Т/р
|
Хўжалик муомалаларининг мазмуни
|
Счётларнинг боғаниши
|
Дебет
|
Кредит
|
1
|
Давр харажатларига тааллуқли хар хил ажратмалар, солиқлар ва йиғимлар бўйича бюджетга қарзлар
|
9430
|
6410
|
2
|
Тайёр маҳсулотларни, товарларни сотишда, ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш, шунингдек асосий воситалар ва бошқа активларни сотиш ва турли чиқаришда ҚҚС ва акциз суммаси ҳисобланди
|
4010
|
6410
|
3
|
Бюджетдан маблағлар қайтарилди ёки келгуси тўловлар ҳисобига ўтказилди (якуний ҳисоб-китоблар ва ш.к.)
|
5110, 5210, 5530, 4410
|
6410
|
4
|
Жисмоний шахсларнинг иш ҳақидан даромад солиғи суммаси ушлаб қолинди
|
6710
|
6410
|
5
|
Ҳисобланган дивиденддан даромад солиғи суммаси ушлаб қолинди
|
6610
|
6410
|
6
|
Фойдадан бюджетга тўловлар ҳисобланди
|
9810-9890
|
6410
|
7
|
Бюджетга тўловлар ўтказиб берилди
|
6410
|
5010-5530
|
8
|
Моддий ресурслар, товарлар, ишлар ва хизматларга тегишли бўлган ҚҚС суммаси ҳисобга олинди
|
6410
|
4410
|
9
|
Олинган кредитлар ва қарзлар ҳисобидан бюджетга қарзлар тўланди
|
6410
|
6810-6840, 7810-7840
|
6-§. Суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6500)
275. Корхона мулки ва ходимларини суғурта қилиш, давлат ижтимоий суғуртаси, корхона ходимларининг нафақа таъминоти ва тиббий суғуртаси, мақсадли давлат жамғармаларига ажратмалар, шунингдек, учинчи шахслар мулкий манфаатларига келтирилган зарарлар учун фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича қарзлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
6510 “Суғурта бўйича тўловлар”;
6520 “Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар”.
276. 6510 “Суғурта бўйича тўловлар” счёти корхонанинг мулки ва ходимини суғурталаш бўйича қарзлари тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. (ЎзР АВ 12.11.2003 й. 1181-1-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруғи тахриридаги банд)
277. 6520 “Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар” счёти мақсадли давлат жамғармалари олдидаги ажратмалар бўйича қарзлар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
278. Суғурта тўловлари ва мақсадли давлат жамғармаларига ажратмалар бўйича қарз суммалари суғурта ва мақсадли давлат жамғармалари бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6500)нинг кредит томонида харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Суғурта тўловлари ва мақсадли давлат жамғармаларига ажратмалар бўйича қарз суммаларининг тўланиши суғурта ва мақсадли давлат жамғармалари бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6500)нинг дебет томонида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Суғурта ва мақсадли давлат жамғармалари бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6500) бўйича аналитик ҳисоб суғуртачилар ва алоҳида суғурта шартномалари, шунингдек корхона тўловчи деб ҳисобланган ҳар бир мақсадли давлат жамғармалари бўйича алоҳида юритилади.
279. Суғурта ва мақсадли давлат жамғармалари бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6500)нинг бошқа счетлар билан боғланиши
Do'stlaringiz bilan baham: |