7
бўйича амалий машғулотлар улушини ошириш бўйича аниқ вазифалар
белгилиб берилган.
Маълумки, таълим мазмуни инсонни ўқитиш жараѐнида эгаллаши лозим
бўлган компетенциялар ҳажми ҳамда характери билан белгиланади. Шу
сабабли ҳам таълим мазмуни режалаштирилган мақсадга мувофиқ ҳолдаги
йўналиш ва ҳажм бўйича шакллантирилади. У тегишли меъѐрий ҳужжатлар:
таълим стандартлари, ўқув режа, ўқув дастурлари шаклида расмийлаштирилиб,
ўрнатилган тартибда тасдиқланади.
Таълим мазмунини тўғри белгиланиши ҳамда унга зарур ўзгартиришлар
киритишда таълим мазмунининг янгиланиб бориш имкониятлари, яъни таълим
мазмунини модернизация қилишни ҳам эътиборга олиш лозим.
Белгиланган
мазмун асосида ўқув фанлари, ўқув соатлари, машғулот турлари аниқланади ва
бунда таълим мазмуни томойилларига асосланади.
Кредит тизими яна талабаларга йўналтирилган таълимга асосланада. Бу
ўқув муҳитида талабаларни мустақил ўрганиш ва танқидий фикрлаш
қобилиятни оширишга қаратилган сифатли ўзгариш жараѐни бўлиб,
натижаларга асосланган ѐндашувдир. Талабаларга йўналтирилган таълим
қуйидаги элементларга асосланади:
• талабанинг фаол ўрганиши
• танқидий ва таҳлилий ўрганиш ва тушунишга урғу бериш
• талабанинг маъсулиятини ва жавобгарлигини ошириш
• талабанинг мустақил ўрганиши ошириш
• талаба ҳамда профессор-ўқитувчилар ўқув жараѐнида
акс эттирувчи
(reflective) ѐндашувидан фойдаланиш. Кредит модуль тизимида янги дастурлар
яратиш ушбу тамойилларни инобатга олиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Ҳар бир талаба ўзининг мотивацияси ва индивидуал имкониятларига
асосан ўзининг махсус компетенцияларига эга бўлади. Бу компетенциялар
техник ва технологик,
психологик-педагогик, фалсафий, физик-математик
ҳамда бошқа кўринишдаги билимлар тўплами бўлиб, талаба қайси йўналишга
мос билимлар эхтиѐжи бўлса, шу мазмундаги билимларни банкдан ажратади.
Бу билимларни махсус компетенциялар асосида чуқурлаштириб ўрганиш
касбий компетенликни шакллантиришга асос бўлади.
Инновацион фаолиятга асосланган ўқув жараѐнини инновацион янги
илмий ғоялар ва концепциялар асосида таълим
мазмунини янгилашга ва уни
такомиллаштиришга хизмат қилади. Бунда ўқитувчиларнинг касбий
компетентлик даражалари юқори бўлиши талаб этилади, у эса ўз навбатида,
талабаларнинг ўқув фаолиятига таъсир қилади.
Таълим-тарбияга инновацион
8
ѐндашув доимий ва мустақил равишда олиб борилади. Талаба янада кўпроқ
янги илмий ғояларнинг тадқиқотчиси ва амалга оширувчиси бўлиб етишади
ҳамда унда ҳаѐтга, меҳнатга, ўз касбига нисбатан инновацион ѐндашуви
шаклланади. Демак, таълим жараѐнида инновацион технологияларни киритиш,
педагогик янгиликларни яратиш, баҳолаш ва ўзлаштириш жараѐнларни
бошқариш масалаларини ижобий ҳал қилишда инновацион фаолият муҳим
аҳамият касб этади.
Таълимнинг ахборотлаштириш шароитида ташкил этишнинг муҳим
омиллар сифатида қуйидаги электрон таълим шакллари, усул ва воситаларини
келтириш мумкин:
Mobile Learning. Интернет тармоғига уланган ва хисоблаш имкониятларга
эга мобил қурилмалар Mobile ―SMART phones‖
воситаларнинг таълимда
оммалашуви. Мобил ўқув материалларини таклиф қилиш - бу мобил таълимдан
фойдаланишнинг энг кенг тарқалган усули ҳисобланади. Ўқитувчи интернетга
жойлаштирган
видеони
иштирокчилар
томоша
қилгандан
сўнг,
иштирокчиларга топшириқлар берилиши мумкин. Мобил таълимнинг ушбу
усулининг интерактивлиги камроқ ҳисобланади. Ўқитувчи ва талабалар
ўртасида ҳеч қандай ўзаро боғлиқлик ѐ'қлиги сабабли, таълим олишни асинхрон
усулига айлантиради.
Do'stlaringiz bilan baham: