Саволлар.
1. Ишга қабул қилишда дастлабки синовни муҳокама қилинг.
2. Иш берувчининг ходим розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартириш ҳуқуқини муҳокама қилинг.
Жавоблар.
Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигида дастлабки синов
муддати ҳақидаги барча маълумотлар, уни қўллаш тартиби, шартлари меҳнат кодекси, суд плениум қарорлари ва бошқа ҳуқуқий норматив ҳужжатларида келтирилган. Меҳнат шартномасида тарафлар ҳуқуқлари тенг ва эркин бўлади. Шунга кўра меҳнат шартномасини тарафлар бир-бирларини яқиндан ўрганиш, синаб кўриш ва маъқул келса давом эттиришга асосланган ҳолда тузишлари мумкин. Меҳнат кодексининг 84-моддасида дастлабки синов муддатинниг қай мақсадларда тузилиши, унинг қаерда белгиланиши ва қайси асосларга кўра у кимларга тадбиқ этилмасликлари келтирилган.
Шунга кўра қуйидаги икки мақсадда дастлабки синов муддати белгиланиши мумкин.
Ходимнинг топширилаётган ишга лаёқатини текшириш, ходим меҳнат шартномасида шартлашилган ишни давом эттириш ёки эттирмаслиги ҳақида бир қарорга келиши учун.
Дастлабки синовни ўташ ҳақида меҳнат шартномасида келтирилган бўлиши керак. Бундай шартлашув бўлмаса, ходим дастлабки синов муддатсиз ишга қабул қилинган ҳисобланади. Ҳомиладор аёллар, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар, корхона учун белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахслар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ҳамда олий ўқув юртларининг битирувчилари билим юртини тамомлаган кундан бошлаб, уч йил ичда биринчи марта ишга кираётганларга, шунингдек ходимлар билан олти ойгача муддатли меҳнат шартномаси асосида ишга қабул қилганда дастлабки синов қўлланилмайди. Дастлабки синов муддати уч ойдан ортиқ бўлиш мумкин эмас.
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври, ходимнинг ўзрли сабабларга кўра ишда бўлмаган вақтлари датлабки синов муддатига киритилмаслиги меҳнат кодекснинг 85-моддасида белгиланган.
Масалан, дастлабки синов муддати даврида ходим 10 кун давомида меҳнатга лаёқатсиз бўлганлиги сабабли ишга чиқа олмаса, шу сабаб билан дастлабки синов муддати ун кунга узайтирилади. Мехнат кодекснинг 86-моддаси эса синов муддатини ўтаётган ходимга меҳнат қонунчилигига оид барча қонун ҳужжатлари ва иш жойида ўрнатилган меҳнат шартлари тўла тадбиқ этилади деб, ёзиб қўйилган. Дастлабки синов даври ходимнинг умумий иш стажига қўшилиши ҳам белгиланган. Дастлабки синов муддати ичида ҳар икки тараф иккинчи тарафни уч кун олдин ёзма равишда огоҳлантириб, меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли. Фақат иш берувчи меҳнат шартномасини синов натижаси қониқарсиз бўлгандагина бекор қилиш мумкин. Мана шу уч кунлик муддатни фақат тарафлар келишиб, қисқартириш мумкин. Уч кунлик огоҳлантириш муддати ёки меҳнат шартномаси орқали томонлар келишиб олган огоҳлантириш муддати мобайнида, ходим ишдан бўшаш ҳақидаги аризасини қайтиб олиши мумкин.
Агар дастлабки синов муддати тугагунга қадар иккала тараф ҳам меҳнат шартномасини бекор қилишини ҳоҳламаган ёки талаб қилмаган бўлса, меҳнат шартномаси ўз кучида қолади, энди уни бекор қилишда умумий асослар қўлланилади.
Агар синов натижаси нотўғри, нохолис баҳоланса, ҳодим судга арз қилиши ва ишга тикланиши мумкин. Бундан ташқари Олий суд плениум 12-сон қарорининг бир қанча бандларида ҳам дастлабки синов муддати ҳақида келтирилган, масалан, 10, 11, 12, 13 каби бандларида тўла очиб берилган. Плениумнинг 11 бандида ходимнинг ташаббуси билан дастлабки синов муддати давомида меҳнат шартномасини бекор қилишда эътибор қаратиш керак бўлган ҳолатлар келтирилган.
Ходим ишдан бўшаш ҳақидаги истагини фақат ариза орқали амалга оширади. Бунда сабаблар аҳамиятга эга эмас, қонун ва келишилган огоҳлантириш муддатида ходим аризасини қайтариб олишга ҳақли, ушбу огоҳлантириш муддати тугамасдан иш берувчи томонидан ходимни ишдан бўшатилса, буни ҳодим талаби бўйича ғайрийқонуний деб топилиши мумкин, агар мана шу муддат тугаган бўлсада ходим ишлашда давом этаётган бўлса, аввал топширилган ходим аризаси ўз кучини йўқотади дейилган. Мана шу огоҳлантириш муддати тугагач ходим ишга чиқмасликка ҳақли.
11-банднинг олтинчи ҳат бошида эса, агар дастлабки синов муддати олти ойдан юқори бўлган муддатли меҳнат шартномасига киритилган бўлса, шартнома муддатидан илгари бекор қилинса, тарафларнинг ўзаро неустойка тўлаш мажбуриятини кўзда тутган бўлса, ходим томонидан синов муддати давомида ишдан бўшаш ташаббуси кўрсатилса, ходим томонидан неустойка тўланмайди, Меҳнат кодекснинг 104-моддасига асосан. Айнан шу моддада неустойка тўлашга йўл қўйилган асослар рўйхати белгиланган.
Плениумнинг 12-бандида синовдан ўта олмаганлик сабабли иш берувчи томонидан ишдан ноқонуний бушатилганлик устидан келиб чиққан низоларни кўриб чиқишда суд қайси ҳолатларга эътибор қаратиши кераклиги кўрсатиб ўтилган:
Иш берувчи фақат синов натижалари қониқарсиз бўлгандагина ишдан бўшатишга ҳақли, натижа қониқарсизлиги аниқ фактлар асосида исботланиши керак.
Агар иш берувчининг далили бўлмаса, лекин иш берувчининг ишдан бўшатишга бошқа асос мавжуд бўлмаса, масалан, штатлар қисқариши, корхона тугатилиши ва бошқалар бўлса, умумий тартиб, шартлар асосида ишдан бўшатилади. Синовдан ўта олмагани учун ишдан бўшатилган ҳисобланмайди.
Агар огоҳлантирувчи муддат тугагач киритилган меҳнат шартномаларига асосан ишлашни ҳоҳламаган ходим 89-моддаси билан ишдан бўшатилади деб плениум қарорининг 12-бандида келтирилган.
Хулоса қиладиган бўлсак, дастлабки синов муддати қўлланилиши жуда ўринли, ва иш берувчи ва ҳодим бир-бирини ҳар томонлама ўрганади, ходим коллектив муҳитига мослашади, ўзининг қобилияти, малакасига баҳо беради, провардида иккала томон ҳам керакли қарор қабул қилади ва бу меҳнат муносабатлари давом этишда жуда муҳим.
Меҳнат шартномасининг зарурий ва қўшимча шартлари бўлиши
мумкин: зарурий шартларига иш жойи, меҳнат функцияси, иш бошланадиган кун, иш ҳақи ва бошқалар киради. Қўшимча шартларига эса ходим учун белгиланган иш вақти режими, қўшимча дам олиш кунлари, таътиллар бериш ва бошқалар бўлиши мумкин. Иш берувчининг ходим розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартириш ҳуқуқи меҳнат Кодексининг 89-моддасида келтирилган. Унга кўра иш берувчилар, ходимнинг розилигисиз меҳнат шартномаларини ўзгартиришга қўйидаги ҳолларда йўл қўйилади:
Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар.
Ишлар хажимининг қисқарганлиги.
Мисол келтирадиган бўлсак, корхонага Хитойдан янги ускуна олиб
келиниши режелаштирилди. Корхонадаги матоларни бичиш ишларини кенгайтирилган ҳолда, тўлиқ ўзи автоматик тарзда бажарадиган ускуна экан. Илгари кичик бичувчи аппаратини бошқарувчи ходимнинг ишлаши шарт булмай қолади. Бу технологиядаги ўзгаришларга мисол бўлади. Шунда ходимни ўз розилиги билан бошқа, масалан, тайёр маҳсулотларни қадоқлаш цехига ўтказиш мумкин.
Иш берувчи айрим тоифадаги ходимлар учун меҳнат шартномасини
ўзгартириш ҳақида корхонадаги касаба уюшмаси билан олдиндан маслахатлашиб олади.
Иш берувчи кутилаётган ўзгаришлар ҳақида ходимни камида икки ой олдин огоҳлантириб тилхат олиши шарт. Мана шу камида икки ойлик муддат фақат ҳодим розилиги билан қисқартирилиши мумкин.
Агар ходим, янги меҳнат шартлари асосида ишлашни ҳоҳламаса, меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин, ходимга ўртача ойлик ҳақидан кам бўлмаган ишдан бўшатиш нафақаси тўланади.
Ходим меҳнат шартномаси шартлари ўзгартирилганлиги устидан судга мурожаат қилишга ҳақли. Бунда иш берувчи олдига меҳнат шартномаси шартларини сақлаб қолиш имкони йўқлигини исботлаб бериши лозим. Юқоридаги мисолни давом эттирсам, бичувчи ходим, қадоқлаш бўлимига ишга ўтишни ҳоҳламай судга чиқса, иш берувчи нима сабабдан ходимни олдинги иш жойидан қадоқлаш иеҳига ўтказганлигини исботлаб бериши талаб қилинади.
Иш берувчи ташаббуси билан бошқа ишга ўтқазиш икки хил, яъни доимий ва вақтинчалик бошқа ишга ўтқазилиш мумкин.
Агар иш хажми, ходимлар штати қисқариши, ходим малакаси етарли бўлмаганлиги, саломатлиги ёмонлашганли туфайли лавозимга нолойиқ бўлиб қолганлиги ва эски ходимнинг ишга қайтётганлиги туфайли иш берувчи ходимни доимий бошқа ишга ўтишини таклиф қилса, ходим истамаса, иш берувчи меҳнат шартномасини меҳнат кодекснинг 100-модданинг тегишли бандлари билан бекор қилиши мумкин.
Меҳнат кодекснинг 95-моддасида эса ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиниши муносабати билан, ходимни унинг розилигисиз иш берувчи томонидан вақтинча бошқа ишга ўтказишга йўл қўйилади. Фақат ходим соғлиғига тўғри келмайдиган иш бўлиши мумкин эмас.
Мисол келтирсак, қиш фаслида яҳна ичимликлар ишлаб чиқариш цехидан ходимни кофе қадоқлаш цехига ўтказиш.
Лекин ходим кофе қадоқлаш цехида ҳам аввалги ишидагидан кам ойлик олиши мумкин эмас. Бошқа ишда ишлаш муддати, иш ҳақининг аниқ миқдори жамоа шартномасида агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси билан келишиб белгиланади.
Меҳнат кодекснинг 96-моддаси меҳнат шартномаси ўзгартиришни расмийлаштириш белгиланган. Унга кўра иш берувчи буйруғи билан расмийлаштирилади, киритилган ўзгаришлар асос бўлади. Ушбу буйруқ ходимга маълум қилиниб, тилхат олинади.
Вақтинча бошқа ишга ўтказиш унинг муддати кўрсатилган ҳолда буйруқ билан расмийлаштирилади.
Казус
“Сиҳат оила” клиникаси ҳамшираси Гаипова билан унинг ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилинди. Гаипова ўз аризасида меҳнат шартномасини бекор қилиш муддатини кўрсамаган эди. Меҳнат шартномаси бекор қилингандан сўнг, уни меҳнат шартномасини бекор қилиниши ғайриқонуний равишда бекор қилинган деб ҳисоблашни ва уни ишга тиклашларини сўраб судга мурожаат қилди. Даъво аризасида иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги аризани ёзишга мажбур қилганлигини, бундан ташқари аризада меҳнат шартномасини бекор қилиш кунини кўрсатмаган бўлса-да, шартномаси ариза берилган куннинг эртасига бекор қилинганлигини кўрсатиб ўтди. Бундан ташқари, ариза берилган кундан касал бўлганлиги, бунинг исботи сифатида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси мавжудлигини ҳам кўрсатиб ўтди.
Вазиятни ўрганишдан олдин казусдаги ечилиши зарур бўлган жумлаларни ажратиб олсак.
Меҳнат Кодекси 99-моддаси билан хамшира Гаипова ишдан бушатиляпти.
Аризада меҳнат шартномасини бекор қилиш муддати кўрсатилмаган.
Гаипова ишдан бўшатилишини ғайриқонуний деб ҳисоблаб, ишга тиклашларини сўраб судга мурожаат қилди.
Даъво аризаисда иш берувчи уни ариза ёзишга мажбурлагани ва ариза берилган куннинг эртасига ишдан бўшатилгани келтирди.
Гаипова ариза берган кундан бошлаб бетоб бўлганлиги, бунинг исботи сифатида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси борлигини маълум қилган.
Энг аввало меҳнат Кодексининг 99-моддасида белгиланган ходим ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши асосларини кўриб чиқсак, бунда ходим икки ҳафта олдин ишдан бўшаш аризаси билан иш берувчини огоҳлантириш керак. Бу ерда Гаипова икки ҳафта олдин иш берувчини огоҳлантирган. Огоҳлантириш муддати тугагандан сўнг ходим ишни тухтишга ҳақли. Ходим билан иш берувчининг келишувига асосан ушбу муддат ичида ҳам меҳнат шарномасини бекор қилиши мумкин. 12-сонли плениум қарорининг 15-бандида ушбу ҳолат кенгроқ ёритилган. Бу икки ҳафталик огоҳлантириш муддати ходимнинг манфаатларини яъни қарорини обдон ўйлаб кўриш билан бир қаторда иш берувчига ҳам бошқа ходимни излаш, ушбу ўзгаришга боғлиқ режаларни кўриб чиқиш имкониятларини беради. Плениум қарорининг учинчи хат бошида ишдан бўшаш аризасини иш берувчининг қистови билан ёзганлиги тўғрисидаги важларни синчковлик билан суд томонидан ўрганилиши керак деб ёзилган. Тўртинчи хат бошида эса икки ҳафталик муддат ичида ҳам тарафлар келушивига кўра бекор қилиш мумкин. Ўнтурт кунлик муддат ва тарафлар келишувига биноан қисқартирилган муддат ичида ходимнинг розилигисиз меҳнат шартномасини бекор қилиш ғайриқонуний деб топилиши ва ходим аввалги ишига тикланишга асос бўлади дейилган. Агар меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бўлмай сабабсиз ишга келмаганда Гаипова ўз бошимчалик билан иш ташлаши меҳнат мажбуриятини бузиш деб баҳоланар эди.
Бешинчи хат бошида эса ариза берилган сана, яъни аризани корхона бошлиғи, унинг мовуни, кадрлар булими ва бошқаларга топширилган сана ариза берилган кун ҳисобланади, эртаси кундан огоҳлантириш муддати бошланиши кўрсатилган. Шунга кўра ҳам, Гаиповани ариза берганнинг эртасига ишдан бушатилиш ғайриқонуний деб ҳисобланади. Энди бу ерда Гаипова охирги ишга келган кунини судда исботлаши керак. Агар корхона ходими ёки бошлиғи аризани олган кунини тан олишмаса. Қонунчиликда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври огоҳлантириш муддатига қушилмайди деб белгиланган. Шунга кўра огоҳлантириш муддатини Гаипова касал бўлган кунларни қушмасдан ҳисоблаш, шунда ҳам ҳодимнинг розилигисиз меҳнат шартномасини бекор қилишга йўл қўйилмаслиги керак.
Гаипова аризани иш берувчи қистови билан ёзгани билдирмоқда. Бу ҳолат суд томонидан синчковлик билан ўрганилмоғи кераклиги билдирилган. Агар ҳақиқатда шундай қистов билан ариза ёзилган бўлса, меҳнат Кодексининг 6-моддаси талаблари бузилган. Яъни ҳар ким меҳнат қилиш ҳуқуқига эга. Жинси миллати, дини, ирқи, эътиқоди, мулкий ҳолати ва бошқа ишчанлик ҳамда меҳнат натижаларига боғлиқ бўлмаган жихатларига қараб, меҳнатга оид муносабатларда чеклашга ёки имтиёзлар беришга йўл қўйилмайди. Булар камситиш деб баҳоланади. Ўзини камситилган деб ҳисоблаган ходим судга мурожат қилиши, моддий ва маънавий зарарни қопланиши ҳам келтирилган. Масаланинг иккинчи тарафи ҳам бор. Иш берувчининг ходимни ишдан бўшатишга бошқа қонунда белгиланган асоси бўлса, огоҳлантириш муддати ўтмасдан туриб ҳам белгиланган тартибга риоя қилган ҳолда умумий асосларга кўра меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкин, плениум қарорининг 9-бандига мувофиқ.
Гаипова ноқонуний ишдан бўшатилган деб топиладиган бўлса, меҳнат Кодесининг 186-моддасига биноан иш берувчи моддий жавобгар бўлади. Меҳнат Кодексининг 187-моддасига биноан моддий ва маънавий зарар қопланади.
Хулоса
Юқоридагиларни инобатга олиб Гаиповани ноқонуний ишдан бўшатилган деб ҳисоблаш мумкин. Бу ерда Гаиповага нисбатан меҳнат Кодекси 6-моддаси талаблари бузилган. Сиҳатгоҳ ходимлари ўз мажбуриятларини тўлиқ ҳис қилишмаган. Меҳнат қонунчилигига зид ҳаракат қилган. Гаипова ҳам ўз ҳақ-ҳуқуқларини англаган ҳолда судга ўринли мурожаат қилган, шу боисдан Гаипова ишга қайта тикланади ёки икки ҳафталик муддат вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси муддатидан алоҳида ҳисобланади ва бу муддат учун ойлик иш ҳаққи тўланади. Унга етказилган зарарлар қопланади деб ҳисоблайман.
Фойданалиган адабиётлар.
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат кодекси 21-декабрь, 1995 йил
Меҳнат кодексига шархлар тўплами.
Меҳнат шартномаси. Гасанов М., Соколов Е. 1998 йил
Меҳнат ҳуқуқи. Турсунов Е., Усманова М. 2006 йил
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг қарори. 12-сон 1998 йил.
Do'stlaringiz bilan baham: |