Shodmon Vohid. Qo’qon xonligidagi unvon va mansablar
Muallif Adib: O'zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati, Tarixiy hujjatlar, nodir qo'lyozmalar 13.09.2019 1 izoh
Ушбу мақола ўзбек халқи тарихининг нисбатан кам ўрганилган, ўша кам ҳолда ҳам холис ўрганилмаган давлатчилик қадриятларининг бир зарур нуқтасидан — Қўқон хонлигидаги унвон ва мансаблардан баҳс этади. Бу маззу тарих илмига қизиқувчиларга қанчалик аҳамиятли бўлса, ёзувчи-шоирларга ҳам шунчалик муҳим, деб ўйлаймиз.
ҚЎҚОН ХОНЛИГИДАГИ УНВОН ВА МАНСАБЛАР
Шодмон Воҳид
Тарих фанлари доктори
Қўқон хонлиги XVIII асрнинг бошларида бўлиниб кетган аштархонийлар салтанатининг бир парчасида ташкил топиб, 1876 йилнинг феврал ойигача мавжуд эди. Бу давлат XVI-ХIХ асрларда Туркистоннинг тарихий-сиёсий, хўжаkик ва маданий ҳаётида катта ўрин тутган.
Қўқон хонлигининг асосчиси Минг қабиласининг бошлиғи Шоҳруҳбий (вафоти 1721 йил) ҳисобланади. Хонликда, Бухоро аморати(амирлиги)га ўхшаб, Амир Темур даврида шаклланган давлат бошқарув тартиби ва тузуми мавжуд эди. Қўқон хонлигида жорий қилинган ҳар хил унвон ва мансаблар, вазифа ва мартабалар ҳамда амалларни ўрганиш Ўзбекистон мустақил давлат бўлган бугунги кунда катта аҳамият касб этади.
Маълумки, Туркистондаги давлат бошқарув тартибининг тарихи қадимий замонларга бориб тақалади. Шарқ давлатчилик тузуми Аҳоманийлар давридан (эрамиздан олдин 6-5 асрлар) бошлаб то соҳибқирон Амир Темур давригача муайян бир тартибда бўлиб келиб, Амир Темур даврида аниқ бир низом асосига ўрнатилган эди Кейинчалик бу низом давр ва эамона тақозосига кўра баъзи ўзгаришларга учраб, XX асрнинг бошларигача яшади.
Туркистон давлатларида жорий бўлган вазифа ва унвонлар, мансаблар, уларнинг соҳиблари ҳақидаги баъзи маълумотлар олимлардан А. Кун, Ч. Валихонов, В. В. Бартолд, А. Семёнов, Б. Аҳмедов, А. Вилданова, А. Л. Троицкая, Р. Набиев асарларида учрайди. Булар ичида Б. Аҳмедовнинг «Мулоқот» мажалласида эълон қилинган «Амир Темурнинг давлатни идора қилиш сиёсати» (1994 й., 3-4 ва 5-б-сонлар) мақоласи жуда қийматлидир.
Марказий Осиё давлатларининг «тарихини ўрганиш тарихчи ва ҳуқуқшунос олимлар олдида турган муҳим ва асло кечиктириб бўлмайдиган вазифадир, чунки бундай илмий изланишларнинг илмий ва назарий аҳамияти бениҳоя каттадир» («Мулоқот», 1994, 3-4 сон, 37-бет), деб ёзади Бўрибой Аҳмедов.
Шу каби мулоҳазаларга таяниб ва ўнлаб маҳаллий тарихчиларнинг XIX асрда битилган тарихий асарларининг маълумотлари асосида бизни қизиқтираётган масалаларни ёритиш йўли бугунга келиб очилди. Қўқон тарихига оид асарларнинг сони ўттиздан ошади, аммо улардаги муҳим маълумотлар илмий изланишлар доирасига тўлиқ жалб этилмаган. Афсуслар бўлсинки, бу маълумотлар тарқоқ ва паришон ҳолатда ҳалигача қолиб кетмоқда.
Қўқон хонлигидаги унвон, мансаблар ва амалларга маҳаллий муаллифлардан «Туркистон вилоятининг газети» муҳаррири Мулло Олим Маҳдум Хўжа «Тарихи Туркистон» номли асарида (Тошкент, 1915 й., 164-165-бетлар) тўхталиб ўтган. Мулло Олим хонликдаги амалдорларни 24 даражага бўлиб, қуйидаги маълумотларни беради:
«Хўқанд хонликлари асрида жорий бўлуб турган ҳар хил мансаблар, чунончи: Мингбоши ва Амири лашкарлик мансаби. Бу мансаб военнуй министирлик қаторида бўлуб, ондин бошқа ҳукуматнинг ҳамма ишига мудохаласи, чунончи, хорижия, дохилия ишларига тамом дахли бўладур.
Иккинчи Қушбегилик мансаби. Бу мансабдаги одамлар доимо хон ҳузурида маслаҳатчи қаторида туруб ва ёки бирор катта шаҳарга ҳокими бил-истиқбол насиб қиладур.
Учинчи Парвоначи. Бу мансабдаги эот ҳам қушбеги лавозимини адо қиладур.
Тўртинчи Шиғовул. Бу одам вазири илмиядек бўлуб, қози, мударрис, аълам, шайх ул-машоихлар онинг кўрсатгани бўйича тайин қилиниб, буларнинг тафтишлари ҳам анга оиддир.
Бешинчи Худайчи. Бу зот хонга адютант (адъютант) ҳукмида бўлуб, хонга махсус бериладургон аризага ва бўлак ишларга восита бўладур.
Олтинчи Тунқатор. Бу мансабдаги одам хоннинг махсус ётадургон жойига посбондек, кечаси доимо ухламай, хоннинг амрига мунтазир бўлиб турадур.
Еттинчи Ноиб. Тамоми сарбозлар анинг ихтиёрида бўладур.
Саккизинчи Оталиқ, тўққизинчи Додхоҳ, ўнинчи Меҳтарбоши, ўн биринчи Шарбатдор, ўн иккинчи Дастурхончи, ўн учинчи Хазиначи, ўн тўртинчи Маҳрамбоши, ўн бешинчи Эшикоғабоши, ўн олтинчи Понсадбоши, ўн еттинчи Тўқсабо, ўн саккизинчи Девонбеги, ўн тўққизинчи Мирзобоши, йигирманчи Саркор, йигирма биринчи Мирохурбоши, йигирма иккинчи Юзбоши, йигирма учинчи Баковулбоши, йигирма тўртинчи Даҳбоши.
Ушбу мансабдорларнинг ҳеч қаюларида муқаррар вазифа бўлмай, Қушбеги (парвоначи)ларга бирор катта шаҳар ва андин кичикларга қишлоқ ва ё бирор ариғ бериб, бошқа мансабдорларга подшоҳликдин от, либос, аслаҳа, бир йилда икки-уч маротаба ғалла, сарупо берар эдилар. Мундин бошқа бир неча майда мансаблар ҳам бўлур эди. Илмия ва ҳуқуқ мансабларидан қози ул-қуззот, қо- зийкалон, қозийи аскар, қозийи махсус, аълам, муфтий, мударрис. Буларнинг ҳар қаюларининг ўзларига махсус лавозимлари бўладур. Яна шайх ул-ислом, шайх ул-машоих мансаблари ҳам бор эди».
Мулло Олимнинг бу қайдларида маълум зиддиятлар учрашидан қатъи назар, бу масалага бағишланган биринчи изланишлардан бўлди. У мавжуд мансаб ва унвонларини тасниф қилиб, уларни даражабандлик қилган.
Қўқон хонлигида унвон ва мансаблар уларнинг ижрочиларининг ваэифалари ва мартабаларига қараб ҳарбий, ҳарбий-маъмурий, саройнинг унвон ва мансаблари, сарой маъмурияти вазифаларига ҳамда диний ва диний-қозихона амалларга тақсим бўларди.
Хонликда энг олий ва марказий унвон «Хон» унвони бўлиб, унинг ҳукумати чекланмаган. Фармон бериш ва унинг бажарилишини назорат этиш сапоҳиятлари унинг қўлида эди. Минг қабиласидан бўлмиш ҳокимлар Шаҳрисабз, Ургут, Моғиён, Урметан вилоятлари ва бекликларида ҳам ҳукм сурганлар. Олимхон давригача (1798 й.) Минғ қабиласи раҳбарларининг унвони «бий» эди. Олимхон 1805 йили биринчи бўлиб ўзини «хон» деб эълон қилди. Умархон (1810-1822 й.) ўзини 1818 йили «амир ал-мўминин» деб эълон қилиб, диний бошлиқ ҳам бўлиб олди. Унинг вориси Муҳаммад Алихон эса яна «хон» тахтига кўтарилди. Хон авлодларини хонзода, амирзода, мирзода, шаҳзода, тўра деб айтардилар. Хонликдаги давлат низоми мутлақ яккаҳокимлик бўлиб, фақат маълум тарихий даврларда унинг салоҳияти ва қудрати чеклаб қўйилган эди. Бундай ҳол Мусулмонқулининг мингбоши ва оталиқ бўлган даврида (Худоёрхон замонида 1844-1852 йиллар), Алимқулининг амирлашкарлик ва вазирлик даврида (Султон Саидхон хон бўлган вақти 1863-1865 йиллар) рўй берган. Хоннинг кучи ва қудрати маълум иқтисодий асосларга ва ижтимоий гуруҳларга таянарди. Хон энг катта мулкдор сифатида хонликдаги ҳамма ер, сув, қуруқликлар, кўлу анҳорларга эгалик қилиб, улардан закот ва хирож шаклида даромад олиб, хазинасини тўлдирарди. Шунинг ҳисобидан ҳамда бошқа солиқлардан у ўзининг саройи, қўшини ва маъмурият амалдорларини тутарди.
Қўқон хонлиги асосан Олимхон, Умархон ва Муҳаммад Алихон даврларида (1798-1842 йиллари) анча барқарор ва тинч ривожланган. Лекин XIX аср ўрталарига келиб бу давлат таназзулга дуч кела бошлади. Бу таназзулнинг асосий сабаблари сифатида ўтроқ халқ (раоё) ва кўчманчи аҳоли (бароё) ўртасидаги қарама-қаршиликларни, ўзаро низо ва урушларни, хон тахти учун олиб борилган жангларни, Бухоро амирлиги билан ўртадаги низо ва душманликлар, муҳорибаларни кўрсатса бўлади. Булар натижасида хўжалик ҳаёти пасайиб, ижтимоий тарқоқлик бошланди, давлат тўла маънода инқирозга дуч келиб, заиф бўлди ва охир-оқибат Русия қўшинларига ем бўлди.
Хон мутлақ ҳоким сифатида ўзининг сарой-ўрдасига соҳиб бўлиб, қуйидаги унвон ва мансаблар жорий этилган эди:
Do'stlaringiz bilan baham: |