Счётлар режасини тасдиқлаш тўҒрисида [Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 22 майда 1813-сон



Download 1,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/140
Sana18.04.2022
Hajmi1,02 Mb.
#560793
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   140
Bog'liq
Shyotlar rejasi

Олдинги
 таҳрирга қаранг.
82. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-
сонли қарори (ЎзР ҚТ, 1999 йил, 2-сон, 9-модда) билан тасдиқланган «Маҳсулот (иш,
хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий
натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 
2-иловасига 
мувофиқ жорий
ҳисобот даврида тўланадиган солиқнинг узоқ муддатли қисми 0950 «Вақтинчалик фарқлар
бўйича кечиктирилган фойда солиғи» счётида ҳисобга олинади. Вақтинчалик фарқларга оид
харажатлар бўйича солиқни ҳисоблаш 0930 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган
фойда солиғи» счётининг дебети ва 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари
бўйича)» счётининг кредитида акс эттирилади. Кейинчалик бу харажатларнинг жами фойдали
хизмат муддати давомида ёки 10 йил мобайнида, бу муддатларнинг қайси бири қисқароқ


15.04.2022, 14:46
https://lex.uz/acts/1357627
https://lex.uz/acts/1357627
35/164
бўлишидан келиб чиққан ҳолда, (вақт оралиғидаги фарқлар) солиқнинг тегишли қисми узоқ
муддатли қисмдан жорий қисмга ўтказилади, бу эса 3210 «Вақтинчалик фарқлар бўйича
кечиктирилган фойда солиғи» счётининг дебети ва 0950 «Вақтинчалик фарқлар бўйича
кечиктирилган фойда солиғи» счётининг кредитида акс эттирилади. Тегишли муддатда
тўланадиган фойда солиғини ҳисоблашда ушбу сумма ҳисобга олинади.
Вақтинчалик фарқлар — бу даромад ва харажатларнинг айрим моддалари солиққа
тортиладиган фойдага киритиладиган ҳисобот даври билан ушбу моддалар ҳисоб фойдасига
киритиладиган ҳисобот даврининг мувофиқ келмаслиги натижасида юзага келадиган ҳисобот
давридаги солиққа тортиладиган ва ҳисоб фойдаси ўртасидаги фарқдир.
Харажатларнинг тегишли суммасига солиқлар камайтирилиши юз берадиган даврлар
келганда солиқлар суммаси 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»
счётининг дебети ва 3210 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи»
счётининг кредитида акс эттирилади. Шундай қилиб, 0950 «Вақтинчалик фарқлар бўйича
кечиктирилган фойда солиғи» счётининг дебетидаги қолдиқ келгуси даврларда бюджетга
тўланадиган умумий солиқ суммасининг камайтириш зарур бўлган солиқ суммасининг узоқ
муддатли қисмини кўрсатади.
(82-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-
сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) 
буйруғи
таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон,
219-модда)
83. 0960 «Дисконт (чегирма)лар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар»
счётида харажатларга қоплаш муддати давомида тақсимланиб бориладиган облигация
дисконт (чегирма)лари бўйича суғурталовчининг узоқ муддатли кечиктирилган харажатлари
акс эттирилади. Ушбу счёт фақат облигацияларни сотувчи (эмитент)лар томонидан
фойдаланилади. Облигацияларнинг чегирма билан сотилиши 0960 «Дисконт (чегирма)лар
бўйича узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар» счёти ва олинган суммага пул
маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида ва 7830 «Тўланадиган облигациялар»
счётининг кредитида акс эттирилади. Облигациялар бўйича фоизларнинг жорий қисми
ҳисобдан чиқарилганда 0960 «Дисконт (чегирма)лар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган
харажатлар» счёти 3220 «Дисконт (чегирма)лар бўйича кечиктирилган харажатлар» счёти
билан боғланган ҳолда кредитланади.
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
84. 0990 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар» счётида 0960 «Дисконт
(чегирма)лар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар» ва 0950 «Вақтинчалик
фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи» счётларида кўрсатилмаган бошқа
кечиктирилган харажатлар акс эттирилади. Ушбу харажатларни ишлаб чиқариш, давр
харажатлари, молиявий фаолият харажатларига ҳисобдан чиқариладиган муддати
қонунчилик асосида тартибга солинади. Бунда бошқа кечиктирилган харажатларнинг узоқ
муддатли қисми 0990 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар» счётининг дебетида,
жорий қисми эса 3290 «Бошқа кечиктирилган харажатлар» счётининг дебетида акс
эттирилади.
0990 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар» счёти бўйича аналитик ҳисоб
ҳар бир берилган бўнак бўйича мол етказиб берувчи ёки пудратчи бўйича юритилади.
(84-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-
сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) 
буйруғи
таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон,
219-модда)
85. Узоқ муддатли дебитор қарзлари ва кечиктирилган харажатларни ҳисобга олувчи
счётлар (0900)нинг боғланиши
Олдинги
 таҳрирга қаранг.


15.04.2022, 14:46
https://lex.uz/acts/1357627
https://lex.uz/acts/1357627
36/164
(85-банднинг жадвали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18
сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) 
буйруғи
 таҳририда — Қонун
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон)

Download 1,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish