76
ботиши бошқа қўшни оролда ҳам, яъни ушбу кенгликда жойлашган бошқа
океанлардаги оролларда ҳам кузатилади. Туристлар энг чиройли кун ботиш
манзараси деб ишонишади ва ушбу манзарани тамоша қилиш учун eрнинг
ўндан бир қисмини босиб ўтишади. Ушбу туристик маҳсулотни
харакатга
келтириш учун ҳаддан ташқари кўп маблағ ажратилган. Жойнинг ўзида эса энг
юқори даражадаги сeрвис ташкил қилинган.
Айтиб ўтиш кeракки, туристлар нафақат ибодатхоналар, эҳромлар ва
инсон тамонидан яратилган бошқа қадимий иншоотларни, балки eр юзининг
турли худудларидаги замонавий ютуқларни ҳам - автомобил заводларининг
йиғув конвейерлари, туристлар томонидан ҳайрат билан қабул қилинадиган
колбаса
заводлари, пиво ишлаб чиқариш ва шахталар, гидротехник
қурилмаларни бажону дил кўриб кетишади.[3]
Eр таги шахта ва тоғ қазув ишларини кузатувчи туристлар гуруҳи ҳам
мавжуд. Масалан, барча туристлар Жанубий Африка Республикасидаги олмос
конлари, олтин шахталарини келиб кўришади. Баъзи шахталардан экскурцион
мақсадларда эмас, балки eр тагида табиат томонидан яратилган ўзига хос микро
иқлимда даволаниш мақсадида фойдаланилади. Масалан, Алп тоғидаги олтин
руда эски шахтасида (юқори ҳарорат ва намликда радон ингаляцияси)
таклиф
қилинади.
Туризм ва экскурсиянинг кенг тарқалган турларидан бири ғорларга
ташриф бўлиб, фақат Грецияда туристлар тамоша қилиши мумкин бўлган 3500
дан ортиқ ғорлар ва ундан хам кўпроқ томоша қилинмайдиган ғорлар мавжуд.
Жуда улкан ғорлар Мексика, АҚШ, Жанубий Африка Республикаси, Россия ва
бошқа мамлакатларда жойлашган, уларнинг катта қисмига хавфсизликни
таъминлаш мақсадида осон бўлган залларга қисқа муддатли ташрифлар билан
чегараланишади. Спортчи туристлар узоқроқ ва чуқурроққа тушадилар, лекин
бунинг учун тегишли тайёргарлик, қуролланиш ва туристик гуруҳ кузатуви
бўлиши кeрак.
Акваториялар - муҳим туристик ресурслардан ҳисобланади. Дунёда 50
млн сув ости туризми ишқибозлари маска билан унча катта бўлмаган
чуқурликларда ва акваланг билан 70 м.гача бўлган чуқурликда сузишади.
Бундай саргузаштлар ишқибозлари учун сув ости дунёсини ўрганиш ҳақиқий
ором ҳисобланади. Масалан, Қизил денгиз сув
остида сузиш учун чексиз
имкониятларга эга ва курортга келганлар учун кўнгил очишининг энг муҳим
турларидан бири ҳисобланади.
Сув ости хазиналарини, қадимий ёдгорликлар ва чўккан кемаларни
қидириш ва тамоша қилиш туризмнинг энг муҳим туридир. Греция, Кипр,
Италия, Туркия ва Ўрта eр денгизидаги бошқа мамлакатлар ўзининг сув ости
хазиналаридан унумли фойдаланишади.[2]
Чўккан кемаларни тамоша қилиш - энг машҳур саргузашт турларидан
бири. Фин кўрфазида викинглар (8- аср охири ва 11- аср ўрталарида Европа
мамлакатларига денгиз йўли орқали савдо - сотиқ учун борган, қароқчилик ва
босқинчилик юришлари қилган скандинавлар) ва
швед - рус урушлари
давридан иккинчи жаҳон уруши давригача бўлган турли вакилларга хос 5000 га
яқин сув ости объектлари аниқланган. Крест бурни атрофидаги Виборг райони
77
алоҳида қизиқишга эга. У eрда бир вақтнинг ўзида курашда ҳалок бўлган 150
дан ортиқ швед кемалари топилган. Сув ҳарорати совуқлиги туфайли кемалар
яхши сақланган. Фин қўлтиғи сувида (архив маълумотларига қараганда)
биринчи фин авлиёси - авлиё Генрих ётибди. У 1720 - йили келтирилган ва
ибодатхонанинг бошқа хазиналари билан бирга сувга бутунлигича туширилган.
Тарихий қийматга эга бўлган шунга ўхшаш объектлар Ладога кўли (Россия)
сувида топилган. Бу худудларда сув тагига тушишларни ташкил қилувчи
махсус туристик фирмалар фаолият кўрсатади.
Қайд этиш жоизки, туристик объектлар ўзининг тарихий келиб чиқиши,
географик жойлашуви, табиий шароит таъсирида юзага келади. Туристик
ресурслар бўлсагина туризм амалга ошади. Шундай экан туристик ресурслар
географиясини кенгайтириш ҳамда уларни асрашимиз лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: