Сизнингча хотин-қизлар фаоли қандай фазилатларга эга бўлиши лозим?
Сиз истиқомат қилаётган маҳаллада хотин-қизлар бўйича энг долзарб муаммоларга нималар киради?
Жиноят содир этишга мойил бўлган ва жиноят содир этган аёлларнинг ҳаётий муаммоларини ҳал этиш, уларнинг бандлигини таъминлашга яқиндан кўмаклашиш, улар билан профилактик суҳбатлар олиб бориш ишларини қандай тартибда олиб борган маъқул?
Оила-турмуш доирасидаги турли низо ва келишмовчиликларнинг олдини олиш учун нималар қилиш лозим?
Меҳнатга лаёқатли ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш учун қандай тадбирларни амалга оширмоқчисиз?
Хотин-қизлар бандлигини таъминлашда ҳудудга бириктирилган сектор раҳбари билан ҳамкорликда яна нималар қилиш мумкин?
Сизнингча хотин-қизлар орасидаги долзарб муаммоларнинг келиб чиқишига нималар сабаб бўлмоқда?
“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурида ижтимоий муаммоларни ҳал этишга қаратилган қандай устувор вазифалар белгиланган?
Кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар ҳамда ишсизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида қандай вазифаларни амалга ошириш лозим, деб ҳисоблайсиз?
Сиз яшаб турган маҳаллада ёшларни ҳаётга тайёрлаш ишларига тўсқинлик қилаётган, оилавий ажралишларга олиб келаётган қандай сабаблар бор, деб ўйлайсиз?
Сизнинг маҳаллангизда хотин-қизлар билан олиб борилаётган ишларни қандай баҳолайсиз?
Маҳалладаги, умуман ҳаётимиздаги қандай салбий ҳолатлар сизни бугунги кунда энг кўп ташвишга солмоқда?
Сизнингча одамлардаги энг ёқмайдиган иллатларга нималар киради?
Ёш қизларимизни бизга ёт, сохта ғоялардан ҳимоя қилиш учун нима қилиш керак, деб ўйлайсиз?
Сизнинг фикрингизча “соғлом ҳаёт тарзи” нима?
Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигининг муҳим шартларига нималар киради?
Қизларимиз орасида эрта турмушнинг олдини олиш учун нималарга эътибор бериш муҳим?