7.1.4. Муассиснингҳуқуқлари:
а) мазкур Уставда назарда тутилган тартибда муассасани бошқаришда иштирок
этиш;
б) муассасанинг фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳамда унинг бухгалтерия
дафтарлари ва бошқа ҳужжатлари билан танишиш; в) исталган вақтда муассасадан чиқиш;
г) муассаса тугатилган такдирда, кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилинганидан
кейин қолган мол-мулкни олиш;
д) мазкур Уставда назарда тутилган ҳажм ва шаклда муассаса фаолияти
натижаларида иштирок этиш;
е) муассаса фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир таклифларни
йиғилишда кўриб чиқиш.
7.1.5 Муассаса фаолиятини олиб бориш учун муассис ўз зиммасига қўйидаги вазифаларни олади:
а) муассаса Уставида назарда тутилган тартибда, миқдорда, усулларда ва
муддатларда Устав фондига улуш қўшиш ва қўшимча тўловлар тўлаш;
б) муассасага нисбатан белгиланган тартибда ўз зиммасига олинган
мажбуриятларни бажариш;
в) муассаса фаолияти тўғрисида конфиденциал маълумотларни ошкор
қилмаслик;
г) муассаса фаолиятини амалгаоширишда ёрдам бериш;
д) муассис улушнинг (улуш бир қисмининг) учинчи шахсларга ўтиши;
е) муассаса муассиси ўз улушини ёхуд унинг бир қисмини учинчи шахслар
фойдасига воз кечиши мумкин;
ё) муассаса Устав фондидаги улушдан (улушнинг бир қисмидан) бошқа
шахснинг фойдасига воз кечгани ҳақида бундай воз кечишнинг далилларини
тақдим этган ҳолда ёзма равишда муассасага хабар қилиши лозим;
ж) муассаса муассиснинг улуши тўлиқ тўлангунга қадар бўлган даврда у фақат
тўланган қисми бўйича бошқа шахсга ўтказилиши мумкин;
з) ўз улушини (улушнинг бир қисмини) учинчи шахсга сотиш ниятида бўлган
муассаса иштирокчиси улуши сотиладиган баҳони ва бошқа шартларни
кўрсатган ҳолда бу ҳақда муассасанинг ўзини ёзма равишда хабардор қилиши
шарт;
и) муассаса ўзининг устав фондидаги улушни (улушнинг бир қисмини) олишга
ҳақли эмас, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
7.1.6. Муассис ўз мажбуриятларини бажармаган ёки етарли даражада бажармаган тақдирда устав фондидаги улуши доирасида моддий жавобгарликка тортилади. Ҳақикий зарар тўланиши лозим.
7.1.7. Муассис бошқа тарафдан олинган тижорат, молия маълумотларини конфиденциаллигини сақлайди ва унинг тарқалиб кетмаслиги учун барча керакли чораларни қўллайди.
7.1.8. Конфиденциал маълумот билан учинчи шахсларни таништириш, уларни чоп этиш ёки бундай маълумотларнинг бошқа ҳил усулда ошкор этилиши муассис учинчи шахсларга уларни қандай маълумотларни билиши зарур бўлган биргаликдаги фаолиятига жалб қилинган такдирдагина конфиденциал маълумотларни очиш мумкин ёки фақат керакли кўламдагина ошкор этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |