ǀ
ISSUE 2
ǀ
2022
ISSN: 2181-1601
Uzbekistan
www.scientificprogress.uz
Page 255
Бухоро никоҳ тўйи маросимига алоқадор қўшиқлар таркибида “Дейди
-
ё”,
“Дугона, дугона дейман” лапарлари, ёр
-
ёрлар, етим келин
-
куёвга айтиладиган ёр
-
ёрлар, ўланлар, “Ёр
-
ёр, ёроне”, “Хуш келибсиз” қўшиқлари, келин саломлар, “Гул
базми термалари ҳам ижро қилинади.
Жуда узоқ даврлар мобайнида вужудга келиб, баъзан эса айрим
ўзгаришларга учраб, то ҳозиргача яшаб келаётган тўй қўшиқлари турмушга
узатилаётган қиз, уйланаётган йигит, келин олаётган қайнона ва қайнота, янга
олаётган қайнсингил ёки қайниука, невара ёки чевара келин кўриб қувонаётган
қайнбува ёки қайнбувилар руҳиятидаги турли
-
туман ўзгаришларни
бадиий ифода
этади. Шунинг учун уларда воқелик ифодаси гоҳ мунгли, гоҳ хурсандчилик билан
алмашиб туради. Бунда куёв томон руҳиятини ифодаловчи қўшиқлар кўтаринки
кайфиятда бўлиши табиий. Чунки уларда кўпайиш юз беради. Келин хонадонида
эса бир инсоннинг орадан кетиши худди мотамдагидек тушкун руҳиятни, ғам
-
ташвиш, шубҳа
-
гумонни уйғотади. Шунинг учун уларда ҳатто ака ҳам синглиси
учун ғам чеккани, хавотирланиши, иккиланиши сезилади:
Шилдир
-
шилдир қамишга
Сирғам тушди, ёр
-
ёр.
Синалмаган жойларга,
Синглим тушди, ёр
-
ёр.
Никоҳ тўйи билан боғлиқ ҳар бир жанр ушбу жараённинг маълум бир
томонини, аниқ бир босқичини ўзида ифодалаб ифодалаб келади.
Ўзбек
фольклоршунослигида
никоҳ
тўйи
маросими
фольклори
намуналарининг бирмунча ёзиб олинаётганлиги ва уларни назарий йўналишда
ўрганишнинг кучайгани, поэтик ҳодисаларнинг тадқиқоти долзарблашгани,
уларни йиғиш, нашр қилиш ишлари бир қадар жонлангани жанрий таркиби
таснифотини амалга ошириш имконини кенгайтирган.
Хулоса.
Ёр
-
ёрлар, келинсаломлар, саломномалар, келин ўтирсин, куёв
ўтирсин, хуш келдингиз, мухаммаслар Бухоро никоҳ тўйи фольклорининг катта
қисмини ташкил этади. Уларнинг ҳар бири алоҳида
-
алоҳида, мустақил жанрлар
сифатида яшаб келмоқда. Бунинг учун улардан ҳар бирининг энг муҳим
жиҳатлари, доимий, барқарор белгилари, никоҳ маросими жараёнидаги ҳаётий
вазифаси, ғоявий мазмуни, ижро ўрни ва вақти, ижрочилари таркиби асос бўлиб
хизмат қилади.
Номи кўрсатилган қўшиқ турлари Бухоро никоҳ тўйи маросимида муайян
ўрин тутиши, вазифадорлиги, маълум ижро босқичига эгалиги, мавзу доираси,
кўпинча профессионал ижрога мослашганлиги, эшитувчилар гуруҳига
мўлжалланганлиги, оила қуриш муносабати, келинни узатишда куйланиши, ижро
усули, йиғлоқи оҳанги
билан ўзига хослик касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |