Power Point дастурида слайдларни намойиш этилишини созлаш ва қўйиш
«Показ слайдов» менюсидан «Смена слайдов» бандига мурожаат этсак ойнанинг ўнг қисмида «Смена слайдов» мулоқот ойнаси очилади. Ушбу ойна орқали биз ҳар бир слайдга ёки алоҳида слайдларга эффектларни белгилашимиз, уларга вақт белгилашимиз ва овоз беришимиз мумкин. Белгиланган тартибда слайдлар бирин-кетин чиқишларини созлашимиз мумкин.
Тайёрламоқчи бўлган презентациямизни қанчалик даражада киши эътиборини жалб қилиши унинг фонига боғлиқдир. Фон ўрнатишда Power Point дастурининг тайёр шаблонларидан ҳам фойдаланиш ёки ўзимиз тайёрлаган ихтиёрий расмни фон сифатида фойдаланишимиз мумкин. Power Point дастурининг тайёр шаблонларидан фойдаланиш учун форматлаш ускуналар панелида жойлашган «Конструктор» - слайдлар қурувчиси ускунасини тан-лаймиз. Натижада топшириқлар панелида «Слайд дизайнери» пайдо бўлади. Биз эса «Слайд дизайнери» панелидан «Шаблон оформления» бўлимини танлаймиз. Кўп ҳолда автоматик тарзда шу бўлимнинг ўзи танланган ҳолатда бўлади. «Шаблон оформления» бўлимининг пастки қисмида турли хил кўринишда шаблонлар жойлашган бўлади. Улардан ўзимизга ёққанини сичқонча ёрдамида танлаб слайд учун қўллашимиз мумкин.
Бундан ташқари «Цветовые схемы» бўлимидан рангли чизмалардан фон сифатида фойдаланишимиз мумкин.
Ойнанинг пастки қисмида «Изменить цветовые схемы» бандини танлаб, очилган ойнадан ўзимиз хоҳлаган ранглар мажмуасини созлашимиз ва кераклигини танлаб олишимиз мумкин.
Зaмoнaвий кoмпьютeр тaрмoқлaрнинг ривoжлaниш тeндeнциялaри
Узатиш каналлари орқали ўзаро боғланган ШКлар мажмуига компьютерлар тармоғи дейилади. Бу тармоқ ундан фойдаланувчиларни ахборот алмашув воситаси ва аппарат, дастур ҳамда ахборот тармоғи ресурсларидан жамоа бўлиб фойдаланишни таъминлайди.
Компьтерларнинг тармоққа бирлашиши қимматбаҳо асбоб-ускуналар — катта ҳажмли диск, принтерлар, асосий хотирадан биргаликда фойдаланиш, умумий дастурли воситага ва маълумотларга эга бўлиш имконини беради. Глобал тармоқлар туфайли олисдаги ШКнинг аппарат ресурсларидан фойдаланиш мумкин. Бундай тармоқлар миллионлаб кишиларни қамраб олиб ахборот тарқатиш ва қабул қилиш жараёнларини бутунлай ўзгартириб юборди. Хизмат кўрсатишнинг энг кенг тарқалган тармоғи — электрон почта орқали ахборот алмашувни амалга оширишдир. Тармоқнинг асосий вазифаси фойдаланувчининг тақсимланган умумтармоқ ресурсларига оддий, қулай ва ишончли киришини таъминлаш ва рухсат берилмаган киришдан ишончли ҳимояланган ҳолда ахборотлардан жамоа бўлиб фойдаланишни ташкил этиш. Шунингдек, фойдаланувчилар тармоқлари ўртасида маълумотларни узатишнинг қулай ва ишончли воситасини таъминлаш. Ахборотлаштириш даврида катта ҳажмдаги ахборотлар локал ва глобал компьютер тармоқларида сақланади, қайта ишланади ва узатилади. Локал тармоқларда фойдаланувчилар ишлаши учун маълумотларнинг умумий базаси ташкил этилади. Глобал тармоқларда ягона илмий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ахборот макони шакллантирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |