Science and education scientific journal



Download 8,17 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/78
Sana17.07.2022
Hajmi8,17 Mb.
#811322
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   78
Bog'liq
Ilm-fan va ta\'limning rivojlanish istiqbollari 26-son

Давлат шериги тендер ёки тўғридан-тўғри музокаралар натижалари 
бўйича аниқланадиган хусусий шерик билан давлат-хусусий шериклик 
тўғрисида битим тузади. 
Тендерлар бир босқичли ёки икки босқичли бўлиши мумкин. 
Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларига қадар бўлган 
эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бўйича бир босқичли 
тендер ўтказилади. 
Бир босқичли тендерни ўтказиш чоғида тендер иштирокчиларининг 
тендер ҳужжатларида кўрсатилган концептуал қарор ва шартлар асосида 
ишлаб чиқилган батафсил техникавий ҳамда тижоратга оид (молиявий) 
таклифлари кўриб чиқилади ва баҳоланади. Тендерни ташкил этиш жараёнида 
талабгорлар билан тендер предметининг параметрлари бўйича музокаралар 
ўтказишга 
йўл 
қўйилади.”
3
-деб, 
белгиланганлиги 
мамлакатимиз 
иқтисодиётидаги бу ҳамкорликнинг нақадар одилона йўлга қўйилганлигини 
исботлаб турибди. 
Шундай экан, бугунги иқтисодий жадаллашиш шароитида давлат ва 
хусусий сектор муносабатларида концессиялар ҳамкорликнинг муҳим таркибий 
қисмига айланиб бормоқда. Улар давлат монополиясини кучсизлантириш, 
либераллаштириш ва хусусийлаштириш воситаларидан бири ҳисобланади. 
Иқтисодиёт ўзагини ташкил этувчи алоҳида тармоқларда эса концессиялар 
хусусий инвестицияларни жалб этиш ҳамда иқтисодиётнинг аввалдан мавжуд 
"Prospects of Development of Science and Education" Conference Proceedings
24 May 2022
120


бўлиб келган монопол соҳаларига бозор муносабатлари элементларини жорий 
этиш шакли сифатида қараш мумкин. 
Концессиялар - давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигининг бугунги кундаги 
энг ривожланган ва асосийси, бозор иқтисодиётига мос келадиган шаклларидан 
биридир. 
Шу ўринда, “Концессия” сўзи лотинча “concessio” - рухсатнома (инглизча 
“concession”) сўзидан олинган бўлиб, имтиёз, келишув, битим каби маъноларни 
англатади. У жуда кўп турли таърифларга эга бўлган иқтисодий тушунчалар 
қаторига киради ва кенг маънолар доирасини қамраб олади. Концессия асосида 
ташкилот, фаолият тури ёки хизмат кўрсатиш ҳуқуқини бериш мумкин. 
Баъзида эса концессия деб, концессия шартномасининг ўзини ҳам тушуниш 
мумкин. 
Бундан англаш мумкинки концессия ўзида хусусийлаштириш, ижара, 
лизинг каби кенг иқтисодий мазмун касб этади. Ғарб мамлакатларининг 
иқтисодий амалиётида ҳам концессиялар кенг маънода ярим хусусийлаштириш 
шакли сифатида турлича талқин этилади. 
Замонавий миллий ҳамда хориж илмий адабиётларида ҳамда меъёрий 
ҳужжат-ларида «концессия» тушунчасининг турли хил талқинларга эгалиги 
концессион муносабатларнинг кўп қиррали эканлиги билан изоҳлаш учун 
етарли . 
Қуйида концессиянинг иқтисодий атама сифатида мавжуд бўлган 
таърифлари юзасидан олиб борилган таҳлиллар асосида олинган умумий 
маълумотларни келтириш мумкин: 

Концессия предмети- давлат мулки, давлат ҳокимияти органларининг 
фаолият турлари; 

Концессия мақсади- жамиятнинг зарурат ва эҳтиёжларини қондириш; 

Концессия субъектларидан бири - давлат (ҳукуматнинг турлиорганлари 
сифатида); 

Концессия шартномаси - концессиянинг асоси; 
Концессияларнинг 
давлат 
мулкидан 
тижорат 
мақсадларида 
фойдаланишнинг шакли сифатидаги мақбуллиги кўп жиҳатдан жамиятнинг 
муносабатига боғлиқ ҳамда улар келтирадиган ижтимоий-иқтисодий самара 
билан белгиланади. Бунда қатор мамлакатлар ва ишлаб чиқариш 
инфратузилмасининг тармоқларида (автомобиль ва темир йўллари, портлар, 
аэропортлар) давлат компаниялари кўринишидаги концессионерларга 
устуворлик берилади. 
Бошқа табиий монополиялар каби темир йўл транспортида ҳам 
рақобатчилик муҳитини яратиш мақсадида турли хил хусусийлаштириш 
"Prospects of Development of Science and Education" Conference Proceedings
24 May 2022
121


моделлари ва давлат ихтиёридан чиқариш услубларидан фойдаланиш 
жаҳоннинг аксарият мамлакатларида умумий йўналиш бўлиб хизмат қилмоқда. 
Бугунги кунга келиб, кўплаб мамлакатларнинг темир йўл транспорти 
соҳасида унинг алоҳида бўғинларини хусусийлаштириш ва давлат ихтиёридан 
чиқариш ҳисобига тармоқ фаолиятидаги давлатнинг бевосита иштироки 
заифлашуви жараёнлари кузатилмоқда. Давлат томонидан хусусий капитални 
жалб этиш асосий шаклларидан бири бўлган концессиялар механизми эса 
темир йўл транспортини давлат ихтиёрида сақлаб қолган ҳолда унинг ривожи 
учун кўпроқ инвестициялар жалб қилиш имконини беради. 
Шунингдек, концессия муносабатларининг самарадорлиги яна шунда ҳам 
намоён бўладики, монопол давлат хизматлари бозорида давлат ихтиёрида 
қолган корхоналар билан рақобатга киришган концессионерлар ҳам пайдо 
бўладилар. Провардида эса, давлат мулки бўлган корхоналар иқтисодий 
кўрсаткичлар бўйича янги рақобатчилари - концессионерларга интилиб, бозор 
конъюнктурасини синчиклаб ўрганиш ва уни ҳисобга олишга, сарф-
харажатларни камайтириб, самарадорликни оширишга мажбур бўладилар. 
Буларнинг барчаси давлат корхоналарини нисбатан унумлироқ ишлаб, ўз 
ишлаб чиқариш фаолияти натижаларини яхшилашга ундайди. 
Бир сўз билани айтган давлат шериклигининг барча кўринишлари янги 
рақобат ва ривожланиш мухитит томон шаҳдам қадам бўлиб хизмат қилади.

Download 8,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish