Ж: Биргаликда зарар етказган шахслар жабрланувчининг олдида солидар жавобгар бўладилар. (битимлардан ва бошқа ҳуқуқий асосга кўра масалан шартнома шартларини бажаришда)
Ж: Биргаликда зарар етказган шахслар жабрланувчининг олдида солидар жавобгар бўладилар. (битимлардан ва бошқа ҳуқуқий асосга кўра масалан шартнома шартларини бажаришда) 134.Мажбуриятни бажарилишини таъминловчи воситалар турларини айтинг? Ж: фуқаролик қонунҳужжатларида назарда тутилган битмлардан, васият бўйича ва бошқа ҳуқуқни вужудга келтурувчи бекор қилувчи ёки узгартирувчи ҳаракатлардан мажбурият вужудга келади. Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. 135.Мажбуриятнинг бекор бўлиш асосларини айтинг?
Ж) Қонунларда ёки шартномада назарда тутилган асосларга кўра тўлиқ ёки қисман бекор бўлади.Мажбуриятни тарафлардан бирининг талаби билан бекор қилишга қонун ҳужжатлари ёки шартномада назарда тутилган ҳоллардагина йўл қўйилади. 136.Оммавий тартиб тўғрисидаги изох нима ва унга мисоллар айтинг?
Ж) Чет эл ҳуқуқини қўлланиши Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқ-тартиботи асосларига (оммавий тартибга) зид келадиган ҳолларда чет эл ҳуқуқи қўлланилмайди. Бундай ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқи қўлланилиши оммавий тартиб дейилади. 137.Коллизион норма деганда нимани тушунасиз?
Ж: Жисмоний шахс қайси мамлакатнинг фуқароси бўлса, шу мамлакат ҳуқуқи унинг шахсий қонуни ҳисобланади. Шахс икки ёки ундан ортиқ фуқароликка эга бўлган тақдирда у қайси мамлакат билан энг кўп узвий боғланган бўлса, унинг учун ўша мамлакат ҳуқуқи шахсий қонун ҳисобланади. Фуқаролиги бўлмаган шахс қайси мамлакатда доимий яшаб турган бўлса, ўша мамлакат ҳуқуқи унинг шахсий қонуни ҳисобланади. Қочоққа унга бошпана берган мамлакатнинг қонуни шахсий қонун ҳисобланади. 138.Жисмоний шахснинг шахсий конунини кандай куллайсиз?
Ж: Фуқаролар (жисмоний шахслар) ва юридик шахслар ўз фуқаролик ҳуқуқларига ўз эркларига мувофиқ эга бўладилар ва бу ҳуқуқларини ўз манфаатларини кўзлаб амалга оширадилар. Улар шартнома асосида ўз ҳуқуқ ва бурчларини белгилашда ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган ҳар қандай шартнома шартларини аниқлашда эркиндирлар. 139.Реторсия нима?
Ж: Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларининг ҳуқуқларига махсус чекловлар қўйган давлатларнинг фуқаролари ва юридик шахсларига нисбатан жавоб тариқасида чекловлар (реторсиялар) белгилаши мумкин. 140. Ворисликнинг вужудга келиш асослари нима?
Ж: Фуқаролик ҳуқуқларининг объектлари эркин суратда бошқа шахсларга берилиши ёки универсал ҳуқуқий ворислик (мерос қилиб олиш, юридик шахсни қайта ташкил этиш) тартибида ёхуд бошқа усул билан, агар улар муомаладан чиқарилмаган ёки уларнинг муомалада бўлиши чеклаб қўйилмаган бўлса, бир шахсдан иккинчи шахсга ўтиши мумкин. 141.Халкаро хусусий хукукда ишончномага нисбатан кандай хукук куланилланилади?
Ж: Ишончноманинг шакли ва амал қилиш муддати ишончнома берилган мамлакатнинг ҳуқуқи бўйича белгиланади. Агар Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқи талабларига риоя этилган бўлса, ишончнома шаклга риоя этилмаганлиги туфайли ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин эмас. 142.Халқаро хусусий хуқуқда жисмоний шахсни бедарак йўқолган деб топиш ва уни вафот этган деб эълон қилишга нисбатан қандай ҳуқуқ қўлланилади?