб келадиган ҳақиқий даромад ҳамда баҳолаш
вақтидаги бозор қиймати. Кўчмас мулк солиғи одатда мулк (ер) қийматининг 0,5
-
1,0% миқдорида ундирилади
[24].
Италияда ер солиғи ерга эгалик қилиш, қишлоқ хўжалиги фаолияти,
шунингдек, бинолар ва иншоотлардан олинадиган солиққа тортиладиган
даромадларни ўз ичига олади ва кадастр усули ёрдамида ҳисобланади. Ҳар бир
турдаги кўчмас мулк даромаднинг маълум миқдорига тўғри келади, у ҳақиқатда
олинган ёки олинмаганлигидан қатъий назар ҳисобга олинади. Кадастр ҳисоб
-
китоблари ҳар 10 йилда бир марта қайта кўриб чиқилади ва шу билан бирга,
SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 3
Do'stlaringiz bilan baham: |