Сайтда ихтиёрий турдаги маълумотларни видео, расм, виртуал
саёҳатларни жойлаштириш мумкин.
Виртуал саёҳат бу – 3D технологиялар ёрдамида объектни реалистик
тасвирлашдир. Виртуал саёҳатларга сферик панорамалар, панорамик видеолар,
объектнинг 3D реконструкциялари киради.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Рашидова Е.В., Зубарева Е.Г. Визуальное моделирование плоских
механизмов // Science without borders -2015.
2.
Sh.A.Nazirov, R.V.Qobulov, Ob’yektga mo‘ljallangan dasturlash, O‘quv
qo‘llanma, Toshkent: G‘.G‘ulom, 2008.
Ҳалимова Г.С. катта ўқитувчи,
Бердиева Д. , талаба,
Бухоро давлат университети
ЛАНДШАФТЛАРНИНГ МАҲАЛЛИЙ СУВ ИМКОНИЯТЛАРИДАН
РЕКРЕАЦИЯДА ФОЙДАЛАНИШНИНГ ГЕОГРАФИК ЖИҲАТЛАРИ
(ҚУЛЖУҚТОВ ТИЗМАСИ МИСОЛИДА)
Чўл ландшафтлари бошқа зонал ландшафт типларига қараганда ўзига хос
рекреацион имкониятларга эга. Чўл зонасида жойлашган Қулжуқтов
тизмасига ўхшаш паст тоғларчи? Текисликларда яшайдиган аҳоли учун бу паст
тоғлар бетакрор, мафтункор макондир.
таълим ва маданий-маърифий (кўргазма объектлари
билан визуал танишиш чегараларини кенгайтириш
имкониятини беради);
ижтимоий-реабилитация (ногиронлиги бор
шахсларга яхшироқ ижтимоийлашишга
имкон беради).
106
Рекреация атамаси лотинча recreation – тиклаш, яъни меҳнат қилиш
давомида сарфланган жисмоний, руҳий кучларни тиклаш, мустаҳкамлаш
маъносига эга. Рекреация тарихий категория, инсоннинг турмуш шароити,
дунёқараши рекреацияга нисбатан ўзгариб, такомиллашиб боради. Иқтисодий
фаровонлик ва у билан боғлиқ бўлган маънавий етуклик рекреацияга бўлган
эҳтиёжни белгилаб туради. Ижтимоий ҳаёт даражаси юксалиб борган сари дам
олишга, бўш вақтни мазмунли ўтказишга бўлган иштиёқ ортиб боради.
Бухоро, Навоий – Конимех воҳалари аҳолиси учун Қулжуқтов
тизмасининг жануби-шарқий этагида жойлашган Ҳазор Нур қабристони энг
улуғ зиёратгоҳлардан бири ҳисобланади. Ушбу қабристон бир вақтлар
Зарафшон дарёсининг ўнг тармоғи бўлган Эчкиликсой – Дарёсойнинг эрозион
фаолияти туфайли Қулжуқтов тизмасидан ажралиб қолган Ҳазор Нур тоғ-
тепалиги устида жойлашган. Тектоник-эрозион негизга эга бўлган ушбу тоғ-
тепаликнинг мутлақ баландлиги 254 метрга тенг бўлиб, уни шарқ, жануб ва
ғарб томондан ўраб турган шўрхок, қумли пастқамликлардан 90-100 метрга
кўтарилиб туради. Тепаликнинг шимолий “пешона” қисми энг баланд, эразион
очилма қатламлар бу ерда баланд қоя ҳосил қилган. Тепаликнинг юзаси жануб
томонга
аста-секин
пасаяди.
Унинг
1,5-2,0
метрли
юза
қисми
метаморфозлашган палахсаланган қумтош ва гилтош билан қопланган бўлиб,
остида эса сарғиш охрасимон гилли қатлам ётади. Ушбу зиёратгоҳ, аниқроғи
Ҳазор Нур ота ҳақида турли хил ривоятлар мавжуд. Тарихий манбаларда
зиёратгоҳнинг VIII-IX асрларга мансуб эканлиги қайд қилинган [1]. Мазкур
оролсимон тоғ-тепалик марказида Ҳазор Нур отанинг мақбараси жойлашган.
Қайд қилиш жоизки қабрлар устида ўрнатилган соғона, белгилар ушбу
қабрларнинг қозоқ миллатига тегишли эканлигидан дарак беради.
Зиёратгоҳга шимол томондан айланма йўл орқали чиқилади. Ниҳоят, энг
баланд юзага чиқадиган зинапоя олдида зиёратчилар учун қалин деворли
бинолар – масжид, дам олиш уйлари, ошхона ва керакли инфратузилмалар
барпо қилинган. Зиёратгоҳда ичимли сув манбалари йўқ.
Зиёратга келувчилар яхши эзгу ниятлар билан, яшаш ва овқатланиш учун
зарур бўлган шарт-шароитларга тайёргарлик кўриб келадилар. Зиёратгоҳда
албатта қурбонлик қилинади, масжид муфтиси томонидан тиловатлар
қилинади, бир неча соат дам олиб ёки тунаб қолиб, сўнгра 100-130 км
узоқликдаги уйларига қайтадилар. Лекин зиёратга борадиган йўлнинг асосий
қисми қаттиқ қопламли бўлсада, сифат даражасида эмас, таъмирга муҳтож.
