Саволлар: Ижтимоий соҳа иқтисодиётини ривожлантиришда давлатнинг роли Давлат ижтимоий сиёсатининг максад ва вазифалари Ижтимоий сиёсат йуналишлари А. Маршалнинг Турмуш фаравонлиги назарияси Ахолига маиший хизмат кўрсатишни куллаб-кувватлаш


Шахсий уй-жойларни замонавий талабларга мослаштириш йуллари



Download 33,08 Kb.
bet6/6
Sana24.02.2022
Hajmi33,08 Kb.
#246488
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Ижтимоий соха иқтисодиёти

Шахсий уй-жойларни замонавий талабларга мослаштириш йуллари

Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.


Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Кўп квартирали уйларни бошқаришнинг асосий принциплари
Кўп квартирали уйларни бошқаришнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

  • бошқариш усулини танлаш эркинлиги;

  • ўзини ўзи бошқариш;

  • коллегиаллик;

  • очиқлик ва ошкоралик;

  • ташкилий ва молиявий жиҳатдан мустақиллик;

  • жойларнинг мулкдорлари олдида мунтазам ҳисобдорлик.

Кўп квартирали уй — кўп квартирали уйга туташ ер участкасига ёхуд бундай уйдаги умумий фойдаланиладиган жойларга мустақил чиқиш йўлакларига эга бўлган икки ва ундан ортиқ квартиралар мажмуидир. Кўп квартирали уй улушли мулк ҳуқуқи асосида жойларнинг мулкдорларига тегишли бўлган умумий мулк (бундан буён матнда умумий мол-мулк деб юритилади) элементларини ўз ичига олади.
Кўп квартирали уйдаги умумий жойлар, таянч ва тўсиқ конструкциялар, квартиралар оралиғидаги иҳоталанган (ўрама) пиллапоялар, зинапоялар, лифтлар, лифтнинг шахталари ҳамда бошқа шахталар, даҳлизлар, техник қаватлар, ертўлалар, чердаклар ва томлар, уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари, жойларнинг ташқарисида ёки ичида жойлашган ҳамда биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ва қурилмалари ҳамда бошқа ускуна ва қурилмалар умумий мол-мулкдир.
Кўп квартирали уйга туташ ер участкаси
Кўп квартирали уйга туташ ер участкаси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади. Кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг зиммасига мазкур ер участкасининг санитария ҳолати ва ободонлаштирилиши учун жавобгарлик юклатилади.
Ҳар бир кўп квартирали уйнинг кадастр паспортида кўп квартирали уйга туташ ер участкаси тўғрисида маълумотлар, шунингдек ер майдонининг кадастр режаси мажбурий тартибда бўлиши шарт.
Кўп квартирали уйга туташ ер участкаси бўлинмасдир ва мустақил ер участкаларига ажратилиши мумкин эмас.
Янги қурилаётган объектлар учун кўп квартирали уйга туташ ер участкаси майдонининг ўлчами шаҳарсозлик нормативларининг талабларига мувофиқ, бинолар ўртасидаги энг кам ёнғинга қарши ва санитар оралиқ масофани таъминлаш, мол-мулкнинг барча қисмларига кириш шароитларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари кўп квартирали уйни бошқарувчи ташкилотнинг, бошқарувчининг, кўп квартирали уй бевосита жойларнинг мулкдорлари томонидан бошқарилган тақдирда, кўп квартирали уй кенгашининг, уй-жой мулкдорлари ширкати бошқарувининг (бундан буён матнда кўп квартирали уйни бошқариш органи деб юритилади) мурожаатидан кейин ўттиз кундан кечиктирилмаган муддатда кўп квартирали уйга туташ ер участкасининг чегаралари ва ўлчамларини белгилаши ҳамда кўп квартирали уйни бошқариш органига бундай ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини белгиловчи зарур ҳужжатларни бериши шарт.
Кўп квартирали уйни бошқариш усули
Кўп квартирали уйни бошқариш истиқомат қилувчиларнинг яшаш ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларни фойдаланиш қулай ҳамда хавфсиз шароитларини таъминлаш, умумий мол-мулкни лозим даражада сақлаш ҳамда умумий мол-мулкдан фойдаланиш масалаларини ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ўз ичига олади.
Кўп квартирали уйни бошқариш усули кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилишида белгиланади.
Кўп квартирали уйни бошқариш:
бевосита жойларнинг мулкдорлари томонидан (бундан буён матнда кўп квартирали уйни бевосита бошқариш деб юритилади);
юридик шахс бўлган бошқарувчи ташкилот томонидан ёки жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) бўлган бошқарувчи (бундан буён матнда бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи деб юритилади) томонидан шартнома асосида;
битта ёки зич жойлашган бир нечта кўп квартирали уйда турар жойларнинг ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг мулкдорларини бирлаштирувчи уй-жой мулкдорларининг ширкати бўлган нотижорат ташкилот (бундан буён матнда ширкат деб юритилади) томонидан амалга оширилиши мумкин.
Кўп квартирали уйларни бошқаришда давлат томонидан кўмаклашиш
Кўп квартирали уйларни бошқариш органларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
Давлат жойлар мулкдорларининг, бошқарувчи ташкилотлар ва бошқарувчиларнинг, ширкатларнинг ҳуқуқлари таъминланишини ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини кафолатлайди, уларни ривожлантиришга ва мустаҳкамлашга кўмаклашади.
Кўп квартирали уйларни бошқариш органларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
уй-жой-коммунал соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шу жумладан стандартларни такомиллаштириш;
кўп квартирали уйларда авария вазиятларини бартараф этишда кўмаклашиш;
коммунал хизматлар ҳақини тўлаш тизимини такомиллаштириш;
