www.scientificprogress.uz
Page 206
бўлган
.
Юнон
-
македон босқини даврида ҳарбий
жиҳатдан қамал қилиш услубининг
кенг қўлланилиши натижасида юнон
-
бақтрия
даврига келиб, илгариги (ахмонийлар
даври) нисбатан юпқа ташқи
ҳимоя
иншоотларини бунёд этиш услуби йўқола боради.
Кушонлар даврига келиб, қамал ҳолатига бардош бера оладиган мустаҳкам деворлар,
отлиқлар хужумини қайтариш учун деворларда ҳимоя
шинаклари бўлган буржлар
барпо этилиб, деворлар атрофида хандақлар қазилади.
Кушон подшолиги даврида
ривожланган ҳимоя
тартибини Далварзинтепа
,
Қумқалъа, Хайрободтепа, Кампиртепаларда кузатиш мумкин. Бу кўҳна
шаҳарлардаги ҳимоя
иншоотлари баланд қилиб
,
хом ғишт
ва
пахсадан қурилган
.
Уларнинг кўпчилигида тўғри бурчакли буржлар мавжуд бўлиб, уларда камончилар
учун тўртбурчак ва учбурчак шакллардаги шинаклар барпо этилган
.
Бақтриянинг
антик давр
ҳимоя
иншоотларида ярим айлана шаклдаги буржлар кам
учрайди
[2].
Ҳимояланиши
жиҳатидан Амударёнинг ўнг
қирғоғидаги
Кампиртепа кўҳна
шаҳри мудофаа иншоотлари диққатга сазовордир. Бу ерда ҳам хандақ
мавжуд
бўлиб, маълум жойларда ирмоқлар ювишидан
пайдо бўлган табиий
чуқурликлардан фойдаланилган.
Табиий тепаликда ичида қалъаси мавжуд бўлган
ҳамда
деворлар билан ўралган шаҳарчага асос солинган. Қалинлиги 3 м бўлган
ушбу
деворлар хом ғиштдан қад кўтариб, тўртбурчак шаклдаги буржларга эга. Ички девор
йулаги ҳам мавжуд бўлиб,
буржларда
жанговар шинаклар ўрнатилган. Худди шунга
ўхшаш қурилиш тартиби кушон даврига оид Жанубий Тожикистондаги Қумқалъа
ва
Кўҳна
-
қалъа
ёдгорликларининг ҳимоя деворлари учун ҳам хосдир
[3].
Кушон даврига келиб, ҳимоянинг энг қулай усули бўлган
хандақларга катта
эътибор берилади. Улар энди нафақат
қалъаларни, балки шаҳристонни ҳам ўраб олиб
,
нисбатан энлироқ
(15-
20 м гача) ва чуқурроқ
қазилган
.
Умуман олганда, антик давр
Шимолий Бақтрия меъморчилигида шаҳарсозлик маданияти гуркираб ривожланди.
Бу жараёнда ички
ва ташқи
режавий тузилиш ҳамда услублар, турли вазифаларни
бажарувчи (маъмурий, ҳарбий, диний, турар
-
жой) иншоотлар барпо этишга катта
эътибор қаратилди.
Воҳада антик даврга оид жуда кўплаб ёдгорликлар мавжуд
бўлб, уларнинг тарихига оид бир қанча далиллар келтиришимиз мумкин.
Биргина Холчаён
ёдгорлиги тўғрисида тўхталадиган бўлсак,
бу ёдгорлик
Сурхондарё вилоятининг Денов туманидан
топилган. 1959 йилнинг баҳорида
Холчаён жамоа хўжалигининг техник таъмирлаш жойи кенгайтирилаётганда
бульдозер кичик бир тепаликнинг четини қазиганида
бу ердан
учта тош устун
бўлаклари
чиқиб қолади.
Шундан сўнг топилган нарсалар тўғрисида
тарихчи ва
археологларга хабар берилади. 1960 йилдан бошлаб
Санъатшунослик
институтининг профессори Г.А. Пугаченкова раҳбарлигидаги экспедиция
ташкил
этилиб,
Холчаён тепалигида археологик казиш ишлари
амалга оширилади
[4].
Холчаён топилмаларини илмий
жиҳатдан
текшириш жараёнида Хонақоҳтепа,
Қорабоғтепа, Маслаҳаттепа каби тепаликлар очиб ўрганилди.
SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 3
Do'stlaringiz bilan baham: |