Page 150
оширишнинг энг самарали йўли
-
маҳсулот сифатини ёмонлаштирмай туриб
чиқиндиларни камайтириш ва хом ашёдан унумли фойдаланиш орқали
тежамкорликка эришиш зарур.
Мўйнали кийимларни ишлаб чикаришда намлаб
-
иситиб ишлов бериш
операциялари ишлатилмайди, шунинг учун уларга ҳажмий шакл бериш жраёни
бир нечта кетма кетликда амалга оширилади. Шунинг учун мўйнали кийимларни
тайёрлашда кийим деталлари сони мумкин қадар камайтирилади.
Бичиш
жараёнида
ҳосил
бўладиган
мўйна
қийқимларини
навлаш
классификациясини ишлаб чиқиш жараёнида ҳайвон терисининг ҳар бир қисми
ўзининг қалинлиги, зичлиги, толалар тўқимасининг характери, жун билан
қопланганлик даражаси ва бошқа хусусиятлари инобатга олинади.
Бир нечта алоҳида
-
алоҳида навланган қийқимларни бириктириш жараёнида ҳам
ҳар бир навланган гуруҳга тегишли қийқимлар алоҳида бириктирилади ва ўз
навбатида ҳар хил тузилишга эга бўлган полотнолар ҳосил бўлади.
Қийқимларни
бириктиришда фақат битта устки игна ипидан иборат
занжирсимон бахя ҳосил қиладиган махсус мўйнадўзлик машинасидан
фойдаланилади. Мўйна қийқимлари шакли жиҳатдан тўртбурчак ва учбурчак
шаклга эга бўлади. Шаклларни бири
-
бирига бириктиришда томонлари, гуллари,
тук йўналишлари тўғри келиши шарт акс ҳолда ҳосил бўлган мўйна
полотносининг юз томон кўриниши ҳар хил нақшли бўлиб тайёр маҳсулот
сифатини бузиб кўрсатади. Ҳар хил ўлчамдаги бир нечта мўйна қийқимлардан
маълум ўлчамдаги полотно ҳосил қилинади. Масалан катта ўлчамли аёллар ва
эркаклар кийимлари тайёрланадиган бўлса, катта полотнолар, болалар кийими
тайёрланадиган бўлса, кичик ҳажмли юзага эга бўлган полотнолар тайёрлаб
олинади. Мўйна қийқимларидан полотно ҳосил қилиш жараёнида иштирок
этадиган қийқимларнинг сони катта полотноларда кўпроқ кичик полотноларда
камроқ бўлади. Масалан аёллар кийими (жакет) нинг битта олд бўлак деталини
тайёрлашда 100 тадан 130 тагача юзаси ўлчамига қараб турли хил ўлчамдаги
қийқимлар бириктириб чиқилади.
Тўртбурчак шаклдаги қийқимларнинг юзалари ўртача 20 ÷ 36 см
2
ни
ташкил этади. Бир
-
бирига бириктирилган мўйна қийқимларидан ҳосил бўлган
полотно шаклини текислаш учун ҳўлланиб, тахтакачга тортилади. Ҳаво
температурасига қараб қуриш вақти ўзгарувчан бўлади чунки, тайёр полотнолар
очиқ ҳавода ёки махсус хоналарда қуритилади. Ҳўллангандан сўнг мўйна
полотноси 5
-
10 дақиқа ўраб қўйилади шу вақт давомида полтно эластик ҳолатга
келади. Эластик ҳолатга келган мўйна полотноси тахтакачга мих ёрдамида
тортилиб чиқилади. Тортилган мўйна полотноси яна бироз вақт ўтиб кенгаяди ва
михлар суғуриб олиниб, мўйна полотноси қайтатадан тортиб михланади. Бу иш