Муҳокама ва натижалар.
Aйрим топонимик афсоналар тизимига кирувчи
некронимик (зиёратгоҳлар номининг келиб чиқиши тўғрисидаги) афсоналар
сюжети ҳам баъзи дарахтларнинг пайдо бўлишини изоҳловчи мотивлар учрайди.
Бунга Бухоро вилояти Жондор тумани ҳудудига қарашли “Қизбиби”
некротопоними келиб чиқиши билан боғлиқ афсонани мисол қилиш мумкин.
Унда сеҳр илмидан хабардор бир қизни ўлдириш учун қирқ кишилик лашкар
қувиб келади. Улар қизни энди тутдик деганда, қиз Худога илтижо қилиб ўзини
ҳимоя қилишни сўрайди. Шу пайт ер ёрилиб қиз ер остига кириб кетади, лекин
унинг бир тутам сочи ер юзасида қолади. Қизнинг ана шу сочидан саксовул
дарахти пайдо бўлади.
Кўпинча, халқ оғзаки ижоди намуналарида дарахтлар образи сув бўйида
униши тасвирланади. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки,
дов
-
дарахтлар ҳам униб
-
ўсиши, яшаши учун сув энг муҳим зарурий манба ҳисобланади. Мана шу сабабли
қўшиқлар, афсона, ривоят, эртак, достонларда дарахтлар образи кетирилар экан,
унинг дарё, ариқ, лабида эканига урғу берилган. Масалан, “Орзижон ва
Қамбаржон”
эртагида
2
дарё лабидаги чинорнинг сояси “уч таноб жойни оларди”
деган алоҳида таъкидга гувоҳ бўлиш мумкин. “Зиёд ботир” эртагида
3
ҳам ҳаста
малика Қамархонни тузатиш учун булоқ яқинидаги сояси икки ботмон ерга
етадиган икки туп дарахт осига ётқизишади. Малика шу икки туп дарахт остида
севгилиси Зиёд ботир билан қайта топишади. “Золим подшо” эртагида
4
қаҳрамон
йигитнинг жонига оро кирган чинор дарахти дарё лабида жойлашган эди.
Дарҳақиқат, чинор дарахти ҳақида кўплаб афсона ва ривоятлар яратилган.
Шулардан
бири “Чинорнинг узоқ умр кўриши” афсонасидир. Айтишларича,
кунлардан бир кун Сулаймон пайғамбарга фаришталардан бири бир идишда оби
ҳаёт сувини олиб келиб, Худонинг инояти билан келтирдим, ундан ичиб
баҳраманд бўл! –
дейди. Сулаймон пайғамбар эса миннатдорчилик билдириб,
сувни ичмайди ва фаришталарга мурожаат қилиб, “Бу сув оз, ҳамма мўминларга
етмайди, бир ўзим ичишимнинг эса фойдаси йўқ. Мен ичиб, мўминлар сувсиз
колишса, яхши бўлмас!” –
деб жавоб беради.
Сўнгра ҳайрон бўлиб қолган фаришта қўлидаги идиш тўла оби ҳаёт сувини
нима қилишини билолмай ўйлаб қолади, кейин уни Сулаймон пайғамбар дам
олиб ўтирган ва унинг назари тушган дарахтнинг тагига тўкиб кетади. Шу пайт
қаердандир учиб келган қарға дарахт тагига тўкилган сувдан бир қултум ичади,
қолгани ерга сингиб кетади. Шунинг учун қарға узоқ умр кўрар эмиш.
Пайғамбарнинг назари тушган дарахт эса чинор экан. У ҳам тагига Сулаймон
2
O
’
zbek xalq eraklari. K.I.
Т
uzuvchilar: M.Afzalov, X.Rasulov, Z.Husainova.
–
Toshkent: O
’
qituvchi, 2007.
–
B.164.
3
O
’
zbek xalq eraklari. K.III
. Т
uzuvchilar: M.Afzalov, X.Rasulov, Z.Husainova.
–
Toshkent: O
’
qituvchi, 2007.
–
B.331.
4
O’zbek xalq eraklari. K.III / tuzuvchilar: M.Afzalov, X.Rasulov, Z.Husainova. –Toshkent: O’qituvchi, 2007. –
B.101.
SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 3
Do'stlaringiz bilan baham: |