May 2021
SCIENCE AND EDUCATION
ИНТЕРФАОЛ МЕТОДЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ АСОСИДА ТАЪЛИМ
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ
Эргашев Шоҳжаҳон Эркин Ўғли
Гулистон Давлат Университети
“Кимё” ёналиши талабаси
+998911039374
Ergashev_Shohjahon@mail.ru
Эргашева Назокат Эркин қизи
Гулистон Давлат Университети
“Хорижий тил ва адабиёти
(Инглиз тили)” ёналиши талабаси
+998883401112
Анотация: таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш; “Устоз-шогирд” тизими; интерфаол
усулларни ўқув жараёнида қўллаш; таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнларини
ташкил қилиш.
Калит сўзлар: Интерфаол усуллар; таълимнинг муваффақиятли ва самарали бўлиши;
“Устоз-шогирд”; интерфаол методлар.
“Таълим тўғрисидаги” Қонун, “Кадрлар таёрлаш миллий дастури” асосида таълим тизимини
тубдан ислоҳ қилиш, таълим жараёнининг замонавий таълим усуллари, янги педагогик
технологиялар асосида ташкил қилиш долзарб муммолардан бири бўлиб, бир неча йиллардан
буён бу тадқиқот устида иш олиб борилмоқда.
Интерфаол усулларни ўқув жараёнида қўллаш таълим тизимида кенг тарқалиб бормоқда.
Бу ўз навбатида ўқув жараёнини либерализация қилиш, демократлаштириш, ҳамкорлик
ҳам ижодкорликда ташкил этишни тақозо этмоқда. Бир сўз билан айтганда ўқув жараёни
марказида талаба бўлмоғи лозим ва ўқув жараёни унга қаратилган, йўналтирилган бўлиши
талаб этилмоқда. Шахсга қаратилган таълим талабанинг ўқув меҳнатини ташкил этишни
ҳаракатлантирувчи, қизиқиш, ҳоҳиш, истакларини рўёбга чиқарувчи куч бўлиб хизмат қилади.
Бундай таълим ўқитувчи ва талабада доимий ижодий изланиш, узлуксиз ўз устида ишлаш
имкониятини беради. Бу ҳолатнинг ижобий кечиши таълимда сифат ва самарадорликнинг
кафолатидир. Шундай экан, таълим-тарбиянинг мақсад, вазифаларини бажаришда юқори
самарадорликка эришишни кафолатлаш педагогик технологияга асосланган дарс лойҳаларини
яратишдаги бош мақсад ҳисобланади. Таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнларини
ташкил қилиш ва амалга ошириш қуйидаги йўналишларда олиб борилади.
1. Ўқитувчининг дарсга пухта тайёргарлиги таълимнинг муваффақиятли ва самарали
бўлишининг гаровидир.
2. Дарс ишланмасининг таркибий қисмлари.
3. Ўқитувчиларни ўз устиларида мустақил ишлашлари, ижодий изланишлари орқали
таълим самарадорлигини оширишга оид ёрдам берадиган омил – дарсларни таҳлил қилиш.
Дарс – бу аудиторияда аниқ мақсадларни кўзлаб, белгиланган вақт оралиғида ўқитувчи
раҳбарлигида талабалар учун ўқув-тарбия жараёнининг ташкил этилишидир, “Бир соатлик
яхши дарс – буюк бир асардир”. Зеро, бугун бизнинг Ватанда юқоридаги вазифаларни си-
фатли даражада бажариш, яъни соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, уларни ҳар томон-
лама ривожланган шахслар этиб вояга етказиш учун барча шарт-шароитлар ва имкониятлар
яратилган.
Ўқитувчиларнинг дарсларда замонавий ахборот-коммуникацион технологиялар,
инновацион, интерфаол усуллардан фойдаланганлари боис самарадорликка эришяптилар.
“Устоз-шогирд” тизими асосида устоз сифатида ёш ўқитувчиларга методик ёрдам кўрсатиш,
устоз-шогирд тажрибаларини ёйиш билан бир қаторда илғор педагогик технологиялар,
интерфаол, инновацион усуллар, мультимедия воситаларига асосан очиқ дарслар намойиш
этишади. Ўқитувчилар дарсга таёргарлик кўришда қуйидагиларга амал қилади:
95
Do'stlaringiz bilan baham: |