Саволлар: Хорижий инвестициялар деганда нимани тушунасиз ва уларни иқтисодиётни ривожлантиришда аҳамияти қандай? Ўтиш иқтисодиёти давлатларида эркин иқтисодий ҳудудларни ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида айтиб беринг?


Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришда хорижий инвестицияларнинг ўрни ва роли



Download 118,61 Kb.
bet2/5
Sana19.02.2022
Hajmi118,61 Kb.
#457962
1   2   3   4   5
Bog'liq
Инвест савол

Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришда хорижий инвестицияларнинг ўрни ва роли.

Ўзбекистон ва жаҳон иқтисодиётининг келгуси тараққиёти, асосан, инвестицияларга боғлиқлигини бугунги кунда деярли ҳар бир мутахассис ва хўжалик юритувчи субъект англаб етганлигини назарда тутсак, ҳозирги кунда республикамиз иқтисодиётига инвестицияларни, хусусан, чет эл инвестицияларини кенгроқ жалб этиш уларнинг мамлакатимизда ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг самарали ижросини таъминлашнинг муҳим асосига айланганлиги билан боғлиқлигини тушуниб олиш қийин эмас.


Бу борада сўз кетганда Президентимиз И.А.Каримовнинг қуйидаги фикрларини таъкидлашимиз лозим: “Инвестиция дастури ва техник модернизациялаш бўйича тармоқ дастурлари доирасида 2009 йилда 690 та инвестиция дастури амалга оширилди. Уларнинг 303 таси муваффақиятли якунланди. Республикамиз жами 22 та йирик ишлаб чиқариш объект, жумладан, нефть-газ, кимё, металлургия саноатида 8 та, машиносозлик саноатида 9 та ва қурилиш индустриясида 5 та объект фойдаланишга топширилди”1.
Шу боисдан ҳам ватанимизга хорижий сармояларни жалб этаётган корхоналарни иқтисодий рағбатлантириш ва зарурий шароитларни яратиб бериш ўта муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Ушбу турдаги корхоналарни рағбатлантириш асосан солиқ имтиёзлари орқали амалга оширилади. Чунки ҳар бир инвестор ўз сармоясини бирор ҳудудга киритар экан уни бефарқ қолдирмайдиган ва эътиборини тортадиган асосий масала у ерда амал қилаётган солиқ қонунчилиги ҳамда солиқлардан берилаётган имтиёзлар масаласидир. Шу сабабдан солиқ имтиёзларини тўғри йўналишларда тақдим этиш, улардан самарали ва оқилона фойдаланишни йўлга қўйиш лозим, акс ҳолда эса имтиёзларни беришдан кўзланган мақсадларга эришилмасликка олиб келади. Шунга кўра, иқтисо­диётни фаол ривожлантириш кенг миқёсдаги инвестицияларни талаб қилади.
Демак, инвестициялар ҳар қандай иқтисодиётни ҳаракатга келтирувчи ва унинг тараққиётини таъминловчи куч экан, барча имкониятларимизни ишга солиб иқтисодиётимизга йўналтириладиган инвестиция­лар ҳажмини оширишимиз лозим.
Ватанимиз иқтисодиётига чет эл инвестицияларини жалб қилиш ва инвестиция фаолияти тараққиётини таъминлаш қулай инвестиция муҳитини барпо этишни талаб қилади. 2009 йилда Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган инвестицияларнинг умумий ҳажми 24,8 фоизга ошди ва 8,2 млрд.доллардан зиёд миқдордаги маблағни ташкил этди. Натижада ЯИМ ўсиши 8,1%га ва давлат бюджети эса ЯИМга нисбатан 0,2% профицит билан якунланди. Жами инвестицияларнинг 70 фоизидан ортиғи ишлаб чиқариш объектлари қурилишига, жумладан, салкам 50 фоизи корхоналарни техник ва технологик модернизация қилишга йўналтирилди. Жалб этилаётган инвестицияларнинг умумий ҳажмида чет эл инвестициялариниг салмоғи юқори бўлди. Хорижий инвестициялар ҳажми 58 фоизга ортиб, 1 миллиард долларни ташкил этди. Уларнинг 76 фоизи тўғридан-тўғри киритилган хорижий инвестициялардир. Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жами капитал қўйилмаларнинг 17,8%ини ташкил қилди. Ҳозирги кунда республикамиз ташқи савдо айланмасининг учдан бир қисми хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳиссасига тўғри келмоқда.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналарига 2010 йилда кридит ресурслар ажратиш миқдорининг 1,4 баробар кўпайтириш, микрокредитлар хажмини 1,3 баробар ошириш вазифаси қўйилмоқда.Изчил дастурни амалга ошириш натижасида 2009 йилда мамлакатимизнинг ялпи ички махсулотларида саноат ишлаб чиқариш улуши 2000 йилга нисбатан 14% дан 24%га, транспорт ва алоқа сохалари улуши 7,7% дан 12% га ошди. Шу билан бир қаторда, республикада инвестициялар билан боғлиқ муаммолар мавжуд уларни ҳал қилиш Ўзбекистонни янада ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Улар: инфраструктурасини суст ривожланганлиги, Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлигини жаҳон ОАВларида рекламасини йўқлиги, инвестицияларни вилоятлараро тақсимотида юқори дифференциялашганлиги (Мисол учун, Қорақалпоғистон, Хоразмни Тошкентга нисбатан ҳисоблаганда).
Кўриб турганимиздек, Ўзбекистон олдида бир қанча муаммолар мавжуд, уларни ҳал этишда қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш лозим деб топдик:
-хорижий инвесторларга ва миллий ишлаб чиқарувчиларга бир хил имконият, имтиёзлар яратиш;

-миллий бухгалтерия ҳисобини Халқаро Молиявий Ҳисоби Стандартларига янада яқинлаштириш;


-қўшма корхоналарни ташқи бозорларга йўналтирилган фаолиятини жадаллаштириш, валюта оқимини барқарорлаштириш. Бунга рағбатлантириш учун турли хил коммунал хизматлардан қисман озод этиш ва солиқ, йиғим, божхона тўловларидан тўлиқ озод этиш орқали эришиш;
-инвестицияларнинг ҳудудий бир ёқламалик хусусиятини олдини олиш мақсадида, вилоятларни ривожланганлик даражаси бўйича 3 гуруҳга бўлиб, суст ривожланган регионларга инвесторлар учун кўпроқ манфаатдорлик, мойиллик яратиш;
-эркин экспорт зоналари амалиётини ўрганиш ва уларни юртимизда жорий қилишга эришиш.


Download 118,61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish