Кўриш анализатори – одам ва ҳайвонларда кўриш таъсиротлари ва ахборотларни қабул қилиб, идрок этадиган ва таҳлил қилиб берадиган мураккаб нейророцептор тизим; асосий анализаторлардан бири. Кўриш анализатори 3 қисмдан иборат: рецептор ёки периферик, ўтказувчи йўллар ва кўриш маркази ёки марказий қисм.
Кўриш анализаторининг биринчи қисми тўр пардада жойлашган. Инсон кўзи 380 дан 760 нм гача бўлган узунликдаги ёруғлик нурларини қабул қилади. Кўзга тушаётган ёруғлик нурлари шох пардада синади, қорачиқ орқали ўтиб, гавҳарда синиб, шишасимон танадан ўтиб тўр пардада жойлашган колбачасимон ва таёқчасимон ҳужайраларга таъсир этади. Бу ҳужайраларда ёруғлик энергияси нерв қўзғалиши – импульсга айланиб, мультиполяр ва ганглиоз ҳужайраларга, нерв толаларига етиб боради. Ўтказувчи йўллар эса тўр пардадан бошланиб, кўриш нерви, хиазма, кўриш тракти ва бош мия пўстлоқ ости марказидан иборат. У ердан марказий нейрон бошланиб, кўриш йўллари бош миянинг энса бўлагидаги пўстлоқ қисми – кўриш анализаторининг марказига етиб боради ва шу жойда кўриш содир бўлади.
Кўриш анализаторининг фаолияти марказий нерв тизимининг назорати остида бошқарилади.
5.Буйрак усти безлари [glandula syprrenalis] – одам ва умуртқали ҳайвонларнинг ички секреция бези; иккала (ўнг ва чап) буйрак устида жойлашган жуфт без (номи шундан келиб чиққан). Унинг олди, орқа ва пастки юзалари фарқ қилинади, оғирлиги 3-5 г. Буйрак усти безлари ташқи – пўстлоқ қавати (адренокортикал без) ва ички – мағиз қавати (адренал без)дан иборат. Ҳар иккала қават тузилиши ва вазифаси алоҳида бўлган ички секреция безлари ҳисобланади. Пўстлоқ қавати кимёвий тузилишига кўра стероидлар қаторига кирадиган, таъсири жиҳатдан фарқ қиладиган 3 хил гормон ишлаб чиқаради, ширалари қонга шимилади. Минералокортикоидлар (альдостерон, кортикостерон, дезоксикортикстерон] – минерал алмашинувини бошқаради, буларнинг энг фаоли альдостерон организмда сув-туз алмашинуви жараёнига таъсир этади. Глюкокортикоидлардан гидрокортзон оқсил, ёғ ва карбонсув алмашинувида қатнашади, организмнинг касалликка қаршилик кучини ошириб, яллиғланишнинг тез тузалшига олиб келади. Буйрак усти безлари пўстлоқ қаватининг жинсий гормонлари – андрогенлар ва эстрогенлар жинсий безлар фаолиятини бошқаради, болалик даврида жинсий аъзоларнинг ривожланишини таъминлайди; балоғат ёшига етганда бу гормоннинг аҳамияти камаяди. Буйрак усти безлари мағиз каватида адреналин ва норадреналин гормонлари ишланади. Улар нерв охирларига таъсир этиб, юрак-томир тизими ишини тартибга солиб туради. Буйрак усти безларининг шикастланиши турли касалликлар (масалан, Бронза касаллигига олиб келади. Буйрак усти безлари фаолиятини нерв тизими ва бош мия пўстлоғи идора этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |