ǀ
ISSUE 2
ǀ
2022
ISSN: 2181-1601
Uzbekistan
www.scientificprogress.uz
Page 32
Бизнинг фикримизча, ер тоифасидан қатъий назар барча турдаги ер
участкалари
ҳамда
бино
-
иншоотларга
бўлган
ҳуқуқларни
ҳамда
ер
участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш ва чора
кўришнинг ҳуқуқий ва шаффоф механизмининг яратилиши халқимизнинг умумий
бойлиги бўлган ердан оқилона фойдаланиш имкониятини яратиб бермоқда
[25-
27].
Ўзбекистон Республикаси амалдаги Ер кодекси юридик ва жисмоний
шахсларнинг ердан фойдаланиш ҳуқуқини тўла ва ҳар томонлама тартибга солган
деб бўлмайди
[28]
. Негаки, Ер кодексидаги мавжуд ҳуқуқий нормалар умумий
характер касб этиб, юридик ва жисмоний шахсларнинг ердан фойдаланиш ҳуқуқи
билан боғлиқ бўлган муносабатларни, масалан, ер участкасидан фойдаланишдаги
ҳуқуқдорлик, ер участкасини сотиб олиш тартиби, фуқароларнинг боғдорчилик,
полизчилик ва далаҳовли хўжалиги юритиш учун ердан фойдаланиш ҳуқуқи ва
шунга ўхшаш бошқа кўпгина қоидалар ўзининг аниқ ифодасини топмаган
[29].
Шу сабабдан, бизнинг фикримизга кўра,
2021 йил 8 июндаги ПФ–
6243-
сон
Фармон
талаблари асосида фуқароларнинг ер участкаларидан фойдаланиш
ҳуқуқини тартибга солишни такомиллаштириш мақсадида, биринчидан, Ер
кодексида фуқароларнинг ердан фойдаланиш ҳуқуқига бағишланган алоҳида
бўлим ажратиш, бу бўлимда фуқароларнинг ердан фойдаланиш қоидалари бир
қанча моддалардан иборат боб сифатида ўз ифодасини топиши лозим,
иккинчидан, ер участкаларини бериш ва сотиш масалалари ҳамда ер бериш
мақсадларига кўра уларни
тоифалаш
бўйича аниқ нормалар киритилиши, ер
участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш, юридик ва
жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини, шунингдек,
хусусий мулк ҳуқуқининг бекор бўлиши масалалари ҳамда ер участкасидан
фойдаланишнинг аниқ мақсадлари тўла ва батафсил ифодаланиши мақсадга
мувофиқдир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2021
йил 21 декабрь куни ер ҳисоби ва давлат кадастрларини шакллантириш, соҳага
рақамли технологияларни жорий этиш масалалари юзасидан ўтказилган
йиғилишда мамлакатимизда илк маротаба 23 миллион гектар қишлоқ хўжалиги
ерлари хатловдан ўтказилганлиги ва электрон харитага киритилганини маълум
қилди. Шунинг билан бирга, давлатимиз раҳбари аввало, қишлоқ хўжалиги
ерларини ҳисобга олиш ишларини келгуси 2022 йил 1 апрелгача якунлаш
муҳимлигини
таъкидлади. Бунинг учун қишлоқ хўжалиги ер балансидаги 2
миллион 700 минг гектар майдоннинг тоифасини аниқлаш зарурлиги, аҳолига
ижарага бериладиган ерларни давлат рўйхатидан ўтказиб, кейин танловга
чиқариш вазифаси қўйилди.
SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 3
Do'stlaringiz bilan baham: |