уй-жой-коммунал соҳасида хизматлар кўрсатишда рақобатни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар, шунингдек имтиёзли кредитлар бериш;
кам таъминланган оилаларга кўп квартирали уйларни сақлаш бўйича ёрдам кўрсатиш;
кўп квартирали уйга туташ ер участкаларини доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериш;
кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасида кадрлар тайёрлашни ва уларни қайта тайёрлашни амалга ошириш;
кўп квартирали уйлардан фойдаланишнинг самарали тизимини яратиш бўйича алоҳида дастурлар қабул қилиш ва бошқа чоралар кўриш.
Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш
Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:
кўп квартирали уйлардан ва кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларидан фойдаланиш ҳамда уларни сақлаш бўйича тизимли ишларни самарали ташкил этиш;
кўп квартирали уйларнинг техник ҳолати мониторингини ўтказиш бўйича ишларни ташкил этиш;
кўп квартирали уйларни сақлаш, улардан фойдаланиш талабларига ва фойдаланиш харажатларини аниқлаш талабларига, кўп квартирали уйлардан техник жиҳатдан фойдаланиш қоидалари ва нормаларига, кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларини санитария нормаларига, қоидаларига ҳамда гигиена нормативларига мувофиқ сақлаш талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
кўп квартирали уйларни мавсумий фойдаланишга ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш;
новаторлик фаолиятини ва замонавий инновацион технологияларни жорий этишга кўмаклашиш;
кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг ҳисобини ва уларнинг фаолияти бўйича ҳисоботларни юритиш учун ахборот тизимлари ҳамда ахборот ресурсларини жорий этиш;
кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари билан боғлиқ фаолияти тўғрисидаги ахборотни вазирликнинг расмий веб-сайтига жойлаштириш ва янгилаб туриш;
кўп квартирали уйларни бошқариш бўйича ахборот ва маслаҳат ёрдами кўрсатиш;
кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг фаолиятини ҳуқуқий ҳамда услубий жиҳатдан таъминлаш;
кўп квартирали уйларни бошқариш бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини инобатга олган ҳолда кўп квартирали уйларни бошқаришнинг замонавий шакллари ва усулларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш;
кўп квартирали уйларни бошқариш бўйича мутахассислар малакасини ошириш курсларини ташкил этиш;
бошқарувчи ташкилотларнинг мансабдор шахсларини ва бошқарувчиларни, ширкатлар бошқаруви раисларини аттестациядан ўтказиш ҳамда уларга кўп квартирали уйларни бошқариш учун малака сертификатини бериш.
Кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасидаги давлат назорати
Кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасидаги давлат назорати кўп квартирали уйдан техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларига ҳамда санитария нормаларига, қоидаларига ва гигиена нормативларига мувофиқ кўп квартирали уйга туташ ер участкасини сақлаш бўйича талабларга риоя этилишини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.
Кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасидаги давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасини назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекциялари (бундан буён матнда Уй-жой фонди инспекцияси деб юритилади) томонидан ўрганишлар ҳамда мониторинг ўтказиш орқали амалга оширилади.
Уй-жой фонди инспекциясининг ваколатлари
Уй-жой фонди инспекцияси:
кўп квартирали уйларни, кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларини санитария нормаларига, қоидаларига ва гигиена нормативларига мувофиқ сақлаш бўйича талабларга ва улардан техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларига риоя этилиши ҳамда мулкдорлар томонидан жойларнинг ўзбошимчалик билан қайта қурилишига ва қайта режалаштирилишига йўл қўйилмаслиги;
белгиланган қоидаларга риоя этилиши ва умумий мол-мулкни, кўп квартирали уйларнинг олд томонларини, уйларнинг ички муҳандислик коммуникацияларини таъмирлаш-тиклаш ишларининг тизимли равишда олиб борилиши;
уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ташкилотлари томонидан тегишли хизматлар кўрсатишда техник тартибга солувчи норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши;
кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларининг кўп квартирали уйларни капитал таъмирлашни амалга ошириш учун жамғариладиган маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан давлат назоратини амалга оширади.
Уй-жой фонди инспекциясига:
кўп квартирали уйларни бошқариш органларига ёки жойларнинг мулкдорларига — кўп квартирали уйларни сақлаш ва улардан техник фойдаланиш қоидаларининг ҳамда кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларини санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларининг бузилиш ҳолларини бартараф этиш юзасидан;
уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ташкилотларига — тегишли хизматлар кўрсатишда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши юзасидан бажарилиши шарт бўлган кўрсатмалар бериш ваколатлари берилади.
Уй-жой фонди инспекциясининг қарорлари, унинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.
Download 33,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish