БОШЛАНҒИЧ СИНФ МАТЕМАТИКА ДАРСЛАРИДА ТОПШИРИҚЛАР
ТИЗИМИ ВА УНИНГ САМАРАДОРЛИГИ
Шодмонов Х. Б. – ўқитувчи, ТДПУ, Тошкент, Ўзбекистон.
Аннотация.
Теоретические и практические идеи о процессе создания набора
творческих задач по математике, учебных ситуациях и формах их организации, принципы
создания системы задач по математике.
Аnnotation.
Theoretical and practical ideas on the process of creating a set of creative tasks
in mathematics, learning situations and forms of their organization, the principles of creating a
system of tasks in mathematics.
Математика дарсларини кузатиш ва қайд этиш жараёнида қуйидаги саволларга жавоб
изланади: дарс мақсадига мос топшириқларнинг танланганлиги; ўқув топшириқларининг
мазмуни, топшириқларнинг ўқув материали мазмунига мослиги, ўқувчиларнинг реал ўқув
имкониятларига мувофиқлиги; у ёки бу ишнинг ўқув топшириқлари тизимидаги ўрни;
ижодий топшириқларнинг математикадан дарс тури, босқичлари билан алоқадорлиги;
топшириқларни бажаришда фойдаланиладиган усуллар, олдин ўрганилган билим ва фаолият
усулларини қўллаш, янги билим ва фаолият усулларини қайд қилиш воситалари; ўқув
BOSHLANG‘ICH TA’LIMGA XALQARO BAHOLASH DASTURLARINI JORIY ETISHNING ISTIQBOLLARI
258
XALQARO MIQYOSIDAGI ILMIY-AMALIY KONFERENTSIYA MATERIALLARI
топшириқларининг ўқув материали мазмунини тўлиқ ўзлаштириш талабларига етарлича
жавоб бериши; ўқув топшириқларининг ўқувчи мустақил ишлашига таъсири.
Бошланғич синфларда математикадан топшириқлар тизимини яратиш унда
математикадан ижодий топшириқлар мажмуасини яратиш жараёни, ўқув ҳолатлари ва
уларни ташкил этиш шакллари, математикадантопшириқлар тизимини яратиш тамойиллари
ҳақидаги назарий ва амалийфикрлар баён этилган.
Математикадан топшириқлар тизимини яратиш конструктив жараён сифатида ўзига
хос қурилишга эга. Бу жараённинг етакчи таркибий қисми ўқитишдир. Ўқитиш – бу
ўқитувчининг фаолияти бўлиб, у ўзига хос мақсад, восита, натижага эга. Ўқитиш
фаолиятининг асосий вазифалари ўқувчиларга таълим бериш, уларни ақлий ривожлантириш
ва тарбиялашдан иборат. Топшириқларни тайёрлаш жараёнининг яна бир таркибий қисми
шундай тизимни яратиш воситаларидир. Топшириқлар тизимини яратиш жараёнида
ўқитувчи ўзи билан ўқув материали ўртасига турли воситаларни қўйиб, ўқув материалини
бир ҳолатдан (масалан, дарсликдаги ҳолатдан) иккинчи ҳолатга (масалан, ижодий
топшириқлар тизими шаклига) олиб келади.
Топшириқлар тизимини яратишнинг яна бир таркибий қисми конструктив жараён
предметидир. Конструктив жараёнда ўқув материали фаолият предмети ролида иштирок
этиб, таълим мазмунидан ижодий топшириқлар тизими шаклини олади. Ижодий
топшириқларни тузиш ва уларнинг тизимини яратишда барча ўзгаришлар ўқув материалида
юз беради. Бу ўзгаришлар кейинчалик ўқувчиларнинг ўқув-билув фаолиятига кўчади.
Таълим жараёнида ўқитувчи ва ўқув материали ўртасида икки хил етакчи муносабат
ажратилади: «Ўқитиш ва ўқув материали», «Ўқитувчи ва ўқувчи». Ўқитувчи дастлабки
муносабат («Ўқитиш ва ўқув материали»)га кўра ўрганилаётган мазмунни ўқувчиларнинг
реал ўқув имкониятларига мослаштиради, навбатдаги муносабат («Ўқитувчи ва ўқувчи»)ни
инобатга олиб, ўқувчиларнинг ўқув-билув фаолиятини амалга оширади.
Ўқув материали ва унинг ўзгартирилган шакли – ўқув топшириғи ўртасида тўрт хил
алоқа мажуд: мазмунан алоқа, мақсадли алоқа, функционал алоқа, усулий алоқа.
Ўқитувчи таъсиридан ўқув материали ёки унинг ўзгартирилган шакли– ижодий
топшириқ билан ўқувчи ўртасида ҳам тўрт хил алоқа амал қилади. Булар топшириқнинг
мазмуни, мақсади, функцияси ва уни ечиш усулидир.
Математикадан у ёки бу ҳодисани ўрганишга тайёргарлик кўриш, ўрганиш,
мустаҳкамлаш характеридаги ижодий топшириқлар бир-бирини тўлдириб, таълим
жараёнининг самарали кечишини таъминлайди. Бундай йўл билан ўтказиладиган ижодий
топшириқларнинг олдингиси кейингиси учун очиқ тизим сифатида амал қилиб, билим,
малакаларни тушуниб, пухта эгаллашга олиб келади. Топшириқлар ва улар асосида онгда
ҳосил қилинадиган ўқув ҳолатларининг бир-бирига нисбатан очиқлиги ўзлаштириш
жараёнидаги ворисликни таъминлайди.
«Ўқув топшириғи ва ўқувчи» тизимида ўрганиладиган асосий ҳодисалардан бири
«ўқув ҳолати» муаммосидир.
Ўқув ҳолатини ташкил этиш ва бошқаришда бир қатор методик талабларга риоя
қилинади. Бундай талаблар қаторига қуйидагилар киради:1)ўқув ҳолати ўрганилаётган ўқув
материали ва ўқув фаолияти ўртасида фаол боғланишни юзага чиқариши лозим; 2)ўқув
ҳолатлари ўқувчиларда янги билим, янгича фаолият усулларига қизиқишни оширади; 3)ўқув
ҳолати ўқув-билув фаолиятининг амалий йўналишини оширади; 4)ўқув ҳолати
ўрганилаётган ўқув материалининг умумий қурилишини қамраб олиши, ўқув материали
асосий хусусиятларини ўзида акс эттириши лозим; 5)ўқув ҳолати синф ўқувчилари
тушунадиган даражада, ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари, реал ўқув имкониятларига мос
бўлиши зарур; 6)ўқув ҳолатининг самарадорлиги кўп жиҳатдан унинг ўқув материалини
ўрганиш мақсадига мослигига боғлиқ; 7)ўқув ҳолатлари ўрганилаётган ўқув материали,
BOSHLANG‘ICH TA’LIMGA XALQARO BAHOLASH DASTURLARINI JORIY ETISHNING ISTIQBOLLARI
Do'stlaringiz bilan baham: |