Т/р
|
Хўжалик муомалаларининг мазмуни
|
Счётларнинг боғланиши
|
Дебет
|
Кредит
|
1
|
Бошқа шахслардан ва аҳолидан харид қилинган ҳайвонлар кирим қилинди
|
1110, 1120
|
6990
|
2
|
Бошқа шахслардан ва аҳолидан харид қилинган ҳайвонлар кирим қилинди (1500 счётдан фойдаланилганда)
|
1510
|
6990
|
3
|
Ҳайвонларнинг ортган вазни ва ўсишининг кирим қилиниши
|
1110, 1120
|
2010, 2710
|
4
|
Мол етказиб берувчилардан харид қилинган ёш ҳайвонлар кирим қилинди
|
1110
|
6010
|
5
|
Ундирилмайдиган даъволар суммасининг ҳисобдан чиқарилиши
|
1110, 1120
|
4860
|
6
|
Ҳайвонларни етказиб келиш бўйича ҳисобдор шахсларнинг харажатлари
|
1110, 1120
|
6970
|
7
|
Таъсисчилардан улуш сифатида олинган ёш ҳайвонларнинг кирим қилиниши
|
1110
|
4610
|
8
|
Йирик шоҳли қорамоллар наслларининг кирим қилиниши
|
1110
|
2010, 2710
|
9
|
Ишчи отлар наслларининг (тойчоқлар) кирим қилиниши
|
1110
|
2310
|
10
|
Бошқа шахслардан текинга келиб тушган ёш ҳайвонларнинг кирим қилиниши
|
1110
|
8530
|
11
|
Ёш хайвонларнинг асосий подага ўтказилиши
|
0840
|
1110
|
12
|
Инвентаризация натижасида аниқланган четга сотилган ва берилган ёш ҳайвонлар
|
9110 ёки 9220
|
1110
|
13
|
Ёш ҳайвонларнинг шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига берилиши
|
9220
|
1110
|
14
|
Эпизоотия натижасида нобуд бўлган ёш ҳайвонларнинг ҳисобдан чиқарилиши
|
9720
|
1110
|
3-§. Материалларни тайёрлаш ва харид қилишни ҳисобга олувчи счётлар (1500)
112. Айланма маблағларга тааллуқли бўлган моддий қийматликларни тайёрлаш ва сотиб олиш тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 1510 "Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш" счётида амалга оширилади.
113. 1510 "Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш" счётининг дебетига моддий қийматликларнинг ҳисоб баҳоси олиб борилади. Бунда у ёки бу қийматликлар қаердан келиб тушганлиги ва корхонада материалларни тайёрлаш ва олиб келиш харажатларининг хусусиятига кўра 6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар" ва шу каби бошқа счётлар билан боғланган ҳолда ёзувлар амалга оширилади.
1510 "Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш" счётининг кредитига харид қилинган қийматликларни харид қилиш (тайёрлаш)нинг ҳақиқий таннархи бўйича ҳисобланган қиймати, моддий қийматликларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда олиб борилади.
Моддий қийматликларнинг ҳақиқий таннархи ва ҳисоб баҳоси бўйича қиймати орасидаги фарқ суммаси 1510 "Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш" счётидан 1610 "Материаллар қийматидаги фарқлар" счётига ҳисобдан чиқарилади.
Ой охирида 1510 "Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш" счётидаги қолдиқ тайёрланган ва харид қилинган шунингдек, йўлдаги ёки мол етказиб берувчиларнинг омборларидан (ушбу қийматликларни омборга кирим қилинмасдан) олиб келинмаган материалларнинг мавжудлигини кўрсатади.
114. Материалларни тайёрлаш ва харид қилишни ҳисобга олувчи счётлар (1500)нинг боғланиши
Do'stlaringiz bilan baham: |