Сeрвисли дaстурий тaъминoт тушунчaси
Севисли, қўшимча ўрнатилган дастурлар компьютер базавий дастурий таъминотининг кенгайиши бўлади, уларни вазифавий аломатлари бўйича қўйидагича таснифлаш мумкин:
Компьютернинг иш қобилиятини диагностика қилиш дастурлари;
Компьютерни ҳимоя қилиш, зарарланган файлларни топиш ва тиклашни таъминловчи вирусга қарши дастурлар;
Магнитли диск сиртининг сифатини текшириш, мантииқий ва жисмоний даражадаги файлли тизимнинг сақланишини назорат қилиш, дискларни сиқиш, дискларнинг суғурта нусхаларини яратиш, ташқи манбалардаги маълумотларни резервлаштириш ва бошқаларни таъминловчи дискларга хизмат кўрсатиш дастурлари;
Маълумотларни архивга жойлаштириш дастурлари, улар маълумотларни сақлаш учун хотира ҳажмини камайтириш мақсатида ахборотларни сиқиш жараёнини таъминлайди;
Тармоққа хизмат кўрсатиш дастурлари.
Бу дастурларни кўпинча утилиталар деб атайдилар. Утилиталар – маълумотларни ишлаб чиқиш ёки компьютерларга хизмат кўрсатиш операциялари билан қўшимчалар (аппаратли ва дастурли воситаларни диагностикақилиш, тестдан ўтказиш, диск майдонидан фойдаланишни мувофиқлаштириш, магнитли дискда бузилган ахборотларни тиклаш ва ҳ.қ.)ни бажариш учун хизмат қилади.
Вирусга қарши маҳсулотлар бир қатор мезонлари билан баҳоланади:
Вирусни топиш (идентификациялаш)нинг аниқлиги;
Маълумотларни заҳарланишдан ҳимоя қилиш имконияти;
Топилган вирусларни самарали бартараф этиш (файлларни тиклаш);
Фойдаланишни соддалиги;
Қиймати;
Махаллий тармоқда ишлаш қобилияти;
Дискларнинг boot-вирусларини топиш ва бартараф этиш имкониятлари.
Windows операцион тизими ҳақида умумий тушунчалар
WINDOWS операцион тизими (ОТ) - axбoрoтни қaйтa ишлaш жaрaёнини бoшқaришни вa aппaрaт вoситaлaри билaн фoйдaлaнувчилaр ўртaсидaги ўзaрo aлoқaни тaъминлaйдигaн, грaфик интeрфeйсигa эгa кўп вaзифaли унивeрсaл oпeрaциoн тизими.
Windows операцион тизимининг версияларинг таърифлари
Версиясининг
номи
|
Чиқариш йили
|
Талаб қилинадиган хотира ҳажми, Мбайтда
|
Оператив
хотирани
|
Қаттиқ магнит дисклаги бўш ташқи хотиранинг
|
Windows 3.1.
|
1991
|
4-8
|
20-35
|
Windows 3.11
|
1992
|
4-8
|
20-35
|
Windows 95
|
1995
|
8-12
|
30-85
|
Windows NT
|
1996
|
16-32
|
90-120
|
Windows 98
|
1998
|
16-24
|
100 дан ортиқ
|
Windows 2000
|
2000
|
64
|
600-650
|
Windows ХР
|
2003
|
128 дан кам эмас
|
1,5 Гбайт
|
Windows Vista
|
2006
|
512 дан кам эмас
|
15 Гбайт
|
Фойдаланувчи интерфейс – инсоннинг аппаратли ва дастурий воситалари билан ўзаро алоқа қилиш усул ва воситалари
Do'stlaringiz bilan baham: |