Т/р
|
Хўжалик муомалаларининг мазмуни
|
Счётларнинг боғланиши
|
Дебет
|
Кредит
|
1
|
Узоқ муддатли ижарага ижара шартлари асосида келиб тушган асосий воситалар учун ижарага берувчи олдидаги қарз
|
0310
|
7910
|
2
|
Узоқ муддатли ижара бўйича тўловларни жорий қисмга ўтказиш
|
7910
|
6950
|
3
|
Турли корхоналар ва шахслардан товар-моддий захиралари сотиб олинди
|
1010-2990
|
7920
|
4
|
Ўрнатиладиган асбоб ускуналарни сотиб олишда ва капитал қўйилмаларда турли корхоналарнинг кўрсатган хизмати
|
0710-0720, 0810-0890
|
7920
|
5
|
Турли корхоналарнинг асосий, ёрдамчи цехларга, умумишлабчиқариш ва админстратив мақсадларга, яроқсиз маҳсулотни тузатишга, хизмат кўрсатувчи хўжаликларга кўрсатган хизматлари
|
2010, 2310, 2510, 2610, 2710, 9420
|
7920
|
6
|
Асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетишида кўрсатган хизматлари учун турли корхоналар олдидаги қарз
|
9210, 9220
|
7920
|
7
|
Турли корхона ва шахслардан пул эквивалентлари келиб тушди
|
5610
|
7920
|
8
|
Бошқа шахслардан пул ўтказмалари келиб тушди
|
5710
|
7920
|
9
|
Бошқа шахслардан қимматли қоғозлар сотиб олинди
|
0610, 5810
|
7920
|
10
|
Ижтимоий соҳа объектларини сақлаш учун турли корхоналарнинг кўрсатган хизматлари
|
9430
|
7920
|
ТЎРТИНЧИ ҚИСМ. ХУСУСИЙ КАПИТАЛ
VIII-БЎЛИМ. КАПИТАЛ, ФОЙДА ВА ЗАХИРАЛАР
Муқаддима
1-§. Устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар (8300)
2-§. Қўшилган капитални ҳисобга олувчи счётлар (8400)
3-§. Резерв капиталини ҳисобга олувчи счётлар (8500)
4-§. Сотиб олинган хусусий акцияларни ҳисобга олувчи счётлар (8600)
5-§. Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни ҳисобга олувчи счётлар (8700)
6-§. Мақсадли тушумларни ҳисобга олувчи счётлар (8800)
7-§. Келгуси харажатлар ва тўловлар резервларини ҳисобга олувчи счётлар (8900)
338. Ушбу бўлимнинг счётлари корхонанинг хусусий капитали ҳолати ва ҳаракати, шунингдек, қонунчиликка мувофиқ ва (ёки) таъсис ҳужжатларига мувофиқ, ташкил этилган резервлар ва фондлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Хусусий капитал корхонанинг активлари ва мажбуриятлари ўртасидаги фарқдир.
Хусусий капитал мулк эгаси томонидан амалга оширилган қўшимча инвестициялар, фаолият натижаларига боғлиқ ҳолда кўпайиши ёки камайиши мумкин.
339. Ушбу бўлимда қуйидаги счётларда ҳисоб юритиш тартиби ёритилади:
8300 - Устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар;
8400 - Қўшилган капитални ҳисобга олувчи счётлар;
8500 - Резерв капиталини ҳисобга олувчи счётлар;
8600 - Сотиб олинган хусусий акцияларни ҳисобга олувчи счётлар;
8700 - Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни ҳисобга олувчи счётлар;
8800 - Мақсадли тушумларни ҳисобга олувчи счётлар;
8900 - Келгуси харажатлар ва тўловлар резервларини ҳисобга олувчи счётлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |