Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сонли БҲМС)
“Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг
бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича
Йўриқнома”га
2-ИЛОВА
Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини қўллаш бўйича
Й Ў Р И Қ Н О М А
МУНДАРИЖА
БИРИНЧИ ҚИСМ. УЗОҚ МУДДАТЛИ АКТИВЛАР 1
I-БЎЛИМ. АСОСИЙ ВОСИТАЛАР, НОМОДДИЙ ВА БОШҚА УЗОҚ МУДДАТЛИ АКТИВЛАР 1
ИККИНЧИ ҚИСМ. ЖОРИЙ АКТИВЛАР 26
II-БЎЛИМ. ТОВАР-МОДДИЙ ЗАХИРАЛАРИ 27
III-БЎЛИМ. КЕЛГУСИ ДАВР ХАРАЖАТЛАРИ ВА КЕЧИКТИРИЛГАН ХАРАЖАТЛАР - ЖОРИЙ ҚИСМИ 50
IV-БЎЛИМ. ОЛИНАДИГАН СЧЁТЛАР - ЖОРИЙ ҚИСМИ 53
V-БЎЛИМ. ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ, ҚИСҚА МУДДАТЛИ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА БОШҚА ЖОРИЙ АКТИВЛАР 68
УЧИНЧИ ҚИСМ. МАЖБУРИЯТЛАР 77
VI-БЎЛИМ. ЖОРИЙ МАЖБУРИЯТЛАР 77
VII-БЎЛИМ. УЗОҚ МУДДАТЛИ МАЖБУРИЯТЛАР 93
ТЎРТИНЧИ ҚИСМ. ХУСУСИЙ КАПИТАЛ 102
VIII-БЎЛИМ. КАПИТАЛ, ФОЙДА ВА ЗАХИРАЛАР 102
БЕШИНЧИ ҚИСМ. МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАРНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА ИШЛАТИЛИШИ 113
IX-БЎЛИМ. ДАРОМАДЛАР ВА ХАРАЖАТЛАР 113
ОЛТИНЧИ ҚИСМ. БАЛАНСДАН ТАШҚАРИ СЧЁТЛАР 127
БИРИНЧИ ҚИСМ. УЗОҚ МУДДАТЛИ АКТИВЛАР I-БЎЛИМ. АСОСИЙ ВОСИТАЛАР, НОМОДДИЙ ВА БОШҚА УЗОҚ МУДДАТЛИ АКТИВЛАР
Муқаддима
1-§. Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар (0100)
2-§. Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар (0200)
3-§. Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар (0310)
4-§. Номоддий активларни ҳисобга олувчи счётлар (0400)
5-§. Номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олувчи счётлар (0500)
6-§. Узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар (0600)
7-§. Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни ҳисобга олувчи счётлар (0700)
8-§. Капитал қуйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар (0800)
9-§. Узоқ муддатли дебитор қарзлари ва кечиктирилган харажатларни ҳисобга олувчи счётлар (0900)
1. Ушбу бўлимнинг счётлари қуйидагилар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган:
а) мулкчилик ҳуқуқи корхонага тегишли бўлган ва узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг мавжудлиги, ҳаракати ва эскириши;
б) мулкчилик ҳуқуқи корхонага тегишли бўлган номоддий активларнинг мавжудлиги, ҳаракати ва эскириши;
в) қимматли қоғозларга, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига, чет эл капитали мавжуд бўлган ва бошқаларга қилинган узоқ муддатли инвестициялар;
г) маҳаллий (республикамиз ҳудудида ишлаб чиқарилган) ва хориждан келтирилган ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисида;
д) барча турдаги капитал қўйилмалар;
е) олинган векселлар бўйича ҳисоб-китобларнинг узоқ муддатли қисми, узоқ муддатли ижара бўйича олинадиган тўловлар, ходимларнинг узоқ муддатли қарзлари, бошқа узоқ муддатли дебитор қарзлар, вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган даромад (фойда) солиғи, бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар.
2. Ушбу бўлимда қуйидаги счётлар бўйича ҳисоб юритиш тартиби ёритилади:
0100 - Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар;
0200 - Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар;
0300 - Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар;
0400 - Номоддий активларни ҳисобга олувчи счётлар;
0500 - Номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олувчи счётлар;
0600 - Узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар;
0700 - Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни ҳисобга олувчи счётлар;
0800 - Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар;
0900 - Узоқ муддатли дебитор қарзлари ва кечиктирилган харажатларни ҳисобга олувчи счётлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |