Sayt xaritasi qiziqarli saytlar


ҲАРБИЙ ВА ҲАРБИЙ-МАЪМУРИЙ УНВОН ВА МАНСАБЛАР



Download 2,18 Mb.
bet3/10
Sana11.06.2022
Hajmi2,18 Mb.
#655410
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
qoqon xonligida unvonlar

1. ҲАРБИЙ ВА ҲАРБИЙ-МАЪМУРИЙ УНВОН ВА МАНСАБЛАР
1. МИНГБОШИ — мўғуллар истилоси даврида мавжуд (уларда: тимчи), минг нафар аскарнинг бошлиғи. Маъмур сифатида минг нафар отлиқ аскар берадиган мулкнинг ҳокими. Ҳарбий юришлар вақтида қўшинни бошқариб, лашкарбоши унвонини оларди. Бу унвоннинг эгаси вазирликка даъво қиларди. Қўқон хонлигида мингбоши амали Шералихон даврида (1842-1844 й.) юқори даражадаги вазифага айланиб кетган. Машҳур мингбошилар Муҳаммад Юсуф, Шодибой, Мусулмонқули қипчоқ, Муҳаммад Диёр, Мулло Холбек, Мирзо Аҳмад, Ниёз Муҳаммад, Алимқули, Абдураҳмон Мусулмонқули ўғли ва бошқалар бўлганлар.
БОТИРБОШИ — ботир ва баҳодирлар бошлиғи. Беш юз нафардан кўп даста ёки тўпга бошчилик қиларди. Вилоятларда ботирбоши ҳарбий ва қўшин ишларига масъул эди. Ботирбоши баъзан қурилиш ҳамда суғориш (ариқ қазиш) ишларига ҳам бошчилик қилган. Хонликдаги Улуғ наҳр ариғи Отабек ботирбоши саркорлиги остида амалга оширилгани маълум.
ҚУШБЕГИ — ҳарбий қўшиннинг бошлиғи. Юриш ва жанг вақтларида берилиб, унинг эгаси мингбошилик унвонини олишга даъво қиларди. (Бухорода энг олий мансабдор шахслардан ҳисобланарди.) Қушбеги мансабига кўтарилган зот алоҳида вилоятга ҳам ҳоким бўлиши мумкин бўлган. Умархон даврида Ражаб қушбеги, Муҳаммад Алихон замонида Муҳаммад Шариф қушбеги, кейинчалик хонлик тарихида Шодмон Хўжа қушбеги (мингбоши), Мирзо Аҳмад қушбеги (кейинчалик мингбоши мансабига кўтарилган) маълум ўрин эгаллаганлар.
ВОЛИ (ноиб-муовин) — вилоят ва туманларда хоннинг ўринбосари. Вилоятларда лашкар унга итоат этарди ва у вилоятнинг ҳарбий-маъмурий ишларига бошчилик қиларди.
ҚАЛЪАБОН (қутвол) — Қўқон хонлигининг чегараларида жойлашган қалъа ва истеҳкомларнинг ҳокими бўлиб, шу туманларнинг ҳарбий-маъмурий, хирож ва бож олиш ишларига, чегарани муҳофаза қилиш ишларига жавоб берарди. Ҳарбий мақсадга кўра, қалъабон вазифасига додхоҳдан қушбегигача бўлган шахслар тайинланарди. Лекин маҳаллий манбалар маълумотига қараганда, баъзан хон номақбул кишини ўзидан четлатиш учун ҳам узоқдаги қалъаларга уларни ҳоким қилиб юборарди. Қаноатшоҳ оталиқ Маллахон даврида Туркистон ўлкасида шундай сургунда бўлиб қайтган эди.
ҚЎРБОШИ — қўрхона, яъни, қурол-аслаҳа, яроқ, тўп ясаш ишхоналарининг бошлиғи. Хон ва мингбошига итоат қиларди. Худоёрхоннинг сўнгги хонлик даврида (1866-1875 йиллар) Қўрбоши қўрхона, милтиқхона, тўпхона (ишхонаи тўпхона)ларга бошчилик қилиб, хом ашё топиб келишдан тортиб, то тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва уларни хон қарорига биноан тарқатиб бериш жараёнигача жавобгар эди. Масалан, Бахти Муҳаммад қўрбоши бошчилигида оврўпача қуроллар (милтиқи фаранги), тўплар, жазоиллар ва уларнинг ўқлари, ўқ қутилари (жилдсандиқи тўп ва тиркаш), тўп аробалари ва қурол-аслаҳаларнинг эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариларди.
ЁВАР — соқчиларнинг бошлиғи. Дастаси юз нафар аскардан иборат эди. Ёвар ўз дастаси ёки тўбининг ҳисоб-китоби, йиллик харажатини аскарлари учун хазинадан олиб берарди. Ёварлар хон девонининг ҳужжатларида ғаллагир (ғалла олувчи), жавгир (буғдой олувчи) ва сарпо олувчи сифатида қайд этилган. Баъзан ёвар бирор ариқ (жўй) ёки анҳорга ҳам соҳиб бўлиб, хизмати учун «миробона» ҳақ олган. Баъзи ҳужжатларда ёвар тўпчилар дастасининг бошлиғи ҳамда қурол ясовчилар устахонасининг сардори сифатида тасвирланган. Маҳаллий манбалардан «Тарихи Алимқули амирлашкар» асарида Хайр Муҳаммад ёвар амирлашкар шахсий дастасининг бошлиғи сифатида тилга олинган.
ТЎПЧИБОШИ — тўпчилар бошлиғи.
ТЎҚСАБО — ўзларининг туғига эга бўлган ҳарбий дастанинг бошлиғи (Бухорода VII даражали мансабдор саналган.)
ПОНСАДБОШИ — беш юз нафар аскардан иборат гуруҳнинг раҳбари.
ЮЗБОШИ — юз кишилик дастанинг бошлиғи.
ПАНЖОҲБОШИ (элликбоши; «элбоши» эмас) — эллик нафарлик ҳарбий тўбнинг сардори.
ДАҲБОШИ (ўнбоши) — ўн нафарлик жанговар дастанинг сардори.
ҚОРОВУЛБЕГИ — соқчилар ва қоровулларнинг бошлиғи.
Ҳарбийлар қаторига аскар, сарбоз, нўкар (навкар), мерган, маҳрам (мулозим маъносида), ботур, жазоилчи, тўпчи, занбарчи (тўпчи ва жазоилчининг ёрдамчиси), қўрчи, қоровул (соқчи) кирардилар. Қўшинда яна ноғорачилар, карнайчи, сурнайчи, дафчи (катта ноғораларни чалувчи), кўс ва дуҳулчилар, туғчи (байроқбардор) ҳам хизмат қилардилар.
Бу унвонлар ўртасида мингбошидан понсадбошигача олий унвонлар ҳисобланарди; юзбошидан қоровулбегигача ўрта унвонли мансаблар, қолганлари паст унвонлар ҳисобланарди. Ҳарбийлар ўртасида элликбошидан мингбошигача лавозимдаги амалдорлар хизматларига мулозимларни олардилар. Понсадбошидан юқори лавозимдаги ҳарбийларга яна мирзо ва мунши ҳам хизмат қиларди.
Маълумотларга қараганда, бу унвонлар соҳиблари саройдан йилига қуйидагича миқдорда маош олганлар:
Юзбоши йилига 80 пуд буғдой, 240 пуд жўхори (отлари учун), кимхоб чопон, салла, тўшак (ёки 3 тилло), этик, пўстин, тўн, чакмон, 2 қўй, чепрак, чой (икки қадоқ), оқ чой ва ҳар ойи 1 тиллою 4 танга пул, яъни, бир йилда жами 36 тиллога тенг маош оларди.
Қушбеги 1500 танга, қўрбоши 400 танга, тўқсабо 300 танга, қоровулбеги 200 танга, қўрчи 70 танга ва баҳодурлар 20 ботмон (1 ботмон — 7,8 кг. — Ш. В.) буғдой билан 50 танга йиллик маош олардилар.
Ҳарбийларга хизматлари эвазига хон томонидан муайян мулк (ер, ариқ ёки анҳор) бериларди. Бундай мулк «танҳо» бўлиб, мулкдор «танҳодор» бўлиб қоларди. Танҳодорлик ҳуқуқи муайян муддатга берилиб, бир умрга ҳам берилиши мумкин эди. «Танҳо» тўғридан-тўғри мерос қолмасди. Танҳодорнинг ўғли — вориси отасининг ваэифасига ўтсагина бу мулк ўғлига ўтарди. Баъзан муайян мулкнинг ер, ариқ, анҳор, қишлоқ хирожи ёки танобона солиғи ҳарбий кишига хизмати эвазига бериларди. Бу мулкнинг шакли «тархон» бўлиб, эгаси шу солиқларни оларди. Ҳарбийларда ўз шахсий мулклари бўлса, улар солиқ тўлашдан озод этиларди. Муайян мулкдан хирож олиш ҳуқуқи (муайян муддат учун ҳам) тархон ёки вақф шаклида ҳарбийлар ва руҳонийларга ҳам берилган. Худоёрхон даврида мулкни «урғу» (мусодара) қилиш йўли билан ҳам хазина тўлатиб турилган. Бирон айб рўй берса, ҳатто кучли ҳарбий саркардалар, қабилаларнинг бой ашрофлари ва қўшин амирларининг мол- мулклари ҳам мусодара қилиниб, ўзларига жазо бериларди.
Булардан ташқари, ҳарбий юришлар натижасида қўлга киритиладиган ўлжа ҳарбийларнинг қўшимча даромадлари ҳисобланарди. Бундай йўл билан тўпланган мол-мулк юриш қатнашчилари ўртасида тенг тақсим қилинарди.
1842 йили Бухоро фақиҳлари берган фатво асосида Фарғона замини талон-тарож бўлганини Аваз Муҳаммад Аттор махсус қайд қилган эди. Агарда Бухоро амирларидан фақат Музаффарнинг Қўқонга қарши юришларинигина олсак ҳам, бу уруш натижасида эгалланган «ўлжа»ларнинг миқдорини аниқлаш қийин бўлади (1).
Олимхон даврида 1809 йили Тошкентга юриш қилинди ва хон фармони билан Қўқон лашкари Чимкент ва Сайрамга закот олишга юборилди. Лекин Олимхон бу юришдан келган бой «ўлжа»га бир ўзи соҳиблик қилмоқчи эди, лашкар норизо бўлиб, ундан юз ўгирди ва амир Умар (Умархон) тарафига ўтиб олди (2). Қўқон хонлиги билан Бухоро ўртасида жойлашган Жиззах, Ўратепа икки тарафдан ҳам ҳарбий юришларнинг доимий нишонига айланиб қолган эди. Биргина амир Умархон даврида Ўратепага қарши 16 марта қўшин тортилгани манбалардан маълум.

Download 2,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish