ǀ
ISSUE 2
ǀ
2022
ISSN: 2181-1601
Uzbekistan
www.scientificprogress.uz
Page 629
1972 йилда қобул қилинган “Қишлоқ хўжалик худудларини ривожлантириш
Қонуни
(The Rural Develop
ment Act of 1972)”га биноан АҚШ Конгресси Қишлоқ
хўжалиги вазирлигига ерларни инвентаризациялаш ва табиий ресурслар
мониторингини амалга оширишга, шунингдек ерларнинг холати ва улардан
фойдаланиш, тупроқлар унумдорлиги, сув ва бошқа табиий ресурсларнинг
мавжудлиги, сифати ва улардан фойдаланишнинг холати тўғрисидаги 5 йиллик
хисоботларни нашр этишга тўла ваколат берган
[23].
1977 йилда АҚШда “Тупроқлар ва сув ресурсларини мухофаза қилиш
тўғрисида”ги Қонун қобул қилинган. Ушбу қонунга биноан, шунингдек қишлоқ
хўжалиги Вазирлиги ҳамда турли давлат агентликлари расмий шахсларининг
таклиф ва тавсияларига биноан мамлакатда ушбу, 1977 йили барча табиий
ресурсларнинг тўла инвентаризацияси ўтказилган
[24].
Ташкилий жиҳатдан АҚШда ерларни инвентаризациялаш ишлари турли
вазирлик ва идоралар томонидан амалга оширилади. Олинган расмий
маълумотларга қараганда
, мамлакат қишлоқ хўжалиги Вазирлиги
нофедерал
ерлар, яъни хусусий ерлар, ишонч бошқармалари, шунингдек маҳаллий давлат
хокимияти органлари ва штатлар назоратидаги ерлар инвентаризацияси билан
шуғулланади. Улар мамлакатдаги 600,0 млн. гектар нофедерал ерлар, жумладан,
557,4 млн. гектар қишлоқ худудлари ерларини
инвентаризациялашга тўла
жавобгардирлар
[25].
Ер тузиш Федерал бюроси(Bureau of land Managene
nt- BLM)
АҚШ ички
ишлар Вазирлигининг махсус бўлинмаси бўлгани холда федерал ерлар ва бошқа
табиий ресурсларнинг инвентаризацияси ишларини ташкил этади. Расмий
маълумотларга қараганда уларга 245,0 млн акр (99,2 млн. гектар)федерал ерлар,
700,0 млн. акр (283,3 млн. гектар) ер ости қазилма бойликлари ерлари, 331,0 млн.
акр (134,0 млн. гектар) миллий боғлар, қўриқхоналар, буюртма боғлар ва бошқа
ерлар кирган [
26].
1976 йилда қобул қилинган “Федерал ер сиёсати ва ер тузиш тўғрисида”ги
Қонунга
биноан, федерал ерларни бошқариш учун ер тузиш Бюроси махсус ер
тузиш Планларини ишлаб чиққан. Бу планларни тузишда штатлар хукумати,
маҳаллий хукумат, кенг жамоатчилик, ер эгаликлари ва ердан фойдаланувчилар
гуруҳлари, саноатчилар иштирок этишади. Ушбу планлар даврий равишда
янгиланиб турилади.
Ер тузиш планлари асосан қуйидаги масалаларни ҳал қилиш мақсадида
хукумат, бошқарувчилар ва жамоатчилик томонидан фойдаланилади:
ер (табиий) ресурсларни қайта тақсимлаш ҳамда давлат ва жамоат
мақсадлари учун улардан фойдаланишнинг йўналишларини белгилаш;
табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни мухофаза қилишни
ташкил этиш стратегиясини аниқлаш;
SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 3
Do'stlaringiz bilan baham: |