Иккинчидан, йўлнинг охирги - Тўртқудуқ-Ҳазор Нур қисми дала йўллари
бўлиб, зиёратчилар учун қийинчилик туғдиради. “Йўл азоби, гўр азоби”, деган
ибора худди шу йўлларга тегишлидир. Мазкур жойларда “кўп тармоқли”
йўлларни кўриш мумкин [2].
Қулжуқтов тизмасининг бевосита рекреацион ресурсларга тегишли
имкониятлари кўп қиррали ва чўл зонасидаги паст тоғларга хосдир. Ҳозирги
даврда воҳалардан (маданий зоналардан) аксарият баҳор ойларида кириб
келадиган дам олувчилар учун тизма табиатининг қуйидаги хусусиятлари
эътиборга лойиқ.
107
1.
Тизма ҳудудининг кенг ва сокинлиги, бошқача қилиб айтганда
акустик ҳузур-ҳаловатли эканлиги. Шовқин-сурондан холи бўлган ҳудуд
эканлиги.
2.
Шифобахш минерал сув манбаларининг мавжудлиги. Юқорида
қайд қилинганидек “Қизилқум чўл станцияси” олдидаги артезиан қудуғининг
суви шифобахш ва чучук таркибга эга. Таркибида кумуш ва кремний
элементлари етакчилик қиладиган ушбу сув асосида 2006 йилда “Аквариус”
кичик корхонаси ишга туширилган эди. Кейинги икки йил давомида ушбу
корхона иши тўхтатилган. Шунга қарамасдан қудуқ сувидан йўловчи, дам
олувчиларнинг қисман бахраманд бўлиш имкониятлари мавжуд. Бундан
ташқари мазкур станция ҳудудидаги артезиан қудуқ сувидан фойдаланиш
имконияти ҳам мавжуд [3].
3.
Қулжуқтов тизмасининг жанубий ёнбағрида 1959 йилда Қизилқум
чўл станциясини ташкил қилинганлиги ҳам, тизманинг рекреацион имкониятни
юксалтириб турувчи омиллардан бири бўлди. Станция доирасида ва атрофида
қисқа муддатга келган эркин дам олувчилар учун зарур бўлган инфратузилма
шароитлари мавжуд (электр энергияси, ошхона, минерал сув кабилар).
Қулжуқтов тизмаси доирасида ҳозирги даврда эркин дам олувчилар асосан
икки ерни хуш кўрадилар. Биринчиси ва энг асосийси юқорида таърифланган
Қизилқум
чўл
станцияси
бўлса,
иккинчиси
Бошгужумди
қудуғи
манзилгоҳидир. Ушбу ерга Болтабой қудуғи олдидаги асфальт йўлдан борилади
(25 км). Дам олувчиларни ушбу жойнинг икки жиҳати қизиқтиради. Биринчиси,
чучук, салқин сувли қудуқнинг бўлиши, иккинчиси Қулжуқтов тизмасининг
иккинчи ўринда турадиган баланд тоғ тугуни Бошгужумди тоғини (773 м)
жойлашганлиги.
Мамлакатимизда, жумладан Бухоро-Навоий вилоятларида рўй бераётган
иқтисодий-ижтимоий юксалиш, келгусида Қулжуқтов тизмасига ташриф
буюрадиган эркин дам олувчилар сонини кўпайишига олиб келади. Шу боисдан
тизманинг рекреацион имкониятларидан самарали фойдаланиш мақсадида
қуйидаги илмий-амалий тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ.
1.
Биринчи навбатда маданий зонадан (воҳалардан) Қулжуқтов
тизмасига борадиган транспорт шароитини, яъни қаттиқ қопламли йўлларни
талаб даражасида ташкил қилиш лозим. Ҳозирги кунда эса бундан 23 йил аввал
ўтказилган қаттиқ қопламли йўллар бутунлай издан чиқиб кетган. Айниқса
Шофиркон – Нурлибой қудуғи (44 км), Болтабой қудуғи – Чуруқ қишлоғи (28
км), Чуруқ – Тошбулоқ гранит кони (22 км), Болтабой – Ҳазор Нур зиёратгоҳи
(42 км) йўналишидаги асфальт ва дала йўллари таъмирга муҳтож.
2.
Воҳалардан (маданий зонадан) Қулжуқтов тизмасига келадиган дам
олувчилар учун энг қулай муддат 1 апрель – 15 май кунлари ҳисобланади. Бу
даврда об-ҳаво илиқ, нам, ўсимликлар дунёси яшнаб, униб-ўсади, қўй-
қўзиларнинг кўпайиши, чўл ва ундаги тоғлар тароватли, жозибадор масканга
айланади.
3.
Дам олувчилар учун энг қулай жой сифатида 3 та қудуқ этаги
тавсия этилади. Булар Ботаника боғи (Оёқгужумди), Тошбулоқ ва ниҳоят
Бошгужумди қудуқлари районидир. Юқорида қайд этилганидек мазкур
108
масканлар юқори сифатли минерал сув ҳамда жозибадор рельефли паст тоғ сой
водийларга эга.
4.
Ҳазорнур қабристонига келадиган зиёратчилар учун сув
муаммосини ижобий ҳал қилиш мақсадга мувофиқ. Зиёратгоҳни артезиан қудуқ
суви билан таъминлаш имкониятларини ишга солиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |