Сборник докладов республиканской научно-технической конференции значение информационно-коммуникационных


БИРГИНА ФОЙДАЛАНИШГА АСОСЛАНГАН ПРОТОКОЛЛАРНИНГ



Download 7,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet171/267
Sana14.07.2022
Hajmi7,55 Mb.
#795134
TuriСборник
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   267
Bog'liq
Maqola

БИРГИНА ФОЙДАЛАНИШГА АСОСЛАНГАН ПРОТОКОЛЛАРНИНГ 
ХАВФСИЗЛИК ТАҲЛИЛИ 
О.Ё. Зокиров (доцент, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ) 
А.Н.Махмудов (магистрант, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ) 
Ҳозирда булутли ҳисоблаш тизимларида ва корпоратив ташкилотларда 
айнан 
SSO 
асосида 
фойдаланувчиларни 
аутентификациялаш 
ва 
авторизациялаш 
амалга 
оширилмоқда. 
Мазкур 
технология 
фойдаланувчиларга кўплаб хизматлардан ёки тизимлардан фойдаланиш учун 
ягона қайд ёзувини ишлатиш имкониятини тақдим этади. SSO 
технологиясидан 
фойдаланишнинг 
контекс 
диаграммаси 
1-расмда 
келтирилган. 
SSO
Фойдаланувчи
Мижоз
Хизматлар
A
A
A
A
A- аутентификация ва/ ёки авторизация токени
1
2
3
4
3
4
3
4
1-расм. SSO технологиясидан фойдаланишнинг контекс диаграммаси 
Мазкур диаграмма SSO технологияси ишлашининг умумий кўринишини 
тасвирлайди. Мазкур технологияда кўп сонли 
фойдаланувчилар
тури мавжуд 
бўлиб, улар компьютер, таблет, мобил телефонлар ва бошқа қурилмалардан 
фойдалинишлари мумкин (шунинг учун уларни 
мижоз
деб номлаш мумкин). 
Мазкур фойдаланувчилар маълумотлар, иловалар ёки иловалар қисми 
кўринишида бўлиши мумкин бўлган 
хизматдан 
фойдаланишни истайдилар. 
SSO технологиясидан фойдаланиш орқали, фойдаланувчилар хизматлардан 
фойдаланиш учун шахсни тасдиқлаш ва авторизация муолажаларини амалга 
оширадилар. 
SSO технологиясини тушунтириш учун қатор муҳим тушунчалар 
мавжуд, улар қаторига 
идентификация провайдери 
(Identity Provider
, IdP
)

авторизация сервери 
(Authorization Server
, AS
)
, хизмат провайдери 
(Service 
Provider, 
SP
), 
фойдаланувчи агенти 
(User Agent, 
UA
), 
токен 
(Token) 
кабиларни киритиш мумкин [126]. SSO технологиясини амалга оширишнинг 
бир қанча усуллари мавжуд, улар умумий номда 
SSO протоколлари 
деб 
юритилади. Ҳар бир SSO протоколи маълум шароитларга мўжалланган ва 
улардан турли мақсадларда фойдаланилади. Ҳозирда кенг қўлланилувчи SSO 
протоколларига OAuth2 , OpenID Connect, SAML, LDAP, CAS, CoSign ва 
бошқаларни киритиш мумкин.
Ҳар бир протокол ўзида SSO технологияси хизматини таклиф қилсада, 
уларнинг ишлаш принципида, маълумотларни сақлаш форматида, таклиф 


361 
қилган хавфсизлик муолажаларида ва амалга ошириш тартибида катта 
фарқлар мавжуд. Шу сабабли, бирор протоколни танлашдан олдин уларнинг, 
фойдаланилувчи тизимга мослигини аниқлаш мақсадида қиёсий таққослаш 
лозим. Шунинг учун қуйида SSO технологиясини булутли хизмат учун 
амалга оширишдан олдин уларни тизимга мослигини текшириш амалга 
оширилди. 
Дастлаб, SSO технологиясини амалга ошириш имконини берувчи 
протоколларнинг вазифалари бўйича таҳлили амалга оширилди. Таҳлил 
натижалари 1-жадвалда келтирилган. Таҳлил протоколларда аутентификация, 
авторизация имконининг мавжудлиги, токен формати, токеннинг амал қилиш 
муддатининг мавжудлиги ва фойдаланишда фойдаланувчи розилигини сўраш 
каби омиллар асосида амалга оширилди. Жадвалдаги ? белгиси - маълумот 
ноъмалумлигини англатса, * белгиси авторизация учун аутентификациядан 
ўтказилиши, яъни, алоҳида аутентификация муолажасини мавжуд 
эмаслигини кўрсатади. 
SSO технологиясини амалга ошириш протоколларининг таҳлили 1-жадвал 
Аутентификация Авторизация 
Токен 
формати 
Фойдаланувчи 
розилигини 
сўраш 
Токен 
муддати 
OAuth2 
Йўқ

Бор 
XML ёки 
JSON 
Бор 
Танловга 
кўра 
OpenID 
Connect 
Бор 
Бор 
JSON 
Бор 
Бор 
SAML 2.0 
Бор 
Бор 
XML 
Йўқ 
Бор 
LDAP 
Бор 
Бор 

Йўқ 
Йўқ 
CAS 
Бор 
Йўқ 
XML 
Йўқ 

CoSign 3 
Бор 
Йўқ 
XML 
Йўқ 

Протоколларни амалга оширишда уларда фойдаланилган токенларнинг 
формати муҳим аҳамият касб этади. Хусусан, JSON формати XML форматига 
қараганда ҳозирги кундаги фойдаланишга қулай, ихчам ва тушунарли. 
Бундан ташқари XML форматида кўплаб ортиқча “сўз”лар мавжуд бўлиб 
JSON форматидан маълумотни ўқиш ва ёзиш ҳам XML форматига нисбатан 
тезкор амалга оширилади.
Мазкур диссертация ишида амалга ошириладиган аутентификация 
усулининг оммавий бўлиши (яъни, веб, форма кўринишда, мобил платформа 
ва ҳ.) ва авторизация имкониятини ҳам тақдим қилиши 
талаблари
қўйилди. 
1-жадвалдаги натижалар эса OAuth2, CAS ва CoSign протоколларида 
авторизация ёки аутентификация муолажаларининг мавжуд эмаслигини 
кўрсатмоқда. Демак, LDAP, SAML 2.0 ва OpenID протокол вариантлари 
қолади. 
LDAP протоколдан локаль тармоқда SSO хизматини қуришда 
фойдаланилсада, веб иловаларда қўлланилмаганлиги сабабли, кам қизиқарли 
соҳа ҳисобланади.
SAML 2.0 протоколи ўзида XML форматига токенни тақдим қилиши 
сабабли, ҳисоблаш имконияти чекланган муҳитлар учун ноқулайдир. 
Шунинг учун, булутли ҳисоблаш тизимлари аутентификация, авторизация ва 


362 
турли муҳитларда амалга ошириш имкониятини тақдим этувчи OpenID 
Connect протоколи танлаб олинди. Бундан ташқари OpenID Connect 
протоколини танлашда унинг янги стандарт эканлиги ва аксарият булутли 
ҳисоблаш хизматларини таклиф этувчилар (Facebook, Googele ва ҳ.) 
томонидан фойдаланиш даражаси ҳам инобатга олинди. 

Download 7,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   267




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish