Счётлар режасини тасдиқлаш тўҒрисида [Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 22 майда 1813-сон



Download 1,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/140
Sana18.04.2022
Hajmi1,02 Mb.
#560793
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   140
Bog'liq
Shyotlar rejasi

Олдинги
 таҳрирга қаранг.
79. 0920 «Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар» счёти ижарага берувчи
суғурталовчида мулкнинг молиявий ижара шартномаси бўйича муомалаларни ҳисобга
олишда фойдаланилади.
Асосий восита объектларини молиявий ижара шартномаси бўйича беришда ижарага
берувчи объектларнинг қийматини умумий тартибда ҳисобдан чиқаради. Бунда молиявий
ижарага берилган асосий восита объектларининг қиймати ижарачи ва ижарага берувчи билан
келишилган баҳода узоқ муддатли қисми 0920 «Молиявий ижара бўйича олинадиган
тўловлар» счётининг дебетига, жорий қисми 4810 «Молиявий ижара бўйича олинадиган
жорий тўловлар» счётининг дебетига ва дебиторлик қарзининг жами суммаси 9210 «Асосий
воситаларнинг чиқиб кетиши» счётининг кредитига ўтказилади.
9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» счёти бўйича кредитдаги сальдо (ижарага
берилган асосий восита объектларининг ижарачи ва ижарага берувчи томонидан келишилган
баҳодаги қиймати билан бу объектларнинг қолдиқ қиймати ўртасидаги фарқ) кечиктирилган
фойда сифатида 7230 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар» счётига узоқ
муддатли қисми ва 6230 «Бошқа кечиктирилган даромадлар» счётига жорий қисми ҳисобдан
чиқарилади.
Ижарага берилган асосий восита объектларининг ижарачи ва ижарага берувчи
келишган баҳодаги қиймати билан ушбу объектларнинг қолдиқ қиймати ўртасидаги фарқнинг
тегишли қисми ижара ҳақи келиб тушганда 6230 «Бошқа кечиктирилган даромадлар»
счётидан 9550 «Молиявий ижарадан даромадлар» счётининг кредитига ҳисобдан
чиқарилади.
Ҳисобот йилининг охирида ижарага берувчи жорий йилда келиб тушадиган
суммаларни 0920 «Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар» счётининг кредитидан
4810 «Молиявий ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар» счётининг дебетига ўтказади.
Ижара ҳақининг келиб тушиши пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети ва 4810
«Молиявий ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар» счётининг кредитида акс эттирилади.


15.04.2022, 14:46
https://lex.uz/acts/1357627
https://lex.uz/acts/1357627
34/164
Агар асосий воситалар объекти ижара муддатининг тугашига қадар ижарачининг
мулкига ўтса, у ҳолда сотиб олиш баҳоси тўланган ижара ҳақини чегириб ташлаган ҳолда
юқорида кўриб ўтилган ижара ҳақининг келиб тушишини акс эттириш тартибида сотиб олиш
вақтида акс эттирилади.
0920 «Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар» счёти бўйича аналитик ҳисоб
ҳар бир ижара шартномаси бўйича юритилади.
(79-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-
сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) 
буйруғи
таҳририда — Қонун ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон)
80. 0930 «Ходимларнинг узоқ муддатли қарзлари» счётида суғурталовчи ходимларига
кредитга сотилган товарлар бўйича ҳисоб-китоблар, берилган қарзлар бўйича уларнинг
қарздорлиги, 
ходимларнинг 
суғурталовчига 
пул 
маблағлари, 
товар-моддий
қийматликларининг камомади ва ўғирланиши, яроқсизлиги натижасида етказилган моддий
зарарларнинг қопланиши шунингдек, бошқа турдаги зарарларнинг қопланиши ва шу кабилар
ҳисобга олинади.
Кредитга товар сотиб олган шахс ишлайдиган суғурталовчи уларга берилган кредитни
савдо суғурталовчилари томонидан банк кредити ҳисобидан тўлиқ қоплаши мумкин. Бунда
банк савдо корхоналарининг тегишли ҳисоб-китоб ҳужжатларини ўзининг кредити ҳисобидан
тўлайди. Ушбу муомала суғурталовчиларда 0930 «Ходимларнинг узоқ муддатли қарзлари»
счётининг дебети ва 7810 «Узоқ муддатли банк кредитлари» счётининг кредитида акс
эттирилади.
Ходимларга берилган қарзлар суммаси 0930 «Ходимларнинг узоқ муддатли қарзлари»
счётининг дебетида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс
эттирилади.
Кредитга сотилган товарлар, берилган қарзлар, моддий ва бошқа зарарларнинг
қопланиши бўйича қарзларнинг узоқ муддатли қисмининг жорий дебиторлик қарзлари қисмига
ўтказилишида 4710 «Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзи», 4720
«Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи», 4730 «Моддий зарарни қоплаш бўйича
ходимларнинг қарзи», 4790 «Ходимларнинг бошқа қарзлари» счётларининг дебети, 0930
«Ходимларнинг узоқ муддатли қарзлари» счётининг кредити бўйича ёзув амалга оширилади.
0930 «Ходимларнинг узоқ муддатли қарзлари» счёти бўйича аналитик ҳисоб
суғурталовчининг ҳар бир ходими бўйича юритилади.
81. 0940 «Бошқа узоқ муддатли дебитор қарзлар» счётида харидорлар ва
буюртмачилардан даъволар ва бошқалар бўйича олинадиган счётларнинг узоқ муддатли
қисми ҳисобга олинади.
Юқорида келтирилган счётлар бўйича аналитик ҳисоб харидорлар ва буюртмачиларга
берилган ҳар бир счёт бўйича юритилади. Аналитик ҳисобнинг ташкил қилиниши векселлар,
харидорлар ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар бўйича қарзлар тўғрисида
маълумотларни олиш имкониятини бериши лозим.

Download 1,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish