Саримсоқ етиштириш технологияси



Download 15,54 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi15,54 Kb.
#246744
Bog'liq
Саримсоқ2

Саримсоқ етиштириш технологияси


Уруғ танлаш. Экиладиган пиёзбошчалари юқори унувчан, касалликлардан ҳоли, синмаган, вазндор бўлиши зарур. Саримсоқ совуққа чидамли ўсимлик. У 3–5 оС ҳароратда униб чиқади. 7–8 оС гача бўлган совуққа чидайди.
Ер тайёрлаш. Дастлаб майдон ўтмишдош экин қолдиқлари ва бегона ўтлардан тозаланади. 1 сотихга 150–200 кг (10 сотихга 1,5–2 т) чириган гўнг солинади. Ер 20–25 см чуқурликда юмшатилиб, йирик кесаклар майдалангач, яхшилаб текисланади ва суғориш эгатлари олинади.
Уруғ экиш муддати. Саримсоқ кузда – сентябрь–октябрнинг бошларида экилади. Бундан кечиктириб экилса, кузда яхши илдиз олишга улгурмайди, оқибатда қишки паст ҳароратдан ва турли касалликлардан зарарланади. Уруғлар сепилгандан кейин хаскаш билан тупроққа аралаштирилади.
Парваришлаш. Тупроқ турига қараб саримсоқ экилган ерга 10 сотихга соф ҳолда 10–15 кг азот, 10–12 кг фосфор ва 5 кг калий ўғити солинади. Саримсоқ экиладиган ерга янги гўнг солиш ярамайди, чунки бу ҳосилнинг етилишини кечиктиради ва у яхши сақланмайди.
Саримсоқ паллалари йирик-майдалилига қараб 10 сотих ерга 100–150 кг ҳисобидан экилади. Саримсоқ паллалари йирик ва экиш меъёри ортиши билан ҳосилдорлик ҳам юқори бўлади. 2–3 қатор қилиб экилганда ленталар ораси 50–60 см, ленталардаги қаторлар ораси 10–15 см, қатордаги ўсимликлар ораси 6–8 см бўлади ва чуқурлиги 3–4 см қилинади.
Саримсоқ кузда, совуқ тушгунча 1–2 марта суғорилади, баҳор-ёзда ўсимликларни 5–6 марта суғориш, қатор ораларини юмшатиш, бегона ўтларни йўқотиш, чопиқ қилиш, гулпояларини синдириб ташлаш, минерал ўғитлар билан озиқлантириш ва чиринди билан мульчалаш ҳосилдорликни анча оширади.
Касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш. Пиёз пашшаси, тамаки трипси, кузги тунлам каби зараркунандаларга қарши курашда 10 сотих мийдонга Каратэ 5% эм.к. (40 мл), Моспилан 20% н.кук. (25–30 мл) препаратлари қўлланилади.
Касалликлардан сохта ун шудринг, илдиз чириш, мозаика, сарғайиш, бўғин чириш касалликларига қарши уруғларни қиздириш, касалланган ўсимликларни йўқотиш, касалликларига қарши 1 фоизли Бордо суюқлиги (мис сульфати бўйича 6–8 кг/га), Топаз 10% эм.к. (12,5–15 мл) ёки Курзат Р н.кук. (200–250 г) препаратларидан бирортасини 60 литр сувда аралаштириб пуркаш тавсия қилинади.
Ҳосилни йиғиштириш. Саримсоқ ҳосилини июньь-июльь ойларида йиғиштириб олиш керак, акс ҳолда унинг паллалари бир биридан ажралиб кетади, ҳосил нобуд бўлади, товарбоплиги ҳамда сақлашга яроқлилиги пасаяди. Ҳосил белкурак билан ердан кўтарилиб, қўл билан териб олинади, кейин қуритилади. Барги ва гулпояси бўғинидан 3–5 см қолдирилиб кесиб ташланади, пиёзлари майда-йириклигига қараб сараланади.
Download 15,